Якшанба, 22.12.2024, 13:24
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 7 » Мухиддин Қўқондий: ХАЛҚИМ
01:00
Мухиддин Қўқондий: ХАЛҚИМ

 Халқим.

Нафси учун қул халқим,

Қийматинг бир пул халқим,

Рахбарларинг сайрайди,

Мисоли булбул халқим.

Эрлар тухмат қурбони,

Келинлари тул халқим.

Ғам, алам, андухлардан,

Бўл халос, буткул халқим,

Қозоқ, Қирғиз, Руслардек,

Сен хам ўйнаб кул халқим.

Ўғлонлар мард бўлмаса,

Ахволинг мушкул халқим.

Қўқондий 21.12.2002.

 

Ёмон бўлди.

Ит эгасин танимас, хўб замон бўлди,

Бахти кулди, порахўрлар омон бўлди.

Далаларда тер тўкиб мехнат қилган,

Хақ ололмай рангу-рўйи сомон бўлди.

Хаккин сўраб агар судга борар бўлса,

Қози доим амалдорлар томон бўлди.

Мунофиқу-золимларни куни туғиб,

Ўзбек халқин куни-кундан ёмон бўлди.


Подшохи эса булбул.

Ўзбек халқи бўлди қул,

Келинлари бўлди тул.

Ўзбек халқининг дўстлар,

Подшохи эса булбул.

Имонлилар қамалди,

Бечоралар таланди,

Миршаб худо саналди,

Подшохи эса булбул.

Миршаблари порахўр,

Қози билан тили бир,

Шайтонлар уларга пир,

Подшохи эса булбул.

Мадрасалар йўқ бўлди,

Золим кўнгли тўқ бўлди,

Еганлади чўқ бўлди,

Подшохи эса булбул.

«Чўқ» дузах олови.

Қўқондий 7.07.1998.

 


ИСТАДИ.

Ўзбеклар бир хон истади,

Хам тахти равон истади.

Тўғри сўзли, хукми одил,

Инсонни чунон истади.

Подшохи ким,сўз мулкининг,

Бу жоним қурбон истади.

Сўзин тинглаб тўймайин,

Булбули нолон истади.

Бу ғариб кўрглим менинг,

Қалби дарё жон истади.

Қониб нафас олмоқ учун,

Мусаффо осмон истади.

Нохақ тухматдин омонлиқ –

Топмоққа имкон истади.

Хақ йўлинда беллашувга,

Бир марду, майдон истади.

Яхшиларни номин битиб,

Ёзмоқ бир достон истади.

“Ал қасосу, минал хақ” деб,

Мухиддин иймон истади.

Қўқондий. 06.04.21.


ХАЛҚ УЧУН

Сўзига амал қилмаc, Ўзбекнинг шоирлари,

Хақиқату ширин сўзи бўлмас даркор халқ учун.

Хокимчалар! пора олиб, миллат шанин булғаманг,

Семирманг харомдан еб бўлинг бемор халқ учун.

Етиштирб мева полиз, дехқон емоққа мухтож,

Ўзгалар рохат қилурлар, бўлмасми ор халқ учун.

Эр йигитга қўрқув йўқдир, ўлим йўқдир хеч қачон

Юзланса мушкул мусибат, бўл харидор халқ учун.

Мураббийлар тўғри бўлса, фатво берса орифлар,

Иншааллоҳ келгай бир кун, одил сардор халқ учун.

Қуллигингни англадинг, ўзлигингни англагин,

Эй Мухиддин, жон берарга, тургин тайёр халқ учун.

Қўқондий. 7.05.06.


Қирғизистоннинг Баткен вилоят хокими Султон Айжигитов

билан мажоро чикарган, хамда Тожик, Қозоқ чегараларида

мажоро чиқараётган, таъмагир ўзбек чегарачиларига аталган.

Бирлашсак бўлмайдими.

Чегарачи бўлиб қилган қилмишингдан,

Ўзга миллат ўзбекларга кулмайдими.

Сен ўзбек чегарачиларининг айтчи,

Хамёнларинг хеч қачон тўлмайдими.

Қанча дунё тўпларсан, эй очофатлар,

Ёким дунё тўплаганлар ўлмайдими.

Харомдан мол топиб бола боққандан,

Нафсингга осилиб ўлсанг бўлмайдими.

Посбон саналмиш бу махлуклар килмиши,

Узбек халкининг бағрини тилмайдими

Тожик, қозоқ, қирғизлар, норозидирлар,

Буни ўзбек рахбарлари билмайдими.

Эй, Узбек рахбарлари, йул куйсанг улар

Оддий халкнинг терисини шилмайдими

Сендайлар ўлиб, чегаралар очилса,

Айтчи, оддий халқнинг кўнгли тўлмайдими.

Халқинг учун жон чекарсан, эй Мухиддин,

Сенинг халқинг бирлашса бўлмайдими.

Қўқондий.10.05.06.


Халқ хаммасин билади

Халқ хаммасин билади,

Лек индамай туради

Зўровон рахбарларга

Тиржайишиб кулади.

Қўрқоқликлари боис,

Бошин эгиб юради.

Охирги буда нонин,

Дўқлаганга беради.

Оч қоринга тепма деб,

Кетин тутиб туради.

Захматкаш шўрлик халқим

Қанча чидаб юради

Менинг бу кўрқоқ халким

Қачон рохат кўради

Бошинг кўтарсанг халқим,

Бутун жахон кўради.

Оху додларинг эштиб,

Сенга ёрдам беради.


Пешонаси шўр халқим

Пешонаси шўр халқим,

Икки кўзи кўр халқим.

Сен пишиб етилмадинг,

Хануз сенсан ғўр халқим.

Қонхўру золимларни,

Хамон тинглайдур халқим.

Сенларни лақиллатур,

Англамассан хур халқим.

Нахот хақни кўрмассан,

Соғ омон бўлгур халқим.

Юртинг қамоқхонадир,

Атрофинг сим тўр халқим.

Сен ишонган рахбарлар,

Бўлмади ғамхўр халқим.

Сен уларга бош эгсанг,

Бошинг ғажиб ер халқим.

Золимга бўйин эгма,

Қаддинг ростла тур халқим.

Ўзингда журъат топиб,

Жахонга юз бур халқим.

Улардан ибрат олиб,

Олға қараб юр халқим.

Иймонсиз рахбарлардан,

Қочмоққа шай тур халқим.

Ёки обдон бирлашиб,

Рахбарларни ур халқим.

Сен хам ўзга халқлардек,

Давру даврон сур халқим.

Қўқондий. 24.05.2006.

 

Иймонга чорлар

Бу дунёдан ўтдилар, юрт учун куйган ёрлар

Халқи учун бош тиккан, бир қанча сарбадорлар

Дўст душманни ажратмас, менинг бу нодон халқим

Афсус ўзбекга бошдир, бир тўда зинокорлар

Бу халқ нодон бўлмаса, айтингчи азиз дўстлар

Нега чиқар ўзбекдан, хам сотқин хам ағёрлар

Террорист дея Ислом, диндорларни қоралар

Бу золимнинг душмани, фақат бўлди диндорлар.

Исломдир ушбу кунда, ислом динин душмани,

Халқ учун дўстдир фақат, дилда иймони борлар,

Халқин ўйлаб Мухиддин ватандин хижрат қилди,

Юртдаги нокасларни, дийну иймонга чорлар.

Mухиддин Қўқондий 28.08.06.

Просмотров: 5697 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей