Якшанба, 22.12.2024, 13:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 4 » Москва вилоятида уч ўзбекистонликнинг жасади топилган
00:53
Москва вилоятида уч ўзбекистонликнинг жасади топилган
Москва вилоятида уч ўзбекистонликнинг жасади топилган
 
Россиядаги меҳнат муҳожирлари
Россияда славян қиёфасига мос бўлмаганларни ўлдириш ҳоллари ортган
Москва вилояти милицияси хабар қилишича, Химки ва Шелковское туманлари ҳудудида пичоқлаб ўлдирилган уч Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

Терговга яқин манбаларга кўра, ўзбекистонликлар миллатчи гуруҳлар дастидан ҳалок бўлган бўлишлари мукин.

Айни вақтда экспертлар Россия расмийларининг баёнотларига қарамасдан, мамлакатда славян қиёфасига мос бўлмаганларни ўлдириш ҳоллари тобора ортиб бормоқда.

Россиялик инсон ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китоблари бўйича охирги тўрт ойда 50 нафардан ортиқ инсон рус миллатчилари ҳужумидан ҳалок бўлган.

Россия расмийларига кўра, Москва вилоятининг Химки шаҳри яқинидаги Ивакино қишлоғи ва Шелковское туманидаги Ескино қишлоғида Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган уч жасад бўйнидан пичоқланган.

Уларнинг икки нафари ака-ука 23 ва 30 ёшли меҳнат муҳожирлари эканлиги айтилган.

Милиция ходимлари ҳозирча ушбу жиноятларга алоқадор бирор бир киши қўлга олинмаганини билдирганлар.

Айни вақтда кузатувчилар ирқчилик асосидаги жиноятлар кўлами Россияда хатарли даражага етгани ва ҳокимият миллатчи гуруҳларга қарши курашни бой бераётганини таъкидлаб келишади.

Москвадан тортиб то Владивостокка қадар рус неофашистларининг ҳужумлари-ю маршлари оддий воқеликка айланган.

Ўзбекистондан ташқаридаги ўзбекистонлик сони қанча?

Россия расмийлари эса ирқчилик ёки миллатчилик асосида жиноятлар содир этганларга нисбатан етарли чора кўрилмаётганига оид танқидларни рад этишади.

Россия ҳуқуқ-тартибот органлари шу йил давомида Москва атрофида ўнларча меҳнат муҳожирлари жонига қасд қилган бир неча неофашистик гуруҳлар аъзолари жиноий жавобгарликка тортилганини маълум этишди.

Феврал ойидаги МДҲ раҳбарларининг учрашувида илк марта Марказий Осиё президентлари Россияда меҳнат муҳожирларига қарши ҳужумларни саммит кун тартибига киритган эдилар.

Президент Владимир Путин бу каби ҳужумлар учун кечирим сўраган ва уларни тўхтатиш йўлида чоралар кўришга ваъда берган.

Россиядаги меҳнат муҳожирларининг сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринга чиққан.

Россия Федерал Миграция хизмати ҳисоб-китобларига кўра, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 1 миллион 800 мингдан ошган.

Аммо нодавлат ташкилотлари Россиядаги ўзбек муҳожирларининг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтишади.

АҚШ Давлат департаментининг ҳисоб-китобларига кўра, ташқарида ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони 3 миллионга етиши мумкин.

Просмотров: 858 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей