Якшанба, 22.12.2024, 12:59
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 4 » 'Ўзбекистондаги қийноқлар текширилиши керак'
00:40
'Ўзбекистондаги қийноқлар текширилиши керак'
'Ўзбекистондаги қийноқлар текширилиши керак'
 
Қорақалпоғистондаги "Жаслық" қамоқхонаси қийноқлар билан ном чиқарган
Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Бирлашган Миллатларнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси билан тўла ҳамкорлик қилишга чақирган.

2002 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюрган БМТ маърузачиси мамлакатда қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган эди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўтган вақт мобайнида мамлакатда қийноқлар билан боғлиқ вазиятнинг яхшилангани ҳақидаги далилларни намойиш эта олмаган. Би-би-си БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак билан суҳбатлашган.

Манфред Новак: Ўзбекистонда қийноққа солиш ва инсон ҳуқуқларининг бошқа топталиш ҳолларига доир мустақил текширувлар ўтказилгани йўқ. Менинг ўзим бир неча бор мулозимлардан Ўзбекистонга боришга изн сўрадим. Мақсад мустақил равишда мулозимлар қандай амалларга қўл уришаётганини кўриш эди. Булар қаторида биз Андижон воқеаларини ҳам ўрганишни истаган эдик. Аммо мен ҳам, бошқа бирор бир мустақил мутахассис ҳам ана шундай текширувлар ўтказишга таклиф қилинмадик. Андижон хунрезлигига доир эса мустақил бир равишда, аслида бу воқеанинг илдизлари қаерда, деган савол жавобсиз қолмоқда. Зўравонликнинг кўлами қандай эди, бу зўравонликларга ким маъсул бўлган ва улар жавобгарликка тортилдими? Ана шу саволлар ҳам жавобсиз.

Би-би-си: Сиз Андижонни тилга олдингиз, айримлар Андижонни энди ортга қўйиб, олдинга қараб кетиш керак, дейишади. Яъни шу йўл билан инсон ҳуқуқларига доир мамлакатдаги вазиятни ўзгартиришда бирор бир натижага эришиш мумкин дегандай... Сизнинг фикрингиз?

Манфред Новак: Албатта, фақат ўтмишга қараш билан иш битмайди. Аммо ҳукумат инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш ниятида бўлса, унда ўтмишга ва ҳақиқатга қараш иродасини кўрсатиши керак. Ўтмиш учун ҳисоб-китоб бўлгани маъқул. Андижондаги каби ҳодисаларга масъул шахслар жавобгарликка тортилиши керак. Менинг билишимча, бу борада ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Шунинг учун ҳам биринчи қадам ҳақиқатни юзага чиқариш, кейин адолат қарор топиши учун ҳаракат қилиниши керак. Бунда муроса жуда муҳим ва у келажакни белгилайдиган омил. Шунинг учун ҳам гап фақат Андижон ҳақида эмас, балки инсон ҳуқуқларининг узоқ вақтдан бери топталиб келинаётгани ва бу ҳеч қачон текширилмаганида ҳамдир.

Би-би-си: Сизнингча, ҳукумат Сизни яқин келажакда Ўзбекистонга таклиф қилиши мумкинми?

Манфред Новак: Йўқ, менимча. Мен Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари билан гаплашиб тураман ва муомаламиз яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида доим мени хабардор қилиб туришади, бундан миннатдорман. Энди мени таклиф қилишлари ёки қилмасликларига келсак... Мен ўтган йил БМТдаги Ўзбекистон элчиси билан узоқ суҳбатлашдим. Бу каби суҳбатлар ва баҳслар Женевада инсон ҳуқуқлари Кенгаши мажлисларида ҳам бўлиб туради. Аммо мен Ўзбекистонга боришни сўраб, қилган мурожаатларимга ёзма жавоб олмадим. Буни эса мен ҳукумат демак, менинг Ўзбекистонга боришимни истамайди, деб тушунаман ва умид қиламанки, Оврупо Иттифоқи ҳам бу ҳолатни назардан қочирмайди
Просмотров: 967 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей