Пайшанба, 25.04.2024, 05:50
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 3 » Президент лафзи ерда қолдими?
00:00
Президент лафзи ерда қолдими?
Президент лафзи ерда қолдими?
Uznews – Мана олти йилдирки, Урганчлик тадбиркор Гулчеҳра Исоқова, пора беришни истамай, нуқул маҳаллий амалдорлар остонасига бош уриб келади. Бироқ у ўз ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириши учун зарур бўлган ерни ҳануз ололгани йўқ.

Тадбиркорлик – ҳунармандлик фаолияти билан Гулчехра Исоқова ўз ўғиллари билан ўтган асрнинг 90 йиллари бошидан буён шуғулланиб келади. Ишлаб чиқаришни секин аста кенгайтира бориб, 2008 йилнинг мартида у «Гулчехра – Нилуфар люкс» кичик корхонасини очди.

«Биз кондитер махсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек кийим тикишни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз, бироқ Урганч ҳокимияти бино учун ер ажратиш масаласини ҳамон ечиб бергани йўқ», - дейди Гулчехра опа.

Исоқова билан суҳбатдан маълум бўлишича, у илк бор 2002 йили бу масала юзасидан ҳокимиятга мурожаат қилган. Урганчнинг ўша пайтдаги бош архитектори А. Бойжонов ўзининг Исоқовага ёзган хатида, «Ҳокимият шаҳарсозлик ва архитектура бошқармаси, ушбу ҳудудда ернинг танқислигини ҳисобга олиб, унинг уйи яқинидан ер беришни сўраб ёзган аризасидаги талабни қондириш мумкин эмас деб топгани» ҳақида айтилади.

Шундан буён, яъни, олти йилдан буён Исоқованинг шаҳар ҳокимлиги билан ёзишмалари давом этиб келади. Бу почта киоби тафсилотлари билан ўқувчини қийнашни лозим кўрмаймиз, фақат шуни ай тиш мумкин, шу йилнинг 12-февралида Исоқова Урганчнинг бугунги архитектори Ж. Машариповдан қуйидаги жавобни олади:

«Юқорида номи келтирилган ҳудуд, Урганч шаҳар ҳокимлигининг 272 сонли 16.05.2007 чиқарилган қарорига кўра, «Умид» маҳалла қўмитасига болалар майдончаси қуриш учун ажратилган».

Айни пайта, «Умид» маҳалла қўмитаси раиси Йўлдош Қутимовга кўра, болалар майдончаси қуриш учун маҳалланинг пули йўқ. Шунинг учун у ернинг Исоқовага фойдаланишга берилишига эътирози йўқлигини айтади.

«Гулчехра опа – маҳалладаги ҳурмат эътиборли аёл. Бугун унинг кичик корхонаси тикувчилик маҳсулотлари тўғридан тўғри унинг уч хоналик квартирасида ишлаб чиқарилаяпти. Шунинг учун унга ер ажратилишини зарур ва мумкин деб ҳисоблайман», - дейди оксақол.

Бироқ, 2005 йилнинг январида бу участканинг аукцион орқали бошқа бир тадбиркор - Отабек Хажиевга сотилгани маълум бўлди, бу ҳақда ҳокимликда хабар қилишмаган. Шунингдек, ишончли манбаларнинг маълумотларига кўра, шундан кейин ҳам ушбу участка яна икки марта бошқа бир тадбиркорларга қайта сотилган.

«Мен доимо чеккада қолиб кетаман, чунки шаҳар ҳокимининг кабинетида, ер учун пора бериб гуноҳни бўйнимга олмаслигимни тўғри айтганман», - дейди Гулчехра опа.

2008 йилга келиб ер масаласи ечилгандай бўлди: Урганч ҳокими Қодир Раҳмонов томонидан аризагўйга, ниҳоят, гарчи бошқа бир бино бўлсада, таклиф этилди. Тахминий нархи ва ҳатто икки миллион сўм товон пули тўланиши ҳақида айтилди.

«Бироқ икки ой ўтар ўтмас, яъни февралнинг охирига бориб, бинонинг аллақачон сотилганини айтишди, савдо ҳақида мени огоҳлантиришмаган ҳам», - дейди алам билан Гулчехра опа.

Бир ой ўтиб, 29-мартда Исоқова яна ҳоким Рахмонов ҳузурига келади. У Урганч бош архитектори Ж. Машариповга бу ишни ижобий ҳал қилишни топширади. Бироқ саргардонлик яна давом этаверади.

Хоразмга янги ҳоким тайинланиши муносабати билан Урганчга келган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, мен икки қўлимни кўтариб тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қиламан деб айтди. Бироқ бугунги кунда айни Урганчда давлат раҳбарининг сўзи ерда қолгандек тасаввур ҳосил бўлмоқда.
Просмотров: 850 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей