Шанба, 20.04.2024, 15:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 30 » “Ўзбек ови” фаоллашди
20:53
“Ўзбек ови” фаоллашди

“Ўзбек ови” фаоллашди

Комила Собирова

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Остонага сафари асносида Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг мамлакатдаги ўзбекистонликларни қўлга олиш ҳолатлари ҳам сезиларли кўпайгани айтилмоқда.

Олмаота шаҳри ички ишлар департаменти матбуот хизмати ходими Салтанат Азирбек ўтган ҳафтада ўзбекистонлик халқаро қидирувда бўлган 31 ёшли шахс қўлга олинганини маълум қилди.

“Дилшод исмли бу шахс Ўзбекистондан Қозоғистонга ишчиларни олиб келиб, уларни қозоғистонлик иш берувчиларга сотиш билан шуғулланиб келган. У Олмаота шаҳридаги қурилиш объектларининг бирида нолегал ишлаётгани аниқлангач, криминал полиция ходимлари уни қўлга олди”,- деди Салтанат Азирбек

Унинг билдиришича, ўтган ҳафтада Олмаота ҳудудида ўзбекистонлик бир неча киши қўлга олинган. Ўзбекистон фуқароларини қўлга олиш бўйича ўтказилган мазкур амалиёт йил бошидан буён Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қўшни давлат фуқароларини овлаш бўйича ўтказган энг йирик тадбиридир.

Қозоғистонда яшаётган ўзбек меҳнат муҳожирининг “Озодлик” мухбирига айтишича, сўнгги кунларда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакат ҳудудидаги меҳнат муҳожирлари, хусусан, ўзбекистонликларни овлашни фаоллаштирган.

Шуниси қизиқки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Қозоғистонга қилган ҳар бир сафаридан олдин ёки кейин ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан эътибори кучайиб қолади.

Кузатувчилар фикрича, одатда Ўзбекистон раҳбарининг қозоғистонлик ҳамкасби билан гапи бир жойдан чиқмаган тақдирда Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонлик муҳожирларни овлашга киришиб кетади.

Просмотров: 858 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей