Жума, 29.03.2024, 16:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 30 » Кўзларини орган ходимларига қолдирган киракаш тақдири
20:51
Кўзларини орган ходимларига қолдирган киракаш тақдири

Кўзларини орган ходимларига қолдирган киракаш тақдири

Нодира

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи 34 ёшли Тўлқин Йўлдошев Ўзбекистон ҳудудида Хитой маҳсулотини ташигани учун қўлга олинди, судланди, қамалди ва қамоқхонада қийноқлардан кўр бўлиб қолди.

Йўлдошевнинг яқинлари бу ҳақда “Озодлик”ка арз билан мурожаат этиб, суд жараёни, суд ҳукми ва ҳукмнинг ижроси қонунбузарликларга тўла эканидан, аммо тегишли суд идоралари бу ҳақдаги мурожаатларни эътиборсиз қолдираётганидан шикоят қилди.

Уч фарзанднинг отаси, оддий киракаш ҳайдовчи бўлган Тўлқин Йўлдошев бундан бир йил муқаддам Андижон вилояти ҳудудида уч-тўртта савдогар аёлнинг юкини машинасига жойлаб, манзилига элтиб қўйишга келишган. Юк – Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган Хитой товарлари эди.

“Аммо ҳар 2 та киракашдан 1 таси Хитой товари ташийдиган бу замонда ўғлим ҳам шу иш билан шуғулланиб тирикчилик қилишга мажбур эди,- дея гап бошлади Т.Йўлдошевнинг отаси Турсунбой Йўлдошев. - Бу мижозлар қўқонлик аëллар бўлган. Божхоначилар уларнинг юкини олиб қўйган, бу юк 27 миллион 367 минг сўмлик, деб кўрсатилган. Ўзи 6,7 миллион сўмлик юк бўлган, холос. У 3000 АҚШ доллари бергандан кейин улар келишиб чиқариб юборишган. Ўғлим машинани миниб чиқиб юкни эгаларига берган. Божхоначилар 3000 АҚШ долларини олиб, ишни бунақасига айлантириб юборди. Машинани миниб чиқиб қочдинг, юкни ўғирладинг, олиб қочдинг, деган айбларни қўйиб, 5-6 модда билан айблаб юборди”.

Ҳам 3 минг доллар пора бериб, ҳам машинани юки билан олиб қочганликда айбланиб, судга тортилган Тўлқин Йўлдошев суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди ва жазони умумий тартибдаги колонияда ўташга ҳукм қилинди. Аммо айни дамда у суд ҳукмига зид равишда оғир режимда, Жаслиқ қамоқхонасида сақланмоқда.

“Мен судга бориб, ўғлим оғир тартибли колонияга ўтказилганини айтсам: “Бу мумкин эмас, мен билмайман. Мен уни қонун бўйича суд қилганман. У ëққа мен жўнатганим йўқ. Ким буйруқ берган бўлса, ўша жавоб беради”, деяпти”,- дейди Турсунбой Йўлдошев.

Бундан ташқари, Хитой товарлари савдоси билан шуғулланиб юрган савдогарларнинг юкини ташигани учун қамалган киракаш ҳайдовчи, отасининг сўзларига кўра, ўта оғир қийноқларга солинган ва кўриш қобилиятини йўқотган.

“Андижондаги турмада ëтган пайтида орган ходимлари кириб ургандан кейин кўзи кўр бўлиб қолган. Кўзи умуман кўрмайди. Кейин жигари оғриган ва шишган. Онаси болалари ва хотини билан бирга бориб кўриб келди. Қичима чиқиб кетган, қўтир бўлиб кетган, жуда хароб. Даволашга жўнатишмас экан. Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи қачон уларга буйруқ бўлса, ўшанда жўнатишини айтибди”,- дейди Турсунбой Йўлдошев.

Тўлқин Йўлдошевнинг ҳуқуқий ҳимояси билан шуғулланаётган адвокат Жалолиддин Азимовнинг билдиришича, бу иш бошиданоқ қонунбузарликка асосланган. Жумладан, далиллар мақбуллиги бўйича тузилган ҳужжатларнинг ҳаммаси ноқонуний. Қолаверса, биринчи марта судланган инсон оғир бўлмаган шароитда сақланиши кераклиги ҳақида президент фармони мавжуд.

Ўғли қамалиб, бир умр кўр бўлиб қолишига сабаб бўлган юмуш билан эса бугун Андижонда жуда кўпчилик шуғулланнаётганини айтади маҳкумнинг отаси Турсунбой Йўлдошев.

“Андижонда бу ҳар доим кечаси-кундузи бўлаëтган нарса. Ички ишларда органларда ишлаб нафақага чиққанлар олиб келяпти. 6 машинани гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдайди. Уларга ҳеч ким ҳеч нарса дея олмаяпти. Энди давлатга қарши иш қилган бўлса ҳам бошқа гап эди. Алам қиляпти”,- дейди Турсунбой Йўлдошев.

Бу шу кунларда Андижонда бўлаётган юзлаб суд ишларидан бири. Маҳаллий ва республика ҳуқуқ-тартибот идоралари кетидан бир йилдан ошиқроқ югуриб, тегишли жавоб ололмаган, жилла қурса, қоғозга битилган суд ҳукмининг нотўғри ижроси бўйича арзини тинглайдиган масъулни топа олмаган Йўлдошевлар оиласи мурожаати бобида Андижон вилояти расмийлари жавоби ҳам қоронғулигича қолди.

Просмотров: 832 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей