Сешанба, 23.04.2024, 11:39
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 30 » EВРОПАДА ИСЛОМ
01:19
EВРОПАДА ИСЛОМ

EВРОПАДА ИСЛОМ

 Лондонда чиқадиган ҳафталик газета англияликларни исломлашув фақат фойда келтиришига ишонтирмоқда

Лондонда чиқадиган ҳафталик «Тайм аут» газетасида англияликларни исломлашувнинг фақат фойда келтиришига ишонтирувчи мақола чоп этилди. Мақола муаллифининг таъкидлашича, мусулмонлар учун фарз қилинган беш маҳал намоз бўғимлар учун фойда келтирса, ибодат қилиш учун шарт қилиб қўйилган таҳорат эса ижтимоий гигиенанинг айни ўзидир, деб хабар қилади «Регионы» ахборот агентлиги.

Исломий қадриятлар қарор топса, Англия ичкиликбозликдан халос бўлади (статистика маълумотларига кўра, алкоголь истеъмол қилиш оқибатида йилига 22 минг киши вафот этади, маст ҳолда содир этилган жиноятлардан етадиган зарар эса йилига 7,3 млрд фунт стерлингни ташкил қилади). Шунингдек, журналистнинг фикрича, Ислом атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, табиатни муҳофаза қилиш учун мафкуравий асос бўлиб ҳам хизмат қилади.

Ҳалол овқатлар бугунги англияликлар ўрганиб қолган озиқ-овқат маҳсулотларидан пок ва тоза бўлиб, ҳар йил тутиладиган Рамазон рўзаси эса ортиқча овқатланишга барҳам беради ва семизликдан қийналаётганлар сонини камайтиради. Мақолада айтилишича, ҳар йили муҳтожларга бериладиган закот эса англияликларнинг ўзгалар ҳақида ғамхўрлик қиладиган кишиларга айлантиради. Ниҳоят, ирқчиликка ҳам чек қўйилади: мусулмонлар ирқ ажратмайдилар, Исломда барча миллатлар тенгдир.

Просмотров: 894 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей