Душанба, 20.09.2021, 08:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 29 » Васила Иноятова: Юсуф Жума озод қилиниши керак
02:37
Васила Иноятова: Юсуф Жума озод қилиниши керак
 Юсуф Жума озод қилиниши керак
«Узбекистон инсон хукуклари «Эзгулик» жамиятига Юсуф Жумаевнинг оиласи Гулнора Олтиева ва Алишер Жумаевлар уларнинг топталган хак-хукукларини химоя килишни сураб мурожаат этишди. Жамият В.Иноятовани ушбу суд ишида жамоатчи химоячи сифатида катнашиш учун сафарбар килди. Жиноят ишлари буйича Бухоро вилояти судининг судлов Хайъатига топширилган аппеляция тартибидаги ариза илова килинади.
“Эзгулик” жамияти
Бухоро вилоят Судининг Судлов Хайъатига

Узбекистон Инсон хукуклари «Эзгулик»
жамияти раиси, жамоат химоячиси Васила Иноятовадан
Тошкент шахар, Навоий кучаси 7-уй, 408 хона
Тел. 99871-240-68-29; 9987-131-48-72

2008 йил 15 апрел куни жиноят ишлари Бухоро
вилояти суди томонидан Бухоро вилояти Коракул
туманида истикомат килган Юсуф Жумаев ва Бобир
Жумаевлар устидан Узбекистон ЖК сининг 105 (кастдан
баданга уртача шикаст етказиш, 140 (хакорат)
ва 219 (хокимият вакилига ёки фукаровий бурчини
бажараётган шахсга каршилик килиш, буйсунмаслик)
моддалари билан чикарган хукми юзасидан

Ш И К О Я Т А Р И З А С И
(Узбекистон Республикаси ЖПК сининг 497-1 ВА 497-2 моддаларига асосланиб
Аппеляция тартибида)

2008 йил 15 апрел куни жиноят ишлари буйича Бухоро вилояти суди биносида, судья Шухрат Комолов томонидан судланувчи Юсуф Жумаев устидан Узбекистон ЖК сининг 105 (кастдан баданга уртача шикаст етказиш),140 (хакорат) ва 219 (хокимият вакили ёки фукаровий бурчини бажараётган шахсга каршилик килиш) моддаларига кура чикарган хукмни куйидагиларга кура асоссиз деб биламан:

1. Судланувчилар Юсуф Жумаев ва Бобир Жумаевлар узларига эълон килинган айбларга икрорлик билдирмай, уларнинг сохталаштирилгани хакида курсатма беришган. Лекин суд томонидан бу курсатмалар эътиборга олинмаган. Чунончи гувохлар ИИБ ходими Исхоков, Гайрат Киличев, Бахтиёр Бешимов, Султоновларнинг курсатмалари уртасида чалкашликлар, бир-бирини инкор килувчи холатлар мавжуддир.

2. Юсуф Жумаев угиллари билан йул четида утирганлиги хакида судда курсатма берган. Майёр Бахтиёр Бешимов хам Ю.Жумаевнинг курсатмаларини тасдиклаб «йул четида Юсуф Жумаев ва угиллари машинасини тухтатиб плакатлар ёпиштириб олиб пикет килаётган эдилар» деб курсатма берган. Жабрланувчи сифатида курсатма берган ИИБ ходими Исхоков эса уз курсатмасида Юсуф Жумаев ва угиллари кушма корхонанинг панжарасига плакатларини ёпиштириб пикет утказаётган эдилар деб ёзган. Гувох милиция капитани Гайрат Киличов эса Юсуф Жумаев ва угиллари катта трасса йулнинг уртасида машинасига плакат ёпиштириб олиб пикет килишаётган эди деб ёзилган. Бир-бирини инкор этувчи гувохлик курсатмаларига суд томонидан аниклик киритилмаган. Вахолангки, хукм айнан гувохлик курсатмаларига ва ашёвий далилларга асосланиши лозим.

3. ИИБ ходими Исхоков жарохат олгани хакидаги курсатмасида «Мени Юсуф Жумаев кули билан урди» деб ёзган. ИИБ ходими бири Султонов эса «Юсуф Жумаев ИИБ ходимлари устига машинасини хайдаб утиб кетди» деб курсатма берган. Судланувчи Юсуф ва Бобир Жумаевларнинг курсатмаларига кура вокеа содир булган жойда, яъни йул четида ИИБ ходими Исхоков булмаган ва демакки, йук одамни машина хам уриб кетиши мумкин эмас. 10 декабрда Исхоковга берилган Қоракўл туман суд тиббий экспертиза хулосасида енгил тан жарохати деб ёзилган, Суд тиббий экспертизасининг кайта 18 январь 2008 йилги хулосасида эса Исхоковга ўртача огирликдаги жарохат деб хулоса берган. Бу хулосага эса терговчи Акбар Орипов Юсуф Жумаевнинг имзосини сохталаштириб унинг урнига «эътирозим йук» деб имзо чекиб юборган. Суд гувохларнинг бир-бирини инкор этувчи курсатмаларга холис бахо бермаган ва терговчининг имзони сохталаштиргани буйича экспертиза утказмаган. Терговчи томонидан кайта экспертиза утказишнинг кандай зарурияти борлиги суд томонидан тахлил килинмаган.

4. Судланувчи Юсуф Жумаев судда Бухоро вилояти Коракул тумани ИИБ ходимлари томонидан талон тарож килинган мол-мулк руйхати хато эълон килингани, куп нарсаларнинг бу руйхатга киритилмаганидан норози эканини билдирган. Бу хакда ёзма мурожаат хам килган. Лекин бу мурожаатлар суд томонидан инобатга олинмади.

5. Юсуф Жумаев суднинг бошланган куни 8 апрелда адвокат сураб мурожаат килган. Адвокатнинг судга катнашиб иш материалларига рухсат этилган булса-да Ю.Жумаевга утказилган тайзиклар натижасида адвокатдан воз кечишга мажбур булган. Натижада Юсуф ва Бобир Жумаевлар химоя хукукидан махрум килинганлар. Бу хакда Юсуф Жумаев судга шикоят келтирган, лекин бу шикоят суд томонидан инобатга олинмаган.

6. Иккинчи жабрланувчи Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Алижон Назаров ўз кўрсатмасида «Мен машинамдан тушиб пикет ўтказаётган Юсуф Жумаев машинаси томонга бораётганимда машина бирдан харакатланиб мени уриб кетди ва мен йиқилдим, кейин нима бўлганини билмайман ўзимга келсам касалхонага олиб кетаётган эканлар» деган. Юсуф Жумаевнинг судда берган курсатмасига кура эса Алижон Назаров хеч кандай жарохат олмаган, аксинча у уз машинасида Жумаевларнинг оркасидан кувган. Энди гувохларнинг кўрсатмаларига келсак. Гувох Қиличев Ғайрат «Али Назаров машинасидан тушиб Юсуф Жумаев машинаси ёнига келди ва унинг олдинги капоти устига қўлини қўйди, шунда машина бирдан харакатланиб юриб кетди. Али Назаров эса йикилди ва жойидан туриб оксокланиб машинасига ўтириб касалхонага кетди» деб курсатма берган. Бошка бир гувоҳ ИИБ ходими Ж Бобомуродов эса Али Назаровни йўл четида турган Юсуф Жумаев машинаси бирдан харакатга келиб уриб ўтди, Али Назаров додлаб ёрдамга чақирди, мен уни кўтариб олиб машинага ўтирғизиб касалхонага олиб бордим деб ёзган. Яна бир гувох ИИБ ходими Ш. Ондаев ўз кўрсатмасида шундай деган: «Алижон Назаров йўл четида тўхтаб пикет қилаётган Юсуф Жумаев машинаси томонга борди ва улардан пикетни тўхтатишни талаб қилди. Машина бирдан харакатланиб Алижон Назаровни уриб утди. Алижон Назаров йикилиб тушди ва ўрнидан туриб оксокланиб машинага миниб касалхонага кетди». Суд томонидан ушбу холатларга аниклик киритилмаган.

7. Суд тиббий экспертизасининг 2007 йил 12 декабрдаги хулосасида Али Назаров енгил тан жарохати олган деб курсатилган. 2008 йил 18 январдаги экспертиза хулосасида эса ўртача огирликдаги тан жарохати етказган деб ёзилган. Бу ишга тугридан тугри алокадор булган Юсуф Жумаевнинг машинаси хам экспертиза килинган ва ташки кўринишида одам туртиб ўтганлиги билинадиган бирорта хам жарохат йуклиги тугрисида хулоса берган. Бу холатлардан кўриниб турибдики, Юсуф Жумаевнинг машинасидан хеч ким жарохатланмаган, жабрланувчи ва гувохларнинг кўрсатмаси хар хиллиги хам Юсуф Жумаевга нисбатан тухмат уюштиралаётганини англатади.

8. Судда гувохлик берганларнинг бари Юсуф Жумаев барча жиноятни содир этган деб курсатма беришган. Суд ишига факат судланувчи Юсуф Жумаевга карши курсатма бериши мумкин булган гувохлар жалб килинган. Юсуф Жумаевнинг манфаатини химоя килиши мумкин булган гувохлар мавжуд булса-да улар суд ишига жалб килиш у ёкда турсин, балки уларни суд биносидан кувиб солишган. Суд хукми холис холатларга асосланмаган.

9. Судланувчи Бобир Жумаевнинг хеч кандай жиноят содир этмагани судда гувохлик берганларнинг хатто унинг номини кетирмаганидан хам куриниб турибди. Хамма жиноятни Юсуф Жумаев содир этган бўлса, у холда унинг ўғли нега тўрт ойдан буён қамоқда ётибди?! Бобирнинг уз отаси ёнида булгани унинг суднинг кора курсисига утиришига сабаб булди. Аслида унинг харакатларида суд килиш учун асоснинг узи йук эди. Бобир Жумаевнинг бир неча ой асоссиз хибс килингани, унга зулм утказилгани (буни у суд мажлисида айтиб берган) суднинг эътиборидан четда колган. Боз устига суд Бобирни айбли деб топиб 3 йил синов муддати билан шартли жазога хукм килинган.

10. Судланувчи Юсуф Жумаев дастлабки тергов даврида ИИБ ходимлари томонидан кийнокка солинган. Унга хам рухий ва жисмоний тайзик утказилган. Юсуф Жумаевнинг судда бу хакдаги берган курсатмалари суднинг назаридан четда колган.

11. Юсуф Жумаев судда 2007 йил 10 декабр куни унинг яшаб турган уйига ноконуний бостириб кирган, оила аъзолари хаётига хавф куйиб, ук отар куроллардан ук узган юзлаб одамларнинг шахси аникланишини ва уларни конуний жавобгарликка тортилишини талаб килган. Лекин суд буни хам тан олмаган.

12. Юсуф Жумаев фукаро сифатида Узбекистон Конституциясининг 33 моддасида кафолатланган сиёсий хукукларидан жамоатчиликка зиён келтиришни кузламай фойдаланган ва айнан шу Асосий Конуннинг 25-26 моддаларида курсатилганидек, уз фикрини ошкор билдиришга харакат килган холос. Бунга у хакли. Бунинг устига у узи режалаштирган тадбирни утказиш хакида Коракул хокимиятини хам огохлантирган. Модомики, фукароларни Узбекистоннинг Асосий Конуни Конституцияга амал килганлиги учун айблаб суд килинадиган булса Конституцияни бекор килиш ёки уни купол равишда бузиб келаётган баъзи бир давлат идоралари ва суд органларини жавобгарликка тортиш керак булади. Юсуф Жумаевни айбдор тарикасида суд кора кура курсисига олиб келган баъзи бир терговчиларга нисбатан холис бахо бера олмаган судья Шухрат Камоловга нисбатан хам конун доирасида чора курилиши мутлако зарур деб уйлайман.

13. 21 январь (дастлабки тергов даврида!) соат 21.40да Ўзбекистон телевидениесининг Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилган “Жиноятга жазо муқаррар” номли кўрсатувида Жумаевлар оиласи шаънини қораловчи лавҳалар намойиш этилди. Бу эса Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 353 моддаси курсатилган терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ошкор килмаслиги курсатилган. Узбекистон телевидениесига тергов маълумотларини ошкор килган Бухоро вилояти Коракул туман Прокуратура ва ИББ ходимлари бу харакатлари билан Узбекистон Республикаси ЖК нинг 239 моддасини купол равишда бузишган. Лекин суд бу холатларга хам муносаб бахо бермаган.

14. Маълум булишича, Юсуф Жумаев узига нисбатан укилган хукм устидан аппеляция тартибида ёзган аризаси ИИБ ходимлари томонидан тортиб олинган. Угли Бобирни яна кайта хибс килиш билан пуписа килиб унинг суд хукми устидан кайта шикоят килишига тускинлик килинган. Суднинг кайта курилиш ишига жалб килинган химоячидан воз кечишга мажбур килинган.

Юкоридагилардан хулоса килиш мумкинки, Бухоро вилояти Коракул прокуратура ходимлари ва Коракул туман ИИБ ходимлари томонидан тайёрланган Юсуф Жумаев ва унинг угли Бобир Жумаевларга нисбатан чикарилган айблов хулосаси бир томонлама, узларининг конунбузарликларини фош килиб келган Юсуф Жумаевдан уч олиш, уларни суднинг кора курсисига утказиш йули билан ундан кутулиш максадида тайёрланган. Суд эса ишнинг бу холатларига, Юсуф Жумаевларнинг оиласига Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан утказилган мислсиз зулмга эътиборини каратмаган, иш материалларига объектив бахо бермаган ва адолат юзасидан хукм чикармаган.

Булиб утган суд махкамасида куйидаги миллий хамда халкаро хукукий нормалар бузилган:

1. Узбекистон Республикаси ЖПК сининг 17, 18, 66, 81, 82, 85, 86,87, 90, 270, 375, моддалари;

2. Узбекистон Конституциясининг 24, 33, 25, 26;

3. Узбекистонда ратификация килинган халкаро хужжатлар – БМТ нинг

а) Кийноклар Карши конвенциясининг 1, 2, 4, 7, 12, 13, 15 моддалари;

б). Инсон хукуклари Декларациясининг 3, 5, 7, 10, 11 моддалари

Баён этилганлардан келиб чикиб хамда Узбекистон Республикаси ЖПК сининг 497-1 ВА 497-2 моддаларига асосланиб, суд хукмини аппеляция тартибида кайта куриб чикишингизни ва куйидагиларни
С У Р А Й М А Н:

1. Юсуф Жумаев ва Бобир Жумаевларнинг жиноий ишини кайта куриб, уларга тергов ва суд томонидан куйилган айбларнинг уз исботини топмагани муносабати билан уларга оклов хукмини чикаришингизни;

2. Юсуф Жумаев оиласига зурлик ишлатган, уларга тегишли мол-мулкни хеч кандай хат-хужжатсиз талон-тарож килган, оила тинчлигини бузган Бухоро вилояти Коракул туман ИИБ нинг баъзи ходимларига нисбатан Узбекистон Республикаси ЖКининг 142 моддасига мувофик жавобгарликка тортиш хакида хамда тортиб олинган мол-мулкни ЖПК нинг 287 моддасига биноан эгасига кайтариш хакида хусусий ажрим чикаришингизни.

Жамоат химоячиси
Васила Иноятова

21 апрел 2008

Просмотров: 1361 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей