Жума, 26.04.2024, 00:36
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 29 » “ЭЗГУЛИК” РАҚОБАТДАН ЭМАС, ФИТНАДАН ХАВОТИРДА!
02:31
“ЭЗГУЛИК” РАҚОБАТДАН ЭМАС, ФИТНАДАН ХАВОТИРДА!
“ЭЗГУЛИК” РАҚОБАТДАН ЭМАС, ФИТНАДАН ХАВОТИРДА!
O’zbekiston Inson Huquqlari ”EZGULIK”Jamiyati
Human Rights Society of Uzbekistan “EZGULIK”
Raisi – Vasila Inoyatova – Tashkent-700000, Navoiy ko’chasi 7-408.
tel. (99871) 240-68-29; fax:142-85-88; 131-48-72
E-mail:vasilaez@dostlink.net; httr: www.ezgulik.org
ПРЕСС-РЕЛИЗ №21
21.04.2008 й.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги шу йилнинг 14 апрелида Қашқадарё вилоятида “Эзгулик” аёлларни қўллаб-қувватлаш маркази иш бошлагани ҳақидаги хабарни чоп этди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бу ноҳукумат, нотижорат ташкилоти аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилади. Агентлик мухбири А. Муҳаммадиев ташкилот раҳбари Халфия Давлетова билан суҳбат қураркан, суҳбатдош марказнинг республика бўйлаб кенгайишини таъкидлайди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Республикасининг “Ноҳукумат, нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, бу масалада Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқармасига мурожаат қилди. Бинобарин, мазкур қонуннинг 25-моддасида бир ном билан мамлакатда икки ноҳукумат-нотижорат ташкилоти рўйхатга олиниши мумкин эмаслиги қайд этилган. Шу боисдан ҳам Адлиячиларнинг бу ноқонуний хатти-ҳаракатлари ортида жамиятимизнинг инсон хукукларининг бузилишига карши олиб бораётган мислсиз фаолиятига карши , унинг шаънига қандайдир фитна ёинки провакация бўлиши эҳтимоли мавжудлиги айтилди.
Ҳақиқатан ҳам дастлабки тахминлар тўғри чиқди. Мамлакатимизнинг бош расмий ахборот агентлиги хабарини уйдирмага чиқарган Ўзбекистон Адлия вазирлиги Жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи Жалол Абдусатторов В.Иноятованинг иддаоларига : «Каршидаги Эзгулик - бу хукукий марказ, сизларники жамиятку дея давоб берди. Марказми, жамиятми – булар умумий килиб нодавлат ташкилотлар деб аталишини ва уларни бир ном билан руйхатга олиб булмаслигини Адлия вазирлигининг жамоат ташкилотларини руйхатга олиш Бошкармаси бошлиги билмайди. Билади, билгани учун хам хабарга раддия беришни истамади. Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси эса бошқарма реестрида бундай номдаги ташкилот умуман рўйхатга олинмаганини билдирди. Айни пайтда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош муҳаррири Воҳид Луқмонов, мазкур хабарни ёзган мухбир А. Муҳаммадиевлар маълумотлар айнан мутасадди органлардан олингани, уларнинг қўлида барча тегишли ҳужжатлар мавжудлиги қайд этишмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Адлия вазирлиги раҳбариятидан мазкур қонун бузилиши ҳолатига изоҳ беришни сўрайди. Аксинча, Адлия рўйхатига олинмаган ташкилот фаолияти ҳақида расмий хабар чоп этган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг матриалига тегишли тартибда раддия беришга чақиради. Жамиятимиз ноҳукумат, нотижорат ташкилотларнинг кўпайиши тарафдори экани, рақобатдан чўчимаслиги, айни пайтда бир ном билан икки ташкилотнинг рўйхатга олиниши ортида ғаразли мақсад бўлиши эҳтимолини эътироф этади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Просмотров: 877 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей