Чоршанба, 22.09.2021, 21:31
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 27 » Оврупа Иттифоқи САММИТИ иштирокчиларига МУРОЖААТНОМА
11:54
Оврупа Иттифоқи САММИТИ иштирокчиларига МУРОЖААТНОМА

Ўзбекистонлик мухожирлар, муҳолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан номидан

Оврупа Иттифоқи САММИТИ иштирокчиларига

МУРОЖААТНОМА

 Ўзбекистондаги вазият ҳақида

 
2008 йилнинг 28 апрелида Оврупа Иттифоқининг Вазирлар Кенгаши ўзининг навбатдаги саммитини ўтказилиши мўлжалланмоқда. Мазкур саммитда Ўзбекистонга нисбатан 2005 йил ноябрь ойида қўлланилган санкцияларнинг сақлаб қолиш ёки уларни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади. Ўзбекистонга қурол-яроғ ётказиш ҳамда 12 нафар юқори мартабали ўзбек мулозимларини оврупа ҳудудига кириши Оврупа Иттифоқи томонидан тақиқланиб қўйилган эди.

 

Ўзбекистон  собиқ Иттифоқ ҳудудида энг репрессив давлат бўла туриб, унинг ҳокимияти етарлича демократик қонунчиликка эга бўлиб, ҳақиқатда эса инсон ҳуқуқи ва эркинликларини тўлиқ инкор қилиб келмоқда. Бундай вазият Ўзбекистонда Андижон фожиасига қадар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда.

 

Ўзбекистон ҳукуматининг  сиёсий ва иқтисодий  соҳаларда демократик ислоҳотларни ўтказишни истамаётганлиги

кескин баъзан шафқатсиз инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини бостириб, уларни оёқ-ости қилиб келмоқда. Бу ҳолат эса Ўзбекистонда собиқ Совет Иттифоқи парчалагандан сўнг 18 йилдан буён давом этиб келмоқда.

 

Айни вақтда Ўзбекистоннинг жазони ижро этиш муассасаларида минглаб сиёсий махбуслар сақланиб келинмоқда. Уларни орасида Ўзбекистон ҳақида ҳақиқатни ёритишга журъат эган таниқли инсон ҳуҳуқлари ҳимоячилари, мустақил журналистлар, ёзувчилар ҳамда сиёсат ва дин арбоблари кам эмас. 

 

Бизнинг фикримизча Оврупа Иттифоқи ва унинг таркибига кирувчи давлатларнинг раҳбарлари Ўзбекистонда демократия ва адолат учун курашган, ўз жонини берган ҳамда сиёсий режимнинг махбусларини унитмаслиги керак.

 

Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеаларини мустақил халқаро тергов қилинишига қаршилик қилиб, уни ўтказишга бош торганлиги учун унга Оврупа Иттифоқи жавоб тариқасида санкцияларини қўллаганлигини умид қиламизки Сиз унитмагансиз.

 

Бугунги кунда сир эмаски Ислом Каримовнинг режими ички сиёсий инқрозни ва ўсиб бораётган халқаро изолляцияни енгишга изчиллик билан ҳаракат қилар экан, биринчи навбатда у санкцияларни бекор қилинишидан манфаатдордир. Чунки уларни бекор қилиниши билан Оврупа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтирилишига йўл очилади.

 

Ўзбекистон иқтисодиёти Ғарб инвестицияларига ниҳоятда муҳтождир ва Ғарб уларни беришга имконияти мавжуд.

 

Авваллари содир бўлганидек, нодемократик ва авторитар давлатнинг иқтисодиётига киритилган маблағлар  коррупциялашган, халқни меҳнати ҳамда табий бойликлар ҳисобига кун кўрадиган режимни қўлида йўқ бўлиб кетишига биз аминмиз.

 

Энг муҳими Оврупа Иттифоқининг санкцияларини бекор қилиниши Ўзбекистоннинг расмий пропагандаси ёрдамида зўровонликдан толиққан жамиятга  Ғарб томонидан Ислом Каримовнинг сиёсати қўллаб-қувватланишининг намоёндаси сифатида етказилади.

 

Шу билан бирга  қўлланган санкцияларни юмшатилиши билан таниқли журналист Алишер Соипов отиб ўлдирилганлигига ҳамда унинг қотили ханузгача "номаълум" бўлиб қолганлигига эътиборингизни қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз .

Бундан ташқари машхур муҳолифатчи шоир Юсуф Жуманинг уйига Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан хужум уюштирилиши натижасида, унинг мол-мулки талон-тарож бўлиб, шоир ва унинг ўғли қамоққа олиниб, нохақ маҳкамага тортилдилар.

 

Бугунги кунда Оврупа Иттифоқининг қурол-яроғ етказиш юзасидан Ўзбекистонга нисбатан қўлланилган биргина рамзий эмбаргоси ўз кучида қолган бўлиб, ундан республика ҳукуматининг манфаатлари деярли ҳеч қандай бир зарар кўрмади.

 

Сўнги давр воқеаларидан кўринишича, Ғарб ўзининг стратегик режалари барча нарсалардан устин қўйиб келмоқда. Чунки у 2005 йил 13 майдаги Андижонда фожиаларини унитиб, уларни ёдга олишни истамаяпти; вақтинчалик сақлаш изоляторларида, тергов органларида ва жазони ижро этиш колонияларида қўлланилиб келинаётган оммавий ва сурункали қийноқлар билан қизиқмаяпди (Қийноқлар бўйича БМТнинг 2007 йил 7-12 ноябрдаги якуний хулосаси); Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ва нохақ махкамага тортилаётганига панжа остида қараб келмоқда; Ислом Каримовнинг ғайриқонуний президент этиб сайланишига етарлича эътибор бермаяпти.

 

Ўзбекистон ҳукумати ҳанузгача ўзига қаратилган ҳар қандай танқидни инкор этиш билан бир вақтда, мамлакатнинг ичкарисида репрессияларни янада кучайтириб бормоқда.

 

 

Қайд қилиш лозимки ҳақиқатдан ҳам ўтган йил давомида қамоқдан 5 нафар ҳуқуқ ҳимоячилари озод этилди, суд органлари амалиётидан ўлим жазоси бекор қилинди ва жиноий ишларни қўзғатиш ҳуқуқи прокуратурадан суд тизимга берилди. Бунинг оқибатида Оврупа Иттифоқи ва АҚШ билан Ўзбекистоннинг бирмунча яқинлашишига сабаб бўлди.

 

Айни вақтда Ғарбнинг сиёсий структураларининг "диктатор билан ўйин" каби ҳаракатларини  кузатиб бориб, биз мазкур структуралар фақат Ғарбнинг фаровонлигини кўзлаб, "иккиёқлама стандартлар" сиёсатини олиб бораётганини кўрсатиб ўтишга мажбурмиз. 

 

Оврупа Иттифоқи томонидан қўйилган талабларнинг бирон-бир банди ҳам Ўзбекистон ҳукумати ижро этилмаганлиги билан бир пайтда, Ғарб санкцияларни тўлик бекор қилишни кўзламоқда.

 

Биз 2005 йилнинг ноябрь ойида Оврупа Иттифоқи томонидан қўлланилган санкцияларни Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан сақлаб қолишни ва уларни янада кучайтириш ўта мухим деб ҳисоблаб, ўзимизнинг қатъий фикримизда қоламиз.

 

Оврупа Иттифоқи Вазирлар Кенгаши саммитининг ишига мувоффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Ҳурмат билан,

Ўзбекистонлик мухожирлар, муҳолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари.

 

Мухиддин Курбанов

Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси

Hemgårdsvägen 15 С, 71234 Hällefors. Sweden

tel: +46737634977, e-mail: himoyachi@yahoo.com



Талиб Якубов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси

46, rue Eugéne Delacroix, Angers, 49000,France

tel. 0253916222 E-mail; hrsu_tolib@rambler.ru

 

Исмаил Дадажанов

«БИРЛИК» партияси раиси ўринбосари

Bigarrågräden 30, 253 75 Helsingborg,Sweden

tel; +4642229736 email; uzbek55@mail.ru

 

Вохид Умаров

 "Европа Ўзбеклари Кенгаши" раиси

Skvadronsbaken75,1tr. 174 56 Sundbyberg, Stockholm.

Email; vumarov@yahoo.com

 

Баходир Чориев

«Бирдамлик» харакати раиси

1813 Peach St., Sant Peters, MO 63376, USA.

birdamlikharakati@yahoo.com , birdamlikharakati@gmail.com ,

phone +13146002889; fax +16364478012

 

Aваз Фаязов

 «Бирдамлик»  Харакати Европа бўлими раиси

Sväyavagatan 35.33150 Vernamo. Sweden

tel +46762177672. e-mail:avazuz63@yahoo.com


Дўстназар Худойназар

Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Оврупа бўлими кординатори

Stenbygränd 3,3tr 16370 Spånga. Sweden

tel. 0739355495, dost.nazar@yahoo.com

 

 

 

Евгений Дяконов

Мустақил журналист
Ўзбекистон хукумати жиноятларини ёритиш мустақил нашри   http://uzbek-people.narod.ru

сайти автори ва бош редактори

tlf. prv (+47) 930-933-54.

 

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти марказий кнгаши аъзоси

15 Sundale,Meadow,Tallaght,Dublin24.

 Tel.0870614883,b_abdujalil@yahoo.com


Бахтияр Туйчиев

Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти Украина секцияси раиси ўринбосари
ул Константиновича д27 кв 114, Винница -Украина

 

Исакжан Зокиров

“Бирдамлик” харакати Украина бўлими раиси

Украина Автономная республикаси, Крым, Бахчисарой.

tel; +38. 093.157.09.07, e-mail;isoqjon-zokirov@rambler.ru

Тулкин Караев
 
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаоли 

Rörvägen 1C, 833 61 Timrå, Sweden.

Tel: 076 1040905

tulkin.karaev@comhem.se

 

Нуриддин Низамуддинов

«Уйгон Узбекистон» Демократ ёшлар харакати  фаоли

Privaslaan 72, 6904LJ Zevenaar, Nederlandiya

nuridin23@hotmail.com +31644915420

 

Алим Карабаев

«Бирдамлик» Халқ Харакати Орупа бўлими раис ўрмнбосари

Sandstensvägen52,tr2,13651Haninge, Stockholm

tel:0735462867; 0842052979

 

Рафик Ганиев

 «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли  

тел:+46762027415 uzbek.54@mail.ru

Cronstrands väg 57 Kalmar 394 71. Sweden

 

Набибулла Нарбутаев

«БИРЛИК» партияси фаоли

Gotlandsresan 174, 757 54 Uppsala. Sweden.                              

E-mail:nabi1956@mail.ru tel: 0737852124.

Просмотров: 903 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей