Чоршанба, 22.09.2021, 22:00
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 26 » Пўлат Охун қочиши керакми?
20:09
Пўлат Охун қочиши керакми?
Пўлат Охун қочиши керакми?
Бахтиёр Ҳасан, Украина.
null


Бир гуруҳ ўзбек мухолифати аъзолари Брюсселдаги Европа Иттифоқи комиссияси биноси олдида пикет ўтказиб Ўзбекистон ҳукуматига хайрихоҳлиги билан танилган мухолифатчи Пўлат Охунга фуқаролик паспортини қайтариб беришга ёрдам беришни сўрашган.

Пикетчилар - “Бирлик” Партияси фаоллари Исмоил Дадажон, Акбарали Орипов, Мухиддин Иноғомов ва Голландияда яшаётган ўзбек муҳожири Нуриддин Низом қуйидаги плакатларни кўтариб олишган эди.

EUROPEAN UNION! DEMAND FROM UZBEKISTAN TO RESPECT HUMAN RIGHTS
AND RECOGNIZE DEMOCRATIC OPPOSITION!

UZBEKISTAN! STOP TO VIOLATE CIVIL AND POLITICAL RIGHTS OF PULAT AKHUNOV, THE LEADER OF UZBEK OPPOSITION!

UZBEKISTAN HAS TO STOP TO PERSECUTE

DEMOCRATS AND GIVE A PASSPORT TO PULAT AKHUNOV!

Пикетчилар билан Европа Иттифоқи вакили учрашган ва бу борадаги хатни тегишли шахсларга етказишини айтган.
Ҳатто Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кенгашида ҳам бу масала тилга олиниши маълум қилинган.

Мана бир йилдан ошиқ вақт давомида Пўлат Охун паспорти борасидаги машмашалар тугайдиган эмас. У Швецияда сиёсий бошпана олиб яшаб келганига қарамай, кейинги йилларда бир неча марта Ўзбекистонга эркин бориб келган ва Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини ёқловчи мақолалар уюштирган эди. Айниқса Андижон воқеалари исёнчилар айби билан содир этилгани ва ҳукумат уларга қарши куч қўллашга мажбур бўлганини оқлаб ёзган чиқишларидан сўнг Пўлат Охунни ўзбек мухолифати ва халқаро ташкилотлар ичидаги мавқеи бироз пасайгани айтилган.

Лекин Каримов режими Пўлат Охун билан ҳисоблашишни ўзига эп кўрмади ва ҳеч қандай сабабсиз уни фуқаролик паспорти узайтириб берилмади.

Айни пайтда оиласидан узоқда, ишсиз ва забун аҳволда Ўзбекистонда қолишга мажбур бўлаётган Пўлат Охун олдида фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса паспортсиз бўлса ҳам мамлакатни яширинча тарк этишдир.

Ҳукумат ҳам афтидан Пўлат Охун паспорти машмашасидан қутилиш учун унга бу борада турли ишоратлар қилмоқда, лекин Охун жаноблари паспортсиз ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилмоқда.

Бундай вазиятда Европа Иттифоқини Каримов режимига нисбатан қандай таъсир чоралари қўллашига умид қилса бўлади?

Афсуски, ҳеч қандай..
Просмотров: 1018 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей