|
|
|
|
Главная » 2008 » Апрел » 24 » Президентлар сув-энергетика муаммоларини муҳокама қилди
20:22 Президентлар сув-энергетика муаммоларини муҳокама қилди |
Президентлар сув-энергетика муаммоларини муҳокама қилди Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг Остонада бўлиб ўтган
учрашувида Марказий Осиёда сув-энергетика муаммолари масаласи ҳам
муҳокама қилинди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё
мамлакатлари сув-энергетика муаммоларини халқаро қонунларга мувофиқ
равишда ҳал қилиши кераклиги билдирди. “Бизни сув-энергетика муаммолари ташвишга солаётгани табиий, чунки
миллионлаб одамларнинг ҳаёти ва иши бу муаммолар ҳал қилинишига боғлиқ.
Биз бу муаммолар юзасидан халқаро қонунларга мувофиқ ҳолда ўзаро
келишиб олишни истаймиз”,- деди Н.Назарбоев.
Сув-энергетика консорциуми ташкил этиш бўйича минтақа давлатлари
ўртасида ҳали бирор қарорга келинмаганини таъкидлаган Н.Назарбоев
апрель ойи охирида Марказий Осиё мамлакатларини сув билан таъминлаш
масалалари юзасидан музокаралар бўлиб ўтишини эслатди
|
Просмотров: 938 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|