Россия қирғиз парламенти қароридан норози
Россия Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз парламенти 1916 йил қатағони
қурбонларини хотирлаш куни тўғрисида қонун қабул қилганига қарши
норозилик баёноти тарқатди.
Баёнотда айтилишича, 1916 йилдаги қатағон воқеасини кенг
жамоатчиликка ошкор этиш ҳаракати Россия ва Қирғизистон ўртасидаги
сиёсий-иқтисодий муносабатларга жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу муносабат билан Россия ТИВ қирғиз тарафига қатағон мавзусига катта
эътибор қаратмасликни ва “тарихий адолатни тиклаш” уринишларини
тўхтатишни тавсия этади.
Расмий Бишкек ҳозирча бу баёнотга муносабат билдиргани йўқ.
Қирғиз парламенти ўтган ҳафта 1916 йил қурбонларини хотирлаш
куни тўғрисидаги махсус қонунни қабул қилган эди. 1916 йилда қирғизлар
Россия ҳукуматига қарши исён кўтарган, қирғиз тарихчиларининг айтишича,
қўзғолонни бостириш пайтида қирғизларнинг 60 фоизи қириб ташланган.
|