Жума, 19.04.2024, 00:47
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 24 » Маҳбуслар Тошкентга қайтарилмасин, деди Оврўпо маҳкамаси
19:31
Маҳбуслар Тошкентга қайтарилмасин, деди Оврўпо маҳкамаси
Маҳбуслар Тошкентга қайтарилмасин, деди Оврўпо маҳкамаси
 
Қочқинлар
Ҳалқаро гуруҳларга кўра, Андижон воқеасида 500дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, Тошкент 187 инсон қурбон бўлганини айтади
Страсбургдаги Инсон Ҳуқуқлари бўйича Оврўпо Маҳкамаси Андижон воқеаларига алоқадорлик айбловлари билан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган 13 тадбиркорнинг ҳуқуқларини бузганликда Россия мулозимларинини айблаб чиққан.

Маҳкаманинг маълум қилишича, Россия 12 ўзбек ва бир нафар қирғиз фуқаросининг ҳуқуқларини поймол этиб, йигирма ой давомида ҳибсда ушлаб турган.

13 кишининг ҳеч бири ўзларига қўйилган айбловларга иқрор бўлишмаган.

Шу билан бирга Страсбург маҳкамаси Россияда ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Дилшод Қурбоновни ватанига экстрадиция этиш жараёнини тўхтатиш қарорини чиқарган.

Расмий Тошкент Дилшод Қурбоновни диний ақидапарастликда айблаб, Ўзбекистонга топширилишини талаб этмокда.

Маҳкамага кўра, агар Россия Ўзбекистон фуқароларини ватанга экстрадиция қилса, уларнинг ҳуқуқини поймол этган бўлади, ва улар Ўзбекистонда таҳқирлов ва таъқибга учрашлари мумкин.

Оврўпо маҳкамаси ўз қарори билан ҳар бир судланувчига 23,910 доллар товон тўланиши, ва уларнинг барчасига умумий ҳисобда маҳкама иши ҳаражатлари учун 28,228 минг доллар тўланиши лозимлигини айтган.

Оврўпо Кенгашининг аъзоси сифатида Россия Страсбургда чиқарилган қарорга бўйсуниши талаб этилади, бироқ, расмий Москва уч ой ичида маҳкама қарорига қарши шикоят бериши мумкин.
Просмотров: 874 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей