Пайшанба, 25.04.2024, 10:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 24 » 36 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди
09:40
36 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

36 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

Меҳрибон

22 апрель куни Россиянинг Москва вилоятидаги Щелковский туманида 36 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг жасади топилди. Яқинда эса жиззахлик 20 киши Қозоғистонда қулларча ишлаб меҳнат ҳақини ололмасдан Ўзбекистонга қайтиб келди.

Кейинги пайтларда ўзбек мардикорлари билан боғлиқ бу каби ҳодисалар кўпайгандан кўпайиб бормоқда.

Хўш, нега бугунги кунда ўзбек мардикорлари қулликка тушиб қолмоқда?

Қулликда бўлган кишилар ҳақида фақат китобларда ўқиб ва киноларда кўриб келган жиззахлик 20 эркак қуллик нималигини Қозоғистонга бориб, ўз бошидан кечириб қайтди. Жиззахнинг Зарбдор шаҳарчасида яшовчи Ўрол ака қуллик нималигини эндиликда жуда яхши билади.

“Бизни уриб дўппослар эди. Қочиб кетадиган бўлсанг, ўлигингни Ўзбекистондан келиб ҳеч ким олиб кета олмайди, деган гаплар бўлган. Ўзбекистонга қайтиш масаласида мурожаат қиладиган бўлсак, дубинкалар билан уришарди. Ëки кечқурун қозоқлар билан келиб, уриб тепкилаб кетади. Овқатсиз руҳан эзиб ишлатгани туфайли ошқозон касалига дучор бўлиб келдик. Макарондан бошқа нарса еганимиз йўқ”,- дейди Ўрол ака.

Шериклари билан бир амаллаб қочиб қулликдан қутулган Ўрол аканинг айтишича, уларга 2000 АҚШ доллари миқдоридаги меҳнат ҳақлари берилмаган. У ва шериклари тошкентлик шахсларнинг иш топиб бериш ваъдасига ишонган ва улар бу шахслар томонидан алданган.

“Иқтисодий жиҳатдан қийналганимиз туфайли берган катта ваъдаларига ишониб борган эдик. Бола-чақамизга кийим-бош қиламиз, буғдой сотиб олиш учун пул топамиз, деган мақсадда борган эдик. Шодмонов ва Зуҳра Қаҳрамонова бизни уч маҳал иссиқ овқат бўлади, деб алдаб олиб борган”,- деди Ўрол ака.

Чинозлик беш киши ҳам бир аёлнинг ваъдасига ишониб Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида 25 кун давомида қул ўрнида ишлашга мажбур бўлди. Улар орасида икки ўғли билан бирга Аҳрор Жумазов ҳам бор.

“Чиноз туманилик Ким Вика исмли аëл бизни алдаб Қизилўрда шаҳрига борасиз, деди. Биз унга ишондик. Ишга қараб 300.000-350.000 сўм пул ваъда қилганди”,- деди А.Жумазов.

Айни ҳолат аёллар билан ҳам кузатилади. Ўзбекистонлик қизларнинг фаҳш ишлар учун мажбурий равишда сотиб юборилиш ҳолатлари кўп учрайди.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти ходими Баҳром Ҳамроев Россиядаги айни ҳолат ҳақида гапириб: “Ўзбек қизлари жуда ҳам кўп ҳозир. Ҳатто Москва марказида ўзбек фоҳиша қизларини сотадиган гуруҳлар бор. Уларнинг кўпчилиги, асосан, алдаб олиб келинади ва паспортлари олиб қўйилгандан кейин улар мажбуран олиб чиқилиб, фоҳишаликка сотиляпти”,- деди.

Кузатувчи Тўрабек Сано фикрича, Ўзбекистон фуқароларининг қулликка тушиб қолишига мамлакатдаги иқтисодий муаммолар сабаб бўлаётир.

“Ишсизлик муаммоси ўзбек мигрантларининг қул бўлиб қолишига ва мажбурий меҳнатга жалб этилишига сабаб бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда умуман иш йўқ. Қолаверса, ўзбек миллатининг бошқа танлаш имконияти қолмаган. Яъни ўзбек миллати бошқа юртларда мардикорлик қилишга мажбур бўлмоқда”,- деди Т.Сано.

Ўзини зиёли мардикор санайдиган ўзбек шоири Баҳром Ғойиб ўзбеклар қул ўрнида сотилишининг асосий сабаби Ўзбекистоннинг ўзида ўзбек халқининг хўрланишидир, деб билади.

Ўзбекистон расмийлари эса хорижга кетаётган фуқароларнинг мушкул вазиятларга тушишига уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслиги экани сабаблигини таъкидлаб келади. Кузатувчи Тўрабек Сано эса айни ҳолатда ҳукуматнинг ўзини айблайди.

“Ҳукумат ҳозирги кунга қадар ўз фуқароларининг аҳволи билан қизиқмаган. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам, Қозоғистондаги элчихонаси ҳам ўзбек мигрантлари муаммолари ҳал бўлишига ëрдам бермаган. Уларнинг ўлдирилишига қарши бирор мурожаат эълон қилмади ëки уларни ҳимоя қилмади. Шунинг учун ҳам ўзбек мигрантларини ўлдирилиб кетиш ҳоллари кўп учрамоқда”,- деди кузатувчи.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида ҳуқуқ-тартибот органларига траффик қурбони бўлган шахслар томонидан мингдан зиёд ариза тушган.

Тошкентдаги “Истиқболли авлод” ташкилотига эса кейинги олти йил мобайнида одам савдоси қурбони бўлганлар томонидан 5000дан зиёд ариза тушган.

-----------------------------16842268143579 Content-Disposition: form-data; name="file1"; filename="" Content-Type: application/octet-stream
Просмотров: 903 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей