Пайшанба, 25.04.2024, 04:48
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 23 » Каримов Марказий Осиё Иттифоқига қарши
21:56
Каримов Марказий Осиё Иттифоқига қарши
Каримов Марказий Осиё Иттифоқига қарши
 
Каримов ва Назарбоевнинг минтақавий интеграция борасидаги қарашлари турлича
Президент Ислом Каримов Марказий Осиё Иттифоқи ғоясини қаъиян рад этди.

Остонада Президент Нурсултон Назарбоев билан музокаралардан сўнг гапирган жаноб Каримов Марказий Осиё Иттифоқи "Ўзбекистонга тўғри келмаслигини" айтди.

"Бизга бу ташаббус тўғри келмайди. Бу борада гап-сўз бўлмаслиги учун ҳозирдан айтиб қўймоқчиман. Бу мавзуни муҳокама этиш мумкин, аммо бу ташаббусга ҳар бир мамлакатнинг муносабати ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда яратилади," - деди Каримов.

Унинг сўзларига кўра, минтақа давлатлари ўртасида иттифоқ яратиш учун "уларнинг иқтисодий ва ижтимоий даражаси ўзаро мос бўлиши керак ва сиёсати ҳам қарама-қарши бўлмаслиги лозим".

"Афсуски, Марказий Осиё давлатларининг тараққиёт даражаси бир-бирига мос келмайди, шундай экан, қандайдир иттифоқ ҳақида гапиришга эрта," - деди Ўзбекистон президенти.

Жаноб Каримов 2001 ва 2005 йилларда ўзаро иқтисодий иттифоқ қуриш йўлида қилинган ҳаракатлар иш бермаганини таъкидлади.

Иҳоталаниш сиёсати

Кузатувчиалр назарида Президент Каримовнинг Марказий Осиё иттифоқи ғоясини рад этиши кутилмаган воқеа бўлгани йўқ.

Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга ташрифи арафасида ўзбек матбуоти айни ғояни танқид қилган эди.

Ушбу танқид Қирғизистон ва Қозоғистон президентларининг иттифоқ ғоясини босқичма-босқич амалга ошириш ҳақидаги баёнотларидан сўнг янграган.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг Остонага ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари Марказий Осиё иттифоқи минтақадаги барча давлатларнинг манфатларига тўғри келишини таъкидлаган эдилар.

Ғоя муаллифи бўлган Президент Назарбоев буни амалга ошириш қийин эканини эътироф этган, аммо шу билан бирга уни фаол муҳокама қилишга чақирган.

Жаноб Каримовнинг сўнгги баёноти иттифоқ ғоясининг давлатлар даражасида муҳокама қилинишини йўққа чиқаради.

Қозоғистонлик таҳлилчи Досум Сатпаевнинг фикрича,
жаноб Назарбоев Ўзбекистон президентининг ушбу ғояни қўллаб-қувватламаслигини яхши билган.

Унга кўра, Қозоғистон раҳбари бу ғояни илгари суриш билшан ўзининг собиқ совет ҳудудида интеграция тарафдори эканини яна бир марта эслатиб қўймоқчи.

Ўзбекистон президенти эса ўзини минтақадаги қўшниларидан иҳоталаб келади.

"Аммо Каримов абадий эмас ва бу ғоя вақти келиб, яна кун тартибига чиқиши мумкин", -дейди қозоғистонлик таҳлилчи.

Эркин савдо ҳудуди

Остонада ўтган матбуот анжуманида икки давлат раҳбарлари эркин савдо ҳудудини яратишга келишиб олганликларини маълум қилишди.

Президент Назарбоевга кўра, сўнгги бир йил мобайнида давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми икки баробарга ўсган ва бир ярим миллиард долларни ташкил этган.

Аммо Қозоғистон раҳбарига кўра, бу рақам етарли эмас

"Мамлакатларимиз ўртасида эркин савдо ҳудудуини яратиш ҳақидаги битим лойиҳасини тайёрлаш зарур, деган умумий хулосага келмоқдамиз", -деб айтди жаноб Назарбоев.

Айни пайтда Президент Каримовга кўра, Ўзбекистонда бизнес учун яратилган шароитлар "Қозоғистондагидан яхшироқ".

"Ўзбекистонда яратилган имтиёзлар собиқ шўро мамлакатларининг деярли ҳеч бирида йўқ," - деб айтди жаноб Каримов.

Аммо у аниқ рақамларни келтиргани йўқ.

Жаҳон банкига кўра, Қозоғистон минтақанинг энг йирик иқтисодига айланиб улгурган.

У, шунингдек, банк ва молиявий ислоҳотлар бўйича собиқ шўро ҳудудида етакчи ўринни эгаллайди.

Юз минглаб ўзбекистонликлар ҳар йили иш излаб Қозоғистонга борадилар.

Просмотров: 853 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей