Жума, 19.04.2024, 00:49
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 23 » Андижонлик қочқин ватанига қайтарилиши мумкин
21:52
Андижонлик қочқин ватанига қайтарилиши мумкин
Рафиқжон Раҳмонов Андижондаги қирғинга гувоҳ бўлган
Андижонлик қочқин ватанига қайтарилиши мумкин
Қозоғистон полицияси БМТга бошпана сўраб, мурожаат этган андижонлик Рафиқжон Раҳмоновни ҳибсга олган. Ўзбек томони уни Андижон воқеаларига алоқадорликда айбламоқда.

52 ёшли асли қўқонлик Рафиқжон Раҳмонов, ўз сўзларига кўра, 2005 йилнинг 13 май куни Андижондаги қонли воқеаларга гувоҳ бўлган.

У Андижон исёни ташкилотчиси сифатида айбланган Акромжон Йўлдошевнинг тарафдорларидан бирига тегишли ошхонада ишлаганини айтади.

Рафиқжон Раҳмоновнинг ҳикоя қилишича, отишмалар чоғида у яраланган бир ҳамроҳи билан яширинишга ва май ойи охирларида Қозоғистонга чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Шундан буён у Қозоғистонниг Алмати шаҳрида қонуний рўйхатдан ўтиб, яшаб келган.

Рафиқжон Раҳмонов қуролли ҳаракатларда иштирок этмагани, фақат 13 май куни юз берган қонли намойишларнинг гувоҳи бўлганини урғулайди.

Экстрадиция хавфи

БМТ Қочқинлар бўйича агентлингининг Алматидаги идорасидан Би-би-сига маълум қилишларича, Рафиқжон Раҳмонов шу йилнинг 10 апрел куни бошпана изловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

У 17 апрел куни Алматидаги қайдини узайтириш мақсадида полиция идорасига мурожаат қилган пайт Қозоғистоннинг жиноий полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Қозоқ томони унинг ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлганини айтмоқда.

БМТ идораси вакилининг айтишича, айблов тафсилотлари маълум эмас, аммо қозоқ расмийлари унга қарши илгари сурилган айбларнинг "жиддий" эканини айтишган.

БМТ қочқинлар агентлиги мулозими Қозоғистон расмийлари билан Рафиқжон Раҳмоновнинг мақоми аниқлангунига қадар уни Ўзбекистонга топширмасликка келишганликларини маълум қилди.

Қочқинлар бўйича агентлик уни дарҳол этишни сўраган.

Сешанба куни Алматидаги ҳибсхонадан Би-би-сига гапирган Рафиқжон Раҳмоновга кўра, қозоқ полицияси унинг Андижон воқеаларига алоқадорликда гумон қилинаётганини айтган.

У Ўзбекистонга топширилгани тақдирда қийноқлар ва ўлимга юз тутиши мумкинлигидан ҳавотирда.

Қозоғистон 2006 йил кузида ўзбекистонлик бир неча бошпана изловчини яширин равишда ўзбек томонига топширгани айтилади.

Андижондаги қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистони тарк этган юзлаб қочқинлар Оврўпо ва Амарикадан бошпана топишган.

Уларнинг баъзилари ватанларига қайтиб, "авф этилганлар", аммо уларнинг кейинги тақдири номаълум.

Просмотров: 790 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей