Пайшанба, 25.04.2024, 18:36
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 21 » Афғонистонда ҳолланд қўмондони ўғли ҳалок бўлган
23:56
Афғонистонда ҳолланд қўмондони ўғли ҳалок бўлган
Афғонистонда ҳолланд қўмондони ўғли ҳалок бўлган
 
Афғонистондаги Ҳолландия қўшинларининг янги қўмондони генерал Петер ван Ум
Ҳолландия Мудофаа вазирлигига кўра, генерал Петер ван Ум ўғлига суиқасд уюштирилмаган
Йўл четида ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Афғонистондаги Ҳолландия қўшинларининг янги қўмондони ўғли ҳалок бўлган.

Бир кун илгари генерал Петер ван Ум тантанали равишда НАТОнинг барқарорлаштириш кучлари - ISAF таркибидаги Ҳолландия қўшинларига қўмондонликни қабул қилиб олган.

Афғонистон жанубидаги Ўрузгон вилоятида Толибон фаол ҳудудда ўтказилган амалиётдан қайтаётган Ҳолландия қўшинларига тегишли автомобиль йўл бомбасида портлаган.

Оқибатда икки ҳарбий ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳатланган.

Ҳалок бўлганлардан бири 23 ёшли лейтенант Денис ван Ум генерал Петер ван Умнинг ўғлидир.

Шу муносабат билан Ҳолландия Мудофаа вазирлиги баёнот тарқатган, баёнотда айтилишича, ушбу ҳодисани лейтенантга қарши уюштирилган суиқасд деб аташга асос йўқ.

Ўрузгондаги ҳодисадан сўнг Афғонистонда ҳалок бўлган ҳолланд ҳарбийлари сони 16 га етган.

Ҳозирги пайтда Нидерландия Афғонистонга 1650 ҳарбий жўнатган.

Афғонистон жануби Толибон ҳаракати фаол ҳудудлардан ҳисобланади.

2001 йилда АҚШ етакчилигидаги кучлар Толибонни ҳокимиятдан ағдарганидан кейин 2006 йилдан бошлаб Толибоннинг қуролли қаршилиги кучайди.

2007 йил Афғонистонда энг кўп инсоний талофатлар берилган йил бўлди.

Ўтган йилги зўравонликлар қарийб олти минг инсоннинг умрига зомин бўлган.

2007 йилда Афғонистонда 200 дан зиёд хорижий ҳарбийлар ҳалок бўлганлар
Просмотров: 780 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей