Жума, 19.04.2024, 22:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 19 » Божхона талон-тарожи
11:02
Божхона талон-тарожи
Божхона талон-тарожи охири пичоқлашувга олиб борди
Uznews – 9-апрел куни Бухоро вилоятининг «Сармижон» Божхона пости ходими Тошкентдан Нукусга мол билан қайтаётган тадбиркорни талашга уринаётган пайтида пичоқ жарохати олган.

Ўзбекистон йўлларида Милиция ва божхона хизматчилари томонидан тадбиркорларнинг таланиши кейинги пайтда тадбиркорларнинг қаршилиги билан тугаши ҳоллари кўплаб кузатилмоқда.

Бухоро вилоятининг «Сармижон» божхона постидаги навбатдаги, Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Нукусга қайтаётган қорақалпоқ тадбиркорини шилишга бўлган шундай уриниш қонли якун топди.

Воқеа гувоҳларига кўра, тахминан соат учларда, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида яшовчи Санобар Йўлдошевага тегишли «Мерседес» русумли автобус Бухоро вилоятининг «Сармижон» божхона пости ходимлари томонидан тўхтатилади.

Автобус салонига икки нафар божхона ходимлари чиқишади ва энг қўпол бир оҳангда машина эгаси Санобар Йўлдошевадан барча тадбиркорлардан зудлик билан «факт» йиғилишини талаб қилади, бу нарса божхоначилар тилида постдан ўтганлик учун порани англатар эди.

Кундан кунга божхона яқинидан ўтаётган одамларни талашни кучайтираётган божхоначларнинг турқи Йўлдошеванинг ғазабини қайнатган эди. Унинг сўзларига кўра, қаердан қўлида пичоқ пайдо бўлганини ва қандай қилиб божхона ходимига зарба етказганини ўзи ҳам билмайди.

Бироқ, кейинчалик, Аъзам Очилов исмли божхоначи иккита жойидан – қўли ва елкасидан енгил жароҳат олгани маълум бўлган.

«Мен бунинг қандай содир бўлганини билмайман – мен ўзимни йўқотиб қўйган эдим. Мен бу талашлардан чарчагандим – қанча давом этиши мумкин, бу ахир?» - воқеани тушунтиради Йўлдошева.

Воқеа содир бўлиши билан аёл ҳибсга олинган ва Бухоро вилоят Ғиждувон туман милиция бўлимига олиб бориб қамаб қўйилган.

Санобар Йўлдошева яқинларининг илтимосига кўра, Қорақалпоғистондаги таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот (МОПЧ) бошқаруви аъзоси Солижон Абдурахманов унинг ҳимоячиси бўлишга розилик билдирган. 9-апрел куни у Бухоро вилоятига ўзбек божхонаси ходимлари томонидан Қорақалпоғистонлик тадбиркорларнинг таланишига оид ҳужжатлар, фото видео тасвирлардан иборат бир папка ҳужжатлар билан келган.

Бироқ шу куни ҳам, кейинги куни ҳам Абдурахманов Бухоро вилоят божхона қўмитаси раҳбарияти билан учраша олмаган.

Абдурахмановнинг фикрига кўра, Санобар Йўлдошеванинг ҳаракати ўзини ва мулкини ҳимоя қилиш, дея қайта малакаланиши лозим. Чунки аёл ўз товарларини божхоначилар томонидан таланишига қарши ҳаракат қилган, у Ўзбекистон қонунларига киритилган ноқонуний талаблар, ҳамда божхоначиларга «факт» тўлаш мажбуриятига қарши норозилик билдирган.

Ҳозирги кунда тадбиркорнинг автобуси Бухоро божхона терминалида турибди, Йўлдошевага эса унинг молини ва автобусини давлат фойдасига тўла мусодара қилиш ҳавфи хатар солмоқда.

«Менинг автобусимда бир неча миллион сўмлик мол бор эди, ва улар биргина ўзимга эмас, ўша куни мен билан бирга келаётган бошқа тадбиркорларга ҳам тегишли эди…», - дейди алам билан Йўлдошева.
Просмотров: 1006 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей