Жума, 26.04.2024, 09:51
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 19 » Ичкиликбозлик чоғида ўзбек ўзбекни ўлдирди
10:52
Ичкиликбозлик чоғида ўзбек ўзбекни ўлдирди

Ичкиликбозлик чоғида ўзбек ўзбекни ўлдирди

Комила Собирова

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Жаркент шаҳрида ичкиликбозликдан сўнг ўзбекистонлик бир меҳнат муҳожири иккинчисини болта билан чопиб ўлдирди ва воқеа жойидан қочиб кетди.

Жаркент шаҳри ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, улфатчилик вақтида келиб чиққан ўзаро жанжал қурбони бўлган ўзбекистонликнинг ёши 25дадир.

Бундан аввал ҳам Олмаота вилояти ички ишлар департаменти вилоятнинг Каменский туманидаги хусусий уйларнинг бирида эркак ва аёл кишининг жасадини аниқлаганини билдирганди. Қозоғистонлик эр-хотиннинг қотиллари Ўзбекистоннинг 3 фуқароси бўлиб чиққани хабар қилинганди.

Олмаота вилояти ички ишлар департаменти сўнгги пайтларда Қозоғистонда хорижий фуқаролар, жумладан, ўзбекистонликлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони ошиб бораётгани важидан миграция тизимини янада кучайтиришни таклиф қилмоқда. Аммо Инсон ҳуқуқлари халқаро бюросининг Олмаота ваколатхонаси вакиласи Виктория Тюленева аслида бу таклиф ортида миграция хизматларининг муҳожирлар оқимини камайтириш нияти ётганини таъкидлади.

“Улар хорижий фуқароларнинг мамлакатга кириб келишини камайтириш хоҳишини қандайдир сабаблар билан оқлаши керак. Шунинг учун улар хориж фуқаролари томонидан бирор қозоғистонликнинг ўлдирилгани ёки ўмариб кетилгани ҳақида ОАВда жар солади. Бу билан маҳаллий аҳоли орасида хорижлик муҳожирларнинг мамлакатга келишига салбий муносабат уйғотиш мақсади кўзланади. Шундан сўнг хориж фуқароларига нисбатан миграция тартибини кучайтириш ҳам бемалол амалга оширилиши мумкин”,- дейди В.Тюленева.

Унинг билдиришича, расмий органларнинг мигрантлар оқимини бу каби сунъий равишда камайтиришга уриниши кутилмаган ва салбий натижаларга ҳам олиш келиши мумкин.

“Меҳнат муҳожирлари Қозоғистонга қандай миқдорда келган бўлса, ўша миқдорда келишда давом этяпти. Аммо энди улар қонуний эмас, балки айланма йўллар орқали кириб келмоқда. Миграция оқимини бу каби сунъий йўллар билан камайтиришга уриниш нолегал меҳнат муҳожирлари сонини кўпайтиради, холос”,- дейди Виктория Тюленева.

Просмотров: 1010 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей