Чоршанба, 22.09.2021, 21:11
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 17 » Юсуф Жумаев апелляция шикояти
20:17
Юсуф Жумаев апелляция шикояти

Юсуф Жумаевни  апелляция шикояти

УЗБЕКИСТОН ИНСОН ХУКУКЛАРИ ЖАМИЯТИ

БИЛДИРИШНОМАСИ

16 апркль 2008 й.

Адолат ва одил суд булмаган шароитда

давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

 

Кеча Бухоро вилоят суди Узбекистоннинг ягона мард шоири Юсуф Жумани 5 йилга озодликдан махрум этди. Бу билан Узбекистон хукумати ва суди яна бир бор узининг жирканч башарасини намоён этди, жамоатчилик эса давлат карокчилар тудасидан иборат эканига яна бир марта ишонч хосил килди.

Кечанинг узида Ю.Жума суд залида судья Шухрат Камоловга апелляци шикоятини топширди. Биз куйида ана шу шикоят матнини мухтарам укувчилар диккатига хавола этамиз.

 

 

Бухоро вилоят судига

Бухоро вилояти Қоракўл туманида

яшовчи Юсуф Жумаев томондан

 

                          апелляция шикояти

 

Хурматли судья!

Менга очилган бу жиноят ишидаги жабрланувчи деб айтилаётган ва гувохларнинг барчаси ИИБ да турли юкори лавозимларда ишлайди. Булар жабрланувчилар эмас, тухматчилардир.  Мен буни Сизга далиллар билан исботлаб бераман.

 Менга қарши кўрсатма бераётган жабрланувчи ИИБ ходими  Исхоқов ўз кўрсатмасида  Юсуф Жумаев ва ўғиллари  кўшма корхонанинг решёткасига плакатларини ёпиштириб, пикет ўтказаётган эдилар, деб ёзган.  Гувох милиция капитани  Гайрат Қиличов эса  Юсуф Жумаев ва ўғиллари катта трасса йўлнинг ўртасида машинасига плакат ёпиштириб олиб пикет қилишаётган эди, деб ёзган.  Майор Бахтиёр Бешимов эса йўл четида Юсуф Жумаев ва ўғиллари машинасини тўхтатиб, плакатлар ёпиштириб олиб, пикет қилаётган эдилар, деб кўрсатма берган.  ИИБ ходимларидан яна бири Султонов эса  Юсуф Жумаев Қоракўл Химия таъминоти идорасига кириб кетди ва кайтиб чикиб ИИБ ходимлари устига машинасини хайдаб утиб кетди, деб курсатма берган.   Исхоков  жарохат олгани тугрисидаги кўрсатмасида «Мени Юсуф Жумаев қўли билан урди» деб ёзган. вокеа гувохлари деб айтилаётган милиционерлар эса   Юсуф Жумаев машинасида Исхоковни уриб кетди, деб ёзишган. 

  Исхоковга берилган Қоракўл туман суд-тиббий экспертиза хулосасида «10 декабрда енгил тан жарохати олган» деб ёзилган, 18 январь 2008 йилги хулосасида суд-тиббий экспертизаси «Исхоковга ўртача огирликдаги жарохат етказилган» деб хулоса берган.  Бу хулосага менинг ўрнимга терговчи Акбар Ориповнинг ўзи имзомни ясаган ва «эътирозим йук» деб менинг номимдан ёзган, бу имзо ва сўзлар экспертиза қилинсин.

  Бундан кўриниб турибдики, жабрланувчи деб айтилаётган Исхоков бир ўзи кўрсатмасида корхона решёткасига  деб айтган, аслида эса биз йўлнинг четида эдик. Бундан чикадики,  жабрланувчи деб айтилаётган тухматчи Исхоков вокеа жойида умуман бўлмаган. Бўлмаган одамни эса на уриб бўлади ва на жарохат етказилади.

    Иккинчи жабрланувчи Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Алижон Назаров эса ўз кўрсатмасида «Мен машинамдан тушиб пикет ўтказаётган Юсуф Жумаев машинаси томонга  бораётганимда машина бирдан харакатланиб мени уриб кетди, йиқилдим, кейин нима бўлганини билмайман, ўзимга келсам касалхонага олиб кетаётган эканлар»  деган.

  Энди гувохларнинг кўрсатмаларига келсак.

  Гувох Қиличов Ғайрат  «Али Назаров машинасидан тушиб Юсуф Жумаев машинаси ёнига келди, ва унинг олдинги капоти устига қўлини қўйди, машина бирдан харакатланиб юриб кетди.  Али Назаров эса йикилди ва жойидан туриб, оксокланиб машинасига ўтириб касалхонага кетди» деб ёзилган.

  Бошка бир гувоҳ ИИБ ходими  Ж.Бобомуродов эса  «Али Назаровни йўл четида турган Юсуф Жумаев машинаси бирдан харакатга келиб  уриб ўтди, Али Назаров додлаб ёрдамга чақирди, мен уни кўтариб олиб машинага  ўтирғизиб касалхонага олиб бордим» деб ёзган.

  Яна бир гувох ИИБ ходими Ш.Ондаев  ўз кўрсатмасида шундай деган:  «Алижон Назаров йўл четида тўхтаб, пикет қилаётган Юсуф Жумаев машинаси томонга борди ва улардан пикетни тўхтатишни талаб қилди. Машина бирдан харакатланиб Алижон Назаровни  уриб утди. Алижон Назаров йикилиб тушди ва ўрнидан туриб,  оксокланиб машинага миниб касалхонага кетди».

   Али Назаровга берган суд-тиббий экспертизасининг 2007 йил 12 декабрдаги хулосасида «енгил тан жарохати олган» деб берилган. 2008 йил  18 январдаги экспертиза хулосасида эса «ўртача огирликдаги тан жарохати етказилган»  деб ёзилган.

   Бу ишга алокадор менинг машинам хам экспертиза килинган ва ташки кўринишида одамни туртиб ўтганлиги билинадиган бирорта хам жарохат йуклиги тугрисида  хулоса берган.

  Бу холатлардан кўриниб турибдики,  менинг машинамдан хеч ким жарохатланмаган,  жабрланувчи ва гувохларнинг кўрсатмаси хар хиллиги хам менга нисбатан тухмат уюштиралаётганини англатади.

   Яна гувох ва жабрланувчиларнинг барчаси  тухмат килиб бўлсада жабрланувчиларни калтаклаган деб хам, машинани бошкарди деб хам мени айтишган.  Хамма жиноятни мен қилган бўлсам у холда ўғлим нега тўрт ойдан буён қамоқда ётибди?! Нима сабабдан унга зулм қилинмокда?  Ахир тухматчиларнинг хаммаси мени айблашяпди-ку, хатто судда хам.

   Мен ва ўғлимга нисбатан эълон қилинган айблов хулосасидаги  бу хулосанинг тухматлигини англатувчи жойлардан мисол келтирсам айблов хулосасини бутунлай кўчириб чикишим лозим бўлади, шу сабабдан айблов хулосаси деб айтилаётган тухматномани яхшироқ назар ташлаб ўқиб чиқсаларинг қанчалик шармандалик эканлигини англаб етасизлар.  Менга ўқилган хукм хам  адолатсизликдан бошқа хеч нарса эмас.

 

Юсуф Жумаев.

15.04.2008 й

 

УИХЖлан:

 

Узбекистонда адолатсизлик шу даражага етди-ки, куполрок килиб айтганда, хукуматнинг бети ва кети фарк килмай колди. Узини хурмат килган хар кандай хукумат узининг халкаро имиджи (обруси) учун кайгуради ва курашади. Узбекистон хукумати эса уз обру-эътибори учун кайгурмай хам, курашмай хам куйди. Хар кандай йул билан булса-да одамларнинг овозини учириш, норозиликларини бостириш, мамлакатда яккахокимликни баркарор этиш амалиёти биринчи уринга чикди. Хукумат «Ким гапирса гапираверсин» деган примитив принципга утди. Карокчиларда битта хис-туйгу: талаш булгани, хамда унга эришиш восита ва усуллари уларок уриш, тахкирлаш, азоблаш, улдириш ишлатилиши каби узбек хукумати хам уз максадига эришиш йулида факат алдаш, тухмат уюштириш, куркитиш, тахкирлаш, уриш, азоблаш, камаш, улдириш каби энг кабих усуллардан фойдаланиб келмокда. Бетакрор шоир Юсуф Жума ва унинг угиллари билан боглик вокеалар бунга яккол мисолдир.

Узбекистон Оли й суди жиноий ишлар буйича судлов хайъати раиспси Дилбар Суюнованинг «Узбекистон судида тубдан узгаришлар юз бермокда» деган гапи амалга ошмокда: буюк шоир ва угли Бобурнинг судида «жабрланувчи» хам милиция ходимлари (2 та), гувохлар хам милиционерлар (17 та), камаган ва камокхонада кийнокларга солганлар хам шулар, ва хатто, таниган одамларнинг гапига караганда «судья» Шухрат Камолов хам аслида милиция ходими булиб, судга формасиз келган.

 

Толиб Ёкубов

 

УИХЖ раиси

 

Франция

 

 

Просмотров: 1448 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей