Жума, 26.04.2024, 19:01
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 17 » Ўзбекистон «президенти» номига ёзилган мактуб
12:06
Ўзбекистон «президенти» номига ёзилган мактуб


Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиеванинг Ўзбекистон «президенти» номига ёзган мактуби

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БИЛДИРИШНОМАСИ

16 апрель 2008 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароимда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига тутқунликдаги шоир Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиеванинг Ўзбекистон «президенти» номига ёзилган мактуби етиб келди ва биз уни қуйида жамоатчилик диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовга

Очиқ хат

Жаноб И.А.Каримов!

Мен сизга бу мактубни ёзишдан мақсадим, Сизнинг қўлингиз билан оиламиз бошига тушган кўргиликлардир.

Сиз фақат мақтов ва юзаки олқишлар учун яшаяпсиз, бу билан эртангизга лаънатлар ёғдираяпсиз.

Кўзингиз очиқ, лекин кўрлигингизни исботлаяпсиз, атрофингиздаги сизни мақтаб кўр-кўрона ғазабингиздан қўрқиб, сизга қуллуқ қилаётганларнинг қурбони бўлаяпсиз.

Очиқча чиқишлар қилиб, сизнинг жонингизни оғритиб бўлсада жардан тортиб, ҳақ йўлига бошламоқчи бўлган биттаю битта инсонни - шоири замонни зиндонга ташладингиз.

Ҳаммамиз ҳам бу дунёга меҳмонмиз, яхшилик ва инсонийлик ҳаммамизнинг қўлимиздан келмайди.

Бир тишлаб ўтиш ҳатто итнинг ҳам қўлидан келади.

Сиз Оллоҳ тамонидан берилган синов даврларида подшоҳсиз, армиянгиз бор, миршабларингиз бор ва СНБ-нгиз бор.

Бу қанча вақт давом этади Оллоҳ билади. Устоз Махтумқули айтганларидек׃

"Баланд тоғлар баландман деб қувонма ,
Вақтинг келиб текис ердек бўларсан"

Шуни унутмангки ҳақ йўлини танлаб ҳақнинг қўли билан юрган ва ҳаммага тўғрисини айта оладиган, фақат қаламидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ шоирнинг Худоси бор, ҳақ Таоллоси бор.

Юсуф Жумаев ноҳақлик кўрган жойда туролмайдилар ва дарров айтадилар ва битта сизни эмас ҳаммани танқидий йўл билан тўғри йўлга чақирадилар.

Сиз армиянгиз ва кучингизга ишониб, зўравонлик қилдингиз.

Ҳақни куйга соладиган битта ҳақгўйини зиндонга солиб эртанги кунингизга ланъатлар ёғдирдингиз.

Сиз ишониб ўтирган ҳеч нарса ўзингизники эмас, Оллоҳники ва халқники!

Сиз биттаю битта фақат ўзидан бошқа ҳаммани ўйлайдиган, адолатсизликка қарши тура оладиган, адолатпеша инсонни фақат нафси учун яшайдиган сохта дўстларингизнинг гижгижлаши билан зиндонга солдингиз.

Қарсак билан келиб, қарсак билан кетган Л.Брежневлар қани? Улардан ном нишон қолдими?

Сизга кибрдан тушишни ва Худодан қўрқишликни тилайман.

Мен бугун шахсан сизнинг буйруқларингиз туфайли жабр кўраётган, жабрдийда она ва адолат пеша шоирнинг рафиқаси сифатида сизни Оллоҳга солдим.

Турмуш ўртоғим ва болаларимни Худога омонат топширдим.

Сиз дўст деб ўйлаётган дўстларингиздан бири, маслаҳатчингиз Хайриддин Султонов -"Юсуф Жумаев ҳукмини шахсан Ислом Каримов буйруғи билан, ўзим етказдим" деб айтган.

Сизга яна бир бор инсоф ва мардлик тилайман.

Мард шоҳ агар халқнинг кўпчилик қисми томонидан сайланган бўлса ва ўзи ҳам бунга ишонса, "Истеъфо бер, кет!" дея ҳайқирган шоирнинг сўзидан қалтираб қолмайди.

Мард шоҳ ўз оиласини кўкка кўтариб, бошқаларнинг оиласини, аёлини, онасини қувғинга олмайди.

Мард шоҳ ўз фарзандини мансабга миндириб ўзгаларни фарзанд доғида ёндирмайди.

Мард шоҳ мард бўлади. Сизга мардлик тилайман!

Шоир Юсуф Жумаенинг умр йўлдоши
Гулнора ОЛТИЕВА.

ЎИҲЖдан:

Ислом Каримов худосиз ва динсиз-диёнатсиз коммунистик тузумнинг маҳсули эканлигини унутмаслик керак. У 18 йиллик фаолияти давомида юзлаб (тўғрироғи, минглаб) мусулмонларни қатл эттиртирди, ўн минглаб навқирон мусулмон йигитларни қамоқхоналарга тиқдирди ва уларнинг оилаларини барбод эттирди, юз минглаб (тўғрироғи, миллионлаб) инсонларни Ислом динидан қайтарди, минглаб мачитларни ёптирли, Ислом динига зарба бериш учун коммунистик тузумдан-да қаттиқроқ ҳаракат қилди – буларни унутиб бўлмайди. Давлат (ҳокимиятлар, прокуратура, милиция, МХХ, суд системаси ва ҳоказо ташкилотлар) одамларини қароқчиларга айлантириш учун биринчи навбатда динга зарба бериш, жамиятни Яратгандан бегона қилиш лозимлигини у коммунистик тузум пайтида ўзлаштирган, Яратган жазосидан қўрққан инсон қароқчи бўла олмаслигини у ўша вақтларда тушунган. Ислом Каримовнинг қалби ва юрагида Яратгандан қўрқувнинг ақалли бир учқуни бўлганда эди, Узбекистон халқи, жумладан Юсуф Жума оиласи бошига бунчалик кулфатлар тушмас эди.

Ислом Каримов даври Узбекистон тарихида энг аянчли, энг зулматли ва энг қабих даврлардан бири бўлиб қолажак ва лаънатланажак.

Толиб Ёқубов

ЎИҲЖ раиси

Франция

Просмотров: 1081 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей