Сешанба, 23.04.2024, 21:35
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 13 » Николай Иванович Кучерский Ўзбекистондан кочди
03:05
Николай Иванович Кучерский Ўзбекистондан кочди
Николай Иванович Кучерский Ўзбекистондан кочди

ImageЎзбекистон парламенти сенатори, Навоий Тоғ-металлургия комбинатининг 27 йилдан буён директори бўлиб ишлаган келган Николай Иванович Кучерский Ўзбекистондан қочиб кетиб, Москвада яширинган, деб хабар беради бир қатор интернет таҳририятлари. Бу хабар дастлабига кўпчиликда таажжуб уйғотди. Чунки Учқудуқдаги олтин конида 1961 йилдан буён ишлаб келган ва кейинчалик Ўзбекистон халқ қахрамони бўлган Николай Иванович Кучерскийни Ислом Каримов билан жуда яқин, хатто сирдош бўлган дейишарди.

 

Демак сирдошлар ўртасида қандайдир гап ўтган ёки ниманидир бўлиша олмаганмикин? "Munosabat" бу саволларга аниқлик киритиш ва мавзу бўйича иложи бўлса яна янги маълумотлар олиш учун Навоий вилояти ва шаҳридаги расмийларга, ахоли вакилларига сим қоқди. Афсуски, телефон суҳбатлари яширин эшитиб туриладиган Ўзбекистон мамлакатида мавзу юзасидан ҳеч ким гапиришни истамади.

 

Шундан сўнг биз Николай Иванович Кучерскийни танийдиган, у билан бирга Навойида, Тошкентдаги вазирликда ишлаган ва ҳозирда Москва шаҳри ва областида истиқомат қилаётган шахсларга сим қоқдик. Таажжубки, хатто Россияда яшаётган ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ҳам Кучерский номини эшитиши билан бу мавзуда гапиришдан қўрқди. Охири суҳбатдошларимизнинг исм-шарифларини ошкор этмасликка келишиб суҳбат қурдик.

 

-Колянинг қочиб кетгани ёлғон! Бу 1 апрел хазилидай гап! Николай, биласизми, керак бўлса Ислом Каримовнинг кабинетининг эшигини оёғи билан очиб кирарди! - деди ҳозир Москвада яшаётган собиқ амалдорлардан бири.

 

Турли миллатга мансуб навбатдаги суҳбатдошларимиз ҳам асосан бундай дейишди:

 

- Менимча, шеф билан - Каримов билан-да, улар ўзаро ниманидир бўлиша олмай қолган бўлиши эхтимол.

 

- Ислом Каримов билан бирга ишлаганларнинг ҳаммасини шу кун кутаяпти! Бу кунидан баттар бўлсин!

- Вақтида чориғини судраб қочибди, маладес! Сал кечикканда зона унинг терисини шиларди.

- Директорнинг ўрни ёғли, Оқсаройдан ўзларини одамини шу жойга топишгандир-да!

- Кучерскому я давно говорил:"- Сматывайся, пока он (Каримов) тебя не посадил!А он дурак верил ему. Вот тея результат...Разве можно Каримова верить?

- А вы позвоните его (Каримова) дочери. Она ведь здесь околачивается.

- Мен Николай Кучерскийни 50 йилдан бери биламан. Унга хар қандай айбни ёпиштиришлар мумкин, лекин олтин ўғриси деган айб Коляга ёпишмайди...

- Бу ўзларининг ўйини.
- Кучерскийми? Кучерскийни - "Навоийнинг отаси" дейишарди. Кучерскийгача Зарапетян билан Петров деганлари бўлган...

- Ока, ёзибдими, демак тўғри-де! Билсез, бу лична Каримовни ўзини буйруғи билан бўвотти-де! Ҳамма ёқни шилта қиворди-ку бу ифлослар! Каримов буларни ҳаммасини қирвориш керак-де ока!...

 

Салкам 50 йиллик ҳаётини Ўзбекистон олтин конларида ўтказган Николай Иванович Кучерскийни Ўзбекистондан қочиб кетгани ҳақида Москва области ва шаҳридан истиқомат қилаётган, айни чоғда бевосита қочқинни биладиганлар юқоридагидай муносабатда бўлди.

 

"Uzmetronom.com" ва "Фарғона. Ру" интернет таҳририятлари эса: "Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 2008 йил март ойининг бошида Навоий Тоғ-металлургия комбинати олий раҳбариятига мансуб ўндан зиёд одамлар иш кабинетларида ҳибсга олиндилар. Уларга қўйилган расмий айбловлар: валюта шартномалари бўйича қонун бузилишлар, чет элларда ҳисоб рақамлари, Канар оролларида данғиллама уйлар ва ҳоказо..." эканини қайт этишади. Навоий тоғ-металлургия комбинати раҳбариятининг фаолиятини ёппасига текшириш 2007 йилнинг охирида бошланган экан. Тергов давомида ҳеч қандай расмий маълумотлар ёйинланмаган.

 

Мавзу сўнгида яна бир гапни айтиб ўтиш жойиз, юқорида биз билан ҳамсуҳбат бўлганларнинг ҳаммасини муносабатларини беришнинг имкони бўлмади. Хусусан, суҳбатдошларимиздан бирининг узундан узоқ гапларини биз "munosabat"да эълон қилмасликни маъқул кўрдик. Яъни бу суҳбатдошимиз, -"Ўзбекистондаги олтин ўғриларидан бирининг қилмишлари ошкор бўлди холос, лекин ҳали жуда кўплаб жирканч ишларни ташкилотчиси бўлган ва ҳазинанинг энг катта ўғриси ҳисобланган, Андижонда одам оттирган президент Ислом Каримовнинг қилмишлари ошкор этилганида асосий томошани кўрасиз," - деб гапирган эди.

 

Манба: "munosabat"
Просмотров: 1181 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей