Чоршанба, 22.09.2021, 22:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 13 » Машраб Қарши зонасида ўлим чангалида
02:12
Машраб Қарши зонасида ўлим чангалида

Машраб Қарши зонасида ўлим чангалида

УЗБЕКИСТОН ИНСОН ХУКУКЛАРИ ЖАМИЯТИ

БИЛДИРИШНОМАСИ

8 апрель 2008 й.

Адолат ва одил суд булмаган шароитда

давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

Алишер Юсуфжон ўғли:

Укам Машраб Қарши зонасида ўлим чангалида

Кеча Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти (УИХЖ) хозирги пайтда мамлакат камокхоналаридан бирида сакланаётган буюк узбек шоири Юсуф Жуманинг катта угли Алишердан куйида келтирилаётган мактубни олди.

Мен бугун олган маълумотга караганда Машрабни Узбекистоннинг энг дахшатли турмаларидан бири булган Карши турмасига жунатишибди. Машраб турмага боргандан кейин уни Каримовнинг разил жаллодлари дубинка ва кийноклар билан кутиб олишган. Машрабни Каршига келган кундан бошлаб деярли хар куни 3-4 маротаба тергов килиб, кийноклар утказаётган эканлар. Карши зонасида Машраб билан учрашиб келган амаким Мурод Жумаевнинг айтишига караганда, Машраб таниб булмас ахволга келган ва зурга юриб учрашувга келибди. Машрабни кунлаб оч куйиб, ит булиб хурсанг нон олиб ейсан, булмаса калтак ейсан, деб айтишган. Машраб кучук булиб хуришдан бош тортиб, нега мени бунчалик эзаяпсизлар, бегунохдан бегунох бу ерда ётган булсам, дейишига хеч ким эътибор бермаган. Машраб билан учрашган амакимнинг айтишига караганда, Машраб аввалги жуссасининг деярли ярмини йукотган булиб, вазни 35 - 40 кг.га тушиб колган. Машарбни зонада лахмачлар орасига ташлатиб, калтаклатишгани натижасида соглигини деярли йукотган.

Машрабни тергов килган зона рахбари Машраб келиши биланок: «Машраббой, Сиз илгари камокхона сирини сотган экансиз, мана шунинг учун хам Сиз энди камокдан тирик чикмайсиз, камокдан биринчи камалишда кутулиб, кейин камокхона сирини сотганлар иккинчи маротаба камалса, камокдан тирик чикмайди», - деган гапни айтиб кутиб олган ва аёвсиз калтаклашни буюрган. Амакимнинг айтишига караганда Машрабнинг афтини курган одам унинг хаёти хар лахзада хавф остидалигини билади. Жуссаси гуёки ёш боладай булиб колган эмиш. Бир кўзи умуман кўрмайдиган Машрабнинг иккинчи кўзи хам деярли кўриш кобилиятини йукотган, Машраб амакимни овозидан таниган ва мен одамларни факат шарпадай куряпман деб айтган.

Машрабга қарши ёзиб бериб, Каримов жаллодлари қўлидан қутулиб, тўғрисини айтган Хамроева Наргисадан судда Машрабга карши курсатма олиш учун уни бир ой мобайнида Коракўл туман ИИБ ертуласида саклашган ва тиронокларининг остига ва жинсий аъзоларига игна санчиб қийнашган, шундан кейин Хамроева Наргиса Машрабга тухмат килишга мажбур булганини айтган. Хамроева Наргиса ўтказилган қийноқлар устида турган Қоракўл туман ИИБ бошлиғи Усмон Халимов: «Сенга ухшаганлар Юсуф Жумаевга ишониб, унга карши кўрсатма бермайсанлар, энди у қамоқдан чиқмайди, чиқса ҳам захарлаб олти ойга бормайдиган қилиб чиқарилади», - деб айтган.

«Бугун Ўзбекистон турмаларида қийноқлар йўқ» - деб диктатор Каримов ва унинг ялоқхўрлари тўхтамаяпди, ҳатто ўзини инсон ҳуқуқи ҳимоячисимиз деб айтаётган айрим шахслар хам қамоқхона эшигидан қарамасдан туриб, ҳеч қандай маънавий ҳақлари бўлмаса-да, «Ўзбекистон қамоқхоналарида ахвол яхшиланяпти» - деб бонг уришмокда. Улар хам қамоқхона қийноқларини Каримов тахтда турар экан ўз таналарида синаб кўрадилар, чунки Каримов ўзига хизмат қилган лайчаларини хам, Каримовни Каримов қилган Жўрабековдек кимсаларни ҳам шу турмаларга солмоқда.

Хозирги кунда Машрабнинг хаёти хар лахзада хавф остида колмокда. Машрабга хозирда кийноклар янада кучайган булиши мумкин. Дадам ва укаларимнинг хаётига бирор кор-хол булса, уларни уз тахтини саклаб колиш учун тухмат уюштириб каматган диктатор Каримов жавобгардир. «Биз Каримов билан мулокот киламиз», - деб қўли қон жаллодга қўл бераётган демократик давлатлар хам жавобгардир. Европа Иттифоки сингари ташкилотлар учта сиёсий махбусни озод килдик, бу - мулокотимиз самараси» - деб айтишади, бирок бир оиладан учта сиёсий махбус камалишига оғзига талқон солиб олиб сукут саклашади.

УИХЖдан:

Римлик донишманд Августин Аврелийнинг юкорида келтирилган фикри айтилгандан хозирга кадар 17 аср утган булса-да, мазкур фикр Узбекистондаги давлат системасининг кейинги 17-18 йилдаги холатини тулик ифодалаб турибди. Бу – шаклан конунчилик ва Конституцияга эга булган, яъни «маданийлашган» давлат булса-да, мохиятан шафкатсиз, аксилинсон, худосиз, динсиз-диёнатсиз, халк устидан хокимиятни босиб олган карокчилар давлатидир. Улар нафакат уз халкини, балки дунё хамжамиятини безбетларча алдашдан тап тортишмайди. Шулардан бири Узбекистон Олий суди жиноий ишлар буйича судлов хайъатининг раиси Дилбар Суюновадир. Узбек «одил суди»нинг бу вакили 2007 йил июль ойида Австрия пойтахти Венада ЕХХТнинг катта нуфузли халкаро кенгашида, юзи кизармай, 400 дан ортик давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари олдида: «Узбекистон суд системасида тубдан [кардинал] узгаришлар юз бермокда» - дея тудабошлиги И.Каримовнинг ЁЛГОНини такрорлади. Биз бу ёлгон хакида доимий эслатиб турамиз.

Юсуф Жуманинг такдири кандай булишидан катъий назар уни халк асрлар оша узининг бетакрор, шижоатли, адолатсизликка карши бутун калби ва вужуди билан курашган утюрак фарзанди сифатида эслайди. И.Каримов, Д.Суюнова, Каршидаги камокхона бошлиги ва Бухоро вилоят суди судьяси Шухрат Камоловлар номлари тарих сахифаларидан бутунлай учиб кетади, бирок Юсуф Жуманинг исми тарихда абадий колажак. И.Каримов режими уни жисмонан йук килиши мумкин, бирок унинг номини, улмас асарларини йук килишга ожиздир.

Аллох Юсуф Жумани ва унинг хибсдаги угилларини уз панохида асрасин.

Толиб Ёкубов

УИХЖ раиси

Франция

Просмотров: 1835 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей