Жума, 26.04.2024, 14:50
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 13 » Европа Иттифоқи Марказий Осиёда нима истайди?
01:28
Европа Иттифоқи Марказий Осиёда нима истайди?
Европа Иттифоқи Марказий Осиёда нима истайди?
Uznews – Бугун Ашхабодда "ЕИ-Учлик -Марказий Осиё" номли икки кунлик саммит - кейинги йилларда дунёда пайдо бўлган энг ажабланарли геосиёсий ўйин бошланди.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга, асосан собиқ совет иттифоқидаги беш Марказий Осиё республикасига, буни уларга керак дея ҳис қилган ҳолда, лекин нима қилиш лозимлигини охиригача англаб етмай кириб бормоқда.

Айнан шунинг учун бугун Туркманистон пойтахти Ашхабодда бошланган навбатдаги икки кунлик "ЕИ-Учлик-Марказий Осиё" саммити кун тартибини фақат умумий гаплар ва тадбирлар эгаллаганди, лекин аниқлик йўқ эди.

Ахборот агентликлари маълумотларига кўра, саммитда ЕИга раислик қилувчи мамлакат - Словения ташқи ишлар вазири - Димитрий Рупель, бу йил ёзда ЕИга ярим йил раислик қилувчи Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер, ташқи алоқалар ва Европа сиёсати бўйича ЕИ комиссари Бенита Ферреро-Вальднер ва Марказий Осиё республикалари ТИВ раҳбарлари иштирок этишди.

Саммитда муҳокама қилинадиган мавзулар ичида, ахборот агентликлари маълумотига кўра, энергетика, сувсозлик бўйича ҳамкорлик, террорчилик ва гиёҳванлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари масаласи бор. ЕИнинг Марказий Осиё бўйича 2007 йилнинг июнь ойида қабул қилинган асосий стратегияси тушуриб қолдирилган.

Бу эса ўтган гал Остонада бўлиб ўтган "ЕИ-Учлик-Марказий Осиё" саммитидан бир йил сўнгра, ЕИнинг ушбу минтақага нисбатан қабул қилган стратегиясидан тўққиз ой кейин ҳам Марказий Осиё мамлакатлари билан

Европа Иттифоқи муносабатларида бирор ўзгариш бўлмаётгани, қайтанга орқага кетиш кузатилаётганидир.
Ва ЕИ ҳамда Марказий Осиё эски умумий муаммолар атрофида ўралашиб, қандайдир режалар тузишар экан, ҳамкорликни ҳақиқатдан ривожлантириш учун айтарли бирор иш қилишмаяпти.

Минтақадаги баъзи экспертлар фикрича, ЕИ ва минтақа муносабатлари ривожига европалик сиёсатчилар бир йил олдин ЕИга раислик қилган расмий Берлинни ёқасидан олган ҳолда минтақадаги ҳар беш мамлакатни бир бутун деб ҳисоблаш тўғрисида қарор чиқарган пайтдан "мина" ўрнатилган эди.

Қозоғистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовдес ЕИнинг Марказий Осиё сиёсатига баҳо берар экан, минтақага нисбатан танланган йўл Европа Иттифоқини ҳудуддаги бирор мамлакат билан яхши муносабатга киришишига тўғоноқ бўлиб тураверишини айтади.

Жовтес ЕИга Канада, АҚШ ва Куба учун яна бир стратегия ишлаб чиқишни маслаҳат беради - улар ҳам ахир бир жуғрофий ҳудудда жойлашган қўшниларку!

Uznews.netга ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини изоҳлар экан, Европада жойлашган нуфузли аналитик ташкилот Халқаро Буҳронлар Гуруҳи (ICG) вице президенти Алан Делетроз, "тоғ сичқон тўғди" дейди.

Бундан ташқари, стратегияда аниқ бир стратегия йўқ эди, дейди Делетроз, унда энг муҳими, минтақа мамлакатлари бир хил эмаслиги, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти турлича эканлиги ҳисобга олинмаган.

"Ўзбекистон - энг қаттиқ қатағонлар давом этаёган, инсон ҳуқуқлари аҳволи ўта ёмон мамлакатдир, Туркманистон - бир ижобий ўзгаришлар кутган, лекин содир бўлмаган мамлакат. Ва яна жамият нафас олиши мумкин бўлган - Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби мамлакатлар бор. Европа Иттифоқи уларни фарқлаб олиши керак".

Делетрознинг фикрича, Европа тижоратчилари Президент Маҳкамасидан қилинган бир қўнғироқ билан бутун компания тақдири ҳал қилинадиган, тижоратчиларнинг ҳатто ҳаққоний судга ишончлари бўлмаган Ўзбекистондек бир мамлакатда қандай қилиб пул ётқизишлари мумкин.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга нисбатан тутган мавқеи шунинг учун ўзини оқламайдики, Делетрознинг фикрича, минтақадаги мамлакатларнинг ўзи биргалика иш олиб бормайди, уларнинг баъзиларини ўзаро муносабати жуда ёмон, масалан, Ўзбекистон ва Тожикистонни.

Буларни ҳаммасини ҳисобга олиб, дейишади кузатувчилар, Ашхабод учрашуви минтақадаги ташқи ишлар вазирларининг Европалик ҳамкасблари билан навбатдаги самимий учрашуви бўлиб қолади холос, бундан ўзга нарса эмас. Европа Иттифоқи агар буни тушуниб етганда эди, ҳеч бўлмаса ҳудуддаги бирор мамлакат билан асосли ҳамкорлик йўлларини излаган бўларди.
Просмотров: 980 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей