Жума, 19.04.2024, 00:15
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 13 » Ислом Каримовга муҳаббат ва нафрат
01:20
Ислом Каримовга муҳаббат ва нафрат
Ислом Каримовга муҳаббат ва нафрат
Uznews – Ислом Каримов режими, халқаро матбуотни мамлакатдан қувғин қилгач, мустақил тарзда ёзмайдиган ва матбуот ҳисобланмайдиган ташкилот «Би-Би-Си – мониторинг»да пайдо бўлган президент чиқишларининг босилишидан ҳурсанд.

«ЎзА» давлат ахборот агентлиги сешанба куни ғурур билан «Би-Би-Си – мониторинг» ўз сайтида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 3-4 апрел кунлари Бухарестда (Руминия) бўлиб ўтган НАТО саммитида қилган чиқишини жойлаштиргани ҳақида ёзади.

«ЎзА» ўз ахборотида афтидан Каримов маърузасига чет элларда қизиқиш катта бўлгани, гўё халқаро матбуот унинг маърузасини кузатиб тургани, ўзбек лидерининг янги халқаро ташаббуслари тўғрисидаги мақолаларни босгани ҳақида таасурот уйғотмоқчи. Аслида эса бундай бўлмаган.

Ислом Каримовнинг Андижонда 2005 йил 13 майда содир этилган хунрезликлардан кейин, шунингдек АҚШ ҳарбийларининг «Қарши-Хонобод» базасидан ҳайдалгани, Россия билан яқинлашгани ва кўплаб аксиламерика ва аксилғарб баёнотлари билан чиққани туфайли Бухарестда у анча совуқ кутиб олинди.

Каримовнинг Бухарестда пайдо бўлганига шунчаки тоқат қилишди. Украина ва Гуржистоннинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги ахборотлар билан банд бўлган Халқаро матбуот эса, ҳатто унинг саммитда пайдо бўлганини сезгани ҳам йўқ.

Каримов томонидан ўқилган – Афғонистонда барқарорлик зарурати, у ердаги вазиятнинг бутун Марказий осиёга таъсир қилиши ва Ўзбекистоннинг НАТОга бу юзадан ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги бошқа халқаро минбарлардан бир неча бор такрорланган нутқ, – сенсация бўлмади.

Каримов томонидан таклиф қилинган, немис Бундесвери ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари шу жумладан АҚШ фойдаланаётган Термиздаги ҳарбий базадан фойдаланиш хизмати, оддий бир мажбурият сифатида қабул қилинди.

АҚШ томонидан Каримовни кўмган 2001 йил “Қарши Хонобод” базасини америкаликларга фойдаланишга руҳсат этиш пайтида ёғилган олқишлар, бу сафар содир бўлмади. Мақолда айтилганидек, «битта сувдан икки бор кечиб ўта олмайсан».

Бошқа бир савол: Андижондаги хунрезликдан кейин АҚШ билан яхши муносабатларни ўз қўли билан йўқ қилган, америкаликларни Хонободдан ҳайдаган ва қўшни Қирғизистондан ҳам шуни талаб қилган Каримовга, бугун яна Ғарбнинг севгиси тағин нима учун керак бўлиб қолди?

Нима учун «ЎзА» учун тағин, аслида Каримовдан нафратланувчи ғарб матбуоти учун қизиқарли деган тасаввур уйғотиш учун, аслида ЎзАнинг ўзи тайёрлаган мақола асосида чиқарилган «Би-Би-Си – мониторинг» материалини журналистик материал сифатида талқин қилиш нимага керак бўлиб қолди?

Ғарб таъсиридан ўзини иҳота қилиш мақсадида, АҚШ Европа билан биргаликда маҳаллий демократик кучларни мустаҳкамлашидан қўрққан, Ислом Каримов унинг ҳақиқий мустқиллиги Россия ва Хитой билан шунингдек Ғарб билан муносабарларини мутаносиб олиб борилган тақдирдагина амалга ошиши мумкинлигини тушунади.

Ва шунчаки шуҳратпараст, ўзини анчадан буён дунё миқёсидаги лидер деб хаёл қилаётган Ислом Каримов ўзи ҳақида дунё матбуоти ёзишини истайди ва у ҳақда ижобий нарсалар ёзишларини хоҳлайди. Бироқ бундай бўлмайди…
Просмотров: 1059 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей