Жума, 26.04.2024, 12:52
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 5 » Ислом динига янгидан янги хуружлар
01:55
Ислом динига янгидан янги хуружлар

s69892.jpg

Халқаро уламолар иттифоқи раҳбари аксилисломий хуружларга қарши туришнинг 5 усулини белгилаб кўрсатди

03.04.2008

Бутун дунёда таниқли Ислом уламоси, Халқаро уламолар иттифоқи раҳбари Юсуф Қарзовий голландиялик парламентарий Гирт Вилдерс амалга оширгани каби ҳаракатларга қарши туришнинг беш йўналишини ажратиб кўрсатиб, голланд сиёсатчисининг Қуръони каримнинг қотилликка ва нафратга ундаши тўғрисидаги даъволарини қатъиян рад этди.

“Голланд сиёсатчиси қилган иш Қуръонга ўт очиш билан баробардир, - деди Қарзовий. - Қуръонни “фашистлар китоби” эканликда айблаш асоссиз ва тўқимадир. Бу айблов фақатгина нодон одамдан чиқиши мумкин”.

Миллатчи-популистик йўналишдаги Озодлик партияси етакчиси Гирт Вилдерс 27 март куни аксилқуръоний филмни веб-сайтлардан бирига жойлаштирди. “Фитна” номли 15 дақиқалик ролик Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан, у киши портлаш арафасидаги бомбадан иборат салла ўраган ҳолат! да тасвирланган, данияликлар ишлаган карикатура билан бошланади.

Сўнгра ўнг тарафда Қуръондан бир саҳифа ва чап тарафда бир оятнинг таржимаси кўрсатилади. Ундан кейин уни кадрнинг чап тарафда оят таржимаси қолдирилган ҳолда 2001 йилнинг 11 сентябр куни Бутунжаҳон савдо маркази биносига урилаётган учоқ видеолавҳаси алмаштиради. Ундан кейин Қуръондан келтириладиган иқтибосларни зўравонлик ва уруш билан боғловчи айнан шу схема бўйича бутун филм ишлаб чиқилади. Филмда, шунингдек, 2004 йилда Мадридда юз берган поездлар портлаши, 2005 йилда Лондонда амалга оширилган террорчилик амалиётлари, 10 йил аввал Сомалида америкалик аскарларга қилинган ҳужум, 2004 йилда Тео Ван Гогнинг ўлдирилиши ва Ироқда кузатилган бошни танадан жудо қилишлар кўрсатилган.

“IslamOnline”нинг хабар қилишича, Юсуф Қарзовий Ислом ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат! ан қилинаётган ҳақоратларга қарши тури! шнинг 5 йўлини ажратиб баён қилган. “Биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эркаклар ва аёлларни ўлдиришга ундаганликлари тўғрисидаги даъволарнинг нотўғри эканлигини илмий жиҳатдан асослаб беришимиз зарур, - таъкидлади у. - Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларидаги ҳақиқатни билмайдиган барча одамларга етиб бориши учун бир неча тилда қилиниши лозим”.

“Йирик мусулмон давлатлар ҳам Ислом дини ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънларини ҳимоя қилишда жасур бўлишлари лозим. Одамлар ҳукуматларга улар шундай мавқени қабул қилишлари учун ва дунёга бизнинг уммат ҳали тирик эканлигини исботлаш учун босим ўтказишлари керак”, - дея қўшимча қилди олим. Ундан ташқари, унинг сўзларига кўра, киномаҳсулот ва телешоу “Ислом динининг бир қолипда бўлиб қолган сиймосини поклашда му&#! 1203;им аҳамият касб этади”.

30 март куни “LiveLeak.com” сайти маъмурияти голландиялик сиёсатчи Гирт Вилдерснинг аксилисломий филмини сайтдан олиб ташлади. Шундай бўлса-да, “Фитна”ни ҳали бошқа сайтлардан, шу жумладан, оммабоп портал “YouTube”дан олишмади.

Голландия бош вазири Ян Петер Балкененде жанжалли шуҳрат қозонган голланд сиёсатчиси тайёрлаган аксилисломий филмнинг интернетда намойиш этилганлиги муносабати билан таассуф билдирди. Кўп мамлакатлар, биринчи ўринда мусулмон мамлакатлар, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқа халқаро, мусулмон ва номусулмон ташкилотлар, шу жумладан, ЮНЕСКО ва Европа Кенгаши ҳам норозилик билдиришди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун, ўз томонидан, филмни кескин тарзда қоралаб чиқиш қилди. У ўзининг фикрига кўра, “эркинликнинг доим ижтимоий масъулият билан бирга жорий қилиниши лозимлиги” сабабли “ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқининг бу ўринда а! сло ўринсиз”лигини қайд этган ҳолда, бу филмни “та! ҳ& #1179;ирловчи ва аксилисломий” деб ҳисоблашини таъкидлади. “Нафратни изҳор қилиш ва зўравонликка ундашни ҳеч нарса оқламайди”, - қайд этди бош котиб.

Филм намойиш этилиши муносабати билан аксилисломий ҳаракатларга қарши тадбирлар дунёнинг кўпгина мамлакатларида, нафақат мусулмон юртларда, балки Ғарбда ҳам бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, “Фитна”га нисбатан муносабатлар карикатуралар можаросига қараганда хийла вазмин бўлди.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

****

03.04.2008 04:14:48

Янада ҳақоратлироқ аксилисломий ҳаракат – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғриларида мултфилм тайёрланмоқда

“Яна бир голландиялик сиёсатчи экранларга иғво тарқатувчи мултфилм чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишларича, у яқинда пайдо бўлган ва кўп шов-шув келтириб чиқарган депутат Гирт Вилдерснинг “Фитна” номли 15 дақиқалик филмидан кўра анчагина ҳақоратлироқ аксилисломий бўлади”, - дея хабар қилади “IslamOnline”.

“Янги филм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилади”, - деди Голландиядаги мусулмонлар мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси Айхан Тунжа. Вилдерснинг ролиги асосан Қуръонга қарши қаратилган эди.

“Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаёти” номли мултфилм келиб чиқиши эронлик бўлган сиёсатчи Эҳсон Жомий томонидан тайёрланяпти. Унинг 20 апрелда намойиш этилиши кутиляпти. Баъзи маълумотларга кўра, у “Фитна”га қараганд! а, янада мусулмонлар ғашини келтирадиган бўлади. Унда ўзларининг 9 ёшли аёллари билан масжидга йўл олган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳақоратли тарзда тасвирланадилар.

“Бу филм мусулмонлар учун ҳаддан ташқари ҳақоратлидир, - дейди Тунжа аччиқланган ҳолда. – Сўз эркинлиги Голландия жамиятида ҳурматлидир, бироқ у дин ва пайғамбарлар алайҳимуссаломга нисбатан таҳқирлашлар мумкинлигини англатмаслиги лозим”.

“Ҳозир биз ҳукумат идоралари билан мултфилм пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳуқуқий чораларни кўриш мақсадида биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз, - дея қўшимча қилади у. – Бизда адлия вазирининг Эҳсон Жомий билан суҳбатлашганлиги ва уни қилмоқчи бўлган нарсасини намойиш этмасликка кўндиришга ҳаракат қилганлиги тўғрисида маълумот бор. Жомий! бу тўғрида ўйлаб кўришини айтиб жавоб берган”.

А! ввалро&# 1179; ҳукумат Вилдерсни аксилисломий филмни намойиш қилиш қасдидан қайтишга кўндиришга уриниб кўрганди, аммо уриниш беҳуда кетди.

Вилдерснинг ўзи бугун кутилмаган муаммога йўлиқди. Унинг томонидан филмда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан чизилган карикатураларнинг ишлатилиши Даниядаги карикатурачи муаллифлар норозилигини келтириб чиқарди. Аксилисломчилар ўз маслакдошларига маҳкамада жавоб бериш билан таҳдид қилишди. Вилдерс шу муносабат билан муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик тўғрисидаги даъволардан омон қолиш учун филмга ўзгартиришлар киритмоқчи. У муаллифи даниялик карикатурачи Курт Вестергаард бўлган карикатураларни намойиш қилувчи кадрларни олиб ташламоқчи.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

Просмотров: 1034 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей