Шанба, 20.04.2024, 03:09
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 5 » «РАСМИЙ ТОШКЕНТ КУЗ ЁШЛАРИМГА ИШОНМАДИ»
01:18
«РАСМИЙ ТОШКЕНТ КУЗ ЁШЛАРИМГА ИШОНМАДИ»

«РАСМИЙ ТОШКЕНТ КУЗ ЁШЛАРИМГА ИШОНМАДИ»


УЗБЕКИСТОН ИНСОН ХУКУКЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ

БИЛДИРИШНОМАСИ

3 апрель 2008 й.

Адолат ва одил суд булмаган шароитда

давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

 

Жиззах вилоят хукук химоячилари

Ассоциацияси хабари

 

 

«РАСМИЙ ТОШКЕНТ КУЗ ЁШЛАРИМГА ИШОНМАДИ»

 

дея нола қилади Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах тумани, Гандумтош махалла фуқаролар йиғинига қарашли Гандумтош қишлоғида яшовчи фуқаро Ишонқулова Махфуза Шерлоновна.

 

Узбекистон инсон хукукларини химоя килиш Халқаро кумитаси Жиззах вилоят булимига, Жиззах вилоят хуқуқ химоячилари Ассоциациясига шикоят ариза билан мурожаат қилган М. Ишонқулова  қуйидагича баёнот берган.                                                       

                                              

                             

               Мен адолатни қарор топтиришимга ёрдам беришини сўраб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожат қилишга жазм этдим. Бошқа ҳеч иложи қолмагандан кейингина шундай қарорга келдим. Жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўрашдан чучимайман, чунки чеки-чегараси йўқ адолатсизлик, инсон тақдирини ҳал қилишнинг “жиззахча усули” мени шунга мажбур қилди. Қулимда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими турибди . Ажрим бор-йуғи икки сахифага жой бўлган. Ана шу икки варақ қоғоз қотилни оқлайди, адолатни топтайди. Турмуш ўртоғидан бевақт ажраб, бағри қонга тўлган мендек бир муштипар аёлни сарсон–саргардон қилади. Сарсонгарчиликнинг эса чегараси йуқ. Мана бир йилдирки, ҳақиқатни руёбга чиқара олмай овораман. Хуқуқ тартибот органларининг бу ҳақиқатни кўра била туриб, онгли равишда йуққа чиқарганлари мени қўлимга қалам олишга мажбур этди.

Воқеа бундай бўлган. 2006 йил 5 ноябр куни кеч соат 23.00 лар атрофида ЎзР Бош прокуратураси хузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноят даромадларини легаллаштиришга қарши кураш департаменти (СВЖДЛ/ККД) Пахтакор туман бўлими бошлиғи Жабборов Олим Русланович фуқаро К.Шариповга тегишли «ВАЗ-2167»-русумли машинани маст холатда бошқариб бораётиб, Жиззах шахар Югай кўчаси йуналишидан А.Навоий кўчаси йуналишига ўтиш жойида йул харакати хафсизлигини назорат қилиб турган, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси (ВИИБ), йўл харакати хафсизлиги (ЙХХ) бўлими хизматчиси, умр йулдошим Дилшод Ишонқуловни машинасининг чап томони билан уриб кетиб,  жиноят содир этди. Натижада эрим  ўша жойнинг ўзида вафот этади. Мен бу жумлаларни суднинг ажримидан келтирдим. Яна ўша ажримда жиноят содир этган шахснинг тўсиқ ёхуд хавфни аниқлай олиш  имконияти бўлганида, машинани тўхтатишини таъминлайдиган даражада тезликни камайтириб, уни айланиб ўтиш чораларини кўриши мумкинлиги айтилиб, жиноят содир қилган шахснинг ушбу қоидаларга риоя этмай, йул харакати хавфсизлиги қоидасининг 12.1 пункти, 3-бандини қўпол равишда бузилганлиги ҳам  ўз исботини топган. Ушбу холатлар ҳам тергов материалларига киритилган бўлса-да, кейин негадир суд жараёнида унга эътибор берилмади. Дастлабки терговда жиноятчи гайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги учун  ЎзР Жиноят кодекси (ЖК)нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган эди. Кейин эса сира кутилмаган холда ЎзР Олий Мажлиси  Сенатининг 2006 йил 30 ноябръ кунги ЎзР Кониституцияси қабул қилинганлигининг 14 йиллиги муносабати билан президентнинг «Амнистия туғрисида»ги фармонининг 6-моддасига асосан О.Жабборовга тегишли бўлган жиноят иши тугатилди. Суд О.Жабборовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини айбдорлик холатларини ҳал қилмасдан туриб, 6-моддани қўллаб, уни тугатишни лозим топди. Шунингдек, жиноят содир этган шахсга нисбатан эхтиёт чораси сифатида қўлланилган қамоқ жазосини ўзгартириб, уни дархол суд залидан озод қилиб юборди. Судга раислик қилган А.Худойқулов сира иккиланмасдан шундай қарор қабул қилди.                                                                                                                                                                                                 

Мен ғайриқонуний чиқарилган суднинг бу қароридан норози бўлиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судига шикоят ёздим. 2006 йилнинг 26 декабр куни шикоятим бўйича апелляция судлов хайъати бу ишни ўзининг мажлисида кўриб чиқди. Судда судъялик қилган И.Қувватов мен шикоятимда келтирган важларни бир томонлама кўриб чиқиб, шахар суди чиқарган ажримни ўз кучида қолдирди. Апелляция судлов хайъатига раислик қилган И.Қувватов шахар судининг ажримини ўз кучида қолдирибгина қолмай, балки куракда турмайдиган модда ва бандларни мисол келтириб, уни қўллаб қувватлади. Вилоят судининг қабул қилган ажримида, “Амнистия туғрисидаги” қарорнинг 2-бандида эхтиётсизлик орқасида биринчи марта жиноят содир этган шахслар, башарти улар қилган жиноятида ижтимоий хавф катта бўлмаса, бу ЖКнинг 15- моддасининг 3- қисмига тўғри келиши, бу эса унча оғир бўлмаган жазолар турига кириши айтилган.

Содир этилган жиноятга мутлақо алоқаси бўлмаган модда-ю бандларни қўллаган судъя жаноблари дастлабки терговда қўлланилган ЖКнинг  266-моддаси 2-қисмини бир четга суриб қўйиб, жиноятчини бутунлай оқлаб юборди. Судъя И.Қувватов фақат жиноятчини оқлайдиган моддаларни қуллашда устаси фарангина эмас, балки уста “кашфиётчи”  ҳам экан. Унинг ажримидаги мана бу жумлаларга эътибор беринг: “Жабборов Олим Расулович эгаллаб турган лавозимига кўра мансабдор шахс хисобланади. Шундай экан, у жиноятни қасддан эмас, балки фақат эхтиётсизлиги орқасида содир этган. Шунинг учун унга оғир жазо бериш мумкин эмас...” Ана сизга мантиқ! (Онангни қози…, дардингни кимга айтасан,- деганларидек) Хўш, дардимизни кимга айтайлик? Бу қонун дегани И.Қувватовнинг назарида резинадек гап экан: хохлаган томонига чўзади, хохласа тугун қилиб тугади. Қани, ечиб куринг-чи?

Вахоланки, мен апеллация судига аниқ  далиллар келтириб, қанча холатлар буйича аниқлик киритилишини талаб қилган эдим. Улар қуйидагилар эди.

1. О.Жабборов содир этган жинояти учун дастлаб унга нисбатан ЖКнинг 266- моддасининг 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган, бирок кейин кандайдир сабабларга кўра бу модда ўзгартирилган. Шу сабаблар асослаб берилиши керак.

2. “Амнистия тўғрисида”ги қарорнинг 6- моддасини қандай сабабларга кўра О.Жабборовга қўллаб, уни озод қилиб юбориш ҳолати ҳам  бирон бир манбаъда ўз исботини топмаган. Нега?

3.  Тергов материалларида ўз аксини топган, маст ҳолатда машина рулини бошқариб, жиноят содир қилган О.Жабборовнинг бу хатти-харакатига нега суд томонидан етарлича ва конуний бахо берилмади?

4.  О.Жабборов ўз хизмат вазифасини бажариб турган жабрланувчини оғир аҳволда қолдириб, воқеа жойидан қочиб қолганлиги, бу туғрида гувохларнинг аниқ  кўргазмаларини суд нега инобатга олмади?

Вахоланки, О.Жабборов ЎзР.нинг бир қатор қонунлари, жумладан, ЖКнинг 117 ва 219- моддалари, 56-моддаси 1-қисмининг “в” банди ва шу модданинг 1- қисми “к” бандида  кўзда  тутилган  жиноятларни  содир  этган  эди.  

Хизмат  вазифасини  ёки  фуқоролик  бурчини  бажариб  турган  шахсга  нисбатан  содир  этилган  бундай  жиноят,  бунинг  устига   у  маст  холатда  бўлса,  бу  юкорида  тилга  олинган  модданинг  1-қисми  “о” бандига кўра, жиноят ва жазо огирлашган деб каралиши керак, бирок суд инстанциялари бу  холатларни  четлаб  ўтди. Ана шунга ҳам аниқлик киритилиши керак.              

      Агар юқорида  келтирилган  моддалар  йиғиндиси  ЎзР  ЖКнинг 15-моддаси 4-қисми билан малакаланиш  шартлиги  инобатга  олинадиган бўлса, О.Жабборов  аминистияга тушиб, озодликда ялло  қилиб  юриш  эмас, балки беш йилдан  ортиқ,  аммо  ўн  йилдан кўп  бўлмаган  қамоқ  жазосига  тортилиши  лозим эди.   Аммо  бундай   бўлмади. Суд ижтимоий хавфлилиги  аниқ  кўриниб турган жиноятни содир этган  О.Жабборовга амнистия  қўллаш мумкинми ё йўқми, буни тахлил қилиб  хам  ўтирмади, уни суд залидан  озод қилиб қўя қолди.     

     Амнистия тўғрисидаги қарорда, “биринчи марта эхтиётсизлиги орқасида ижтимоий хавфи унчалик катта ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар жазодан озод қилинсин”-дейилган. Менинг бунга эътирозим йуқ. Лекин қаттиқ маст ҳолда жиноят содир этиб, воқеа жойидан ўлим холатида ётган жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмай қочиб кетган О.Жабборовнинг бу холати суд томонидан атрофлича тахлил этилмаганлиги қалбимни ўртайди ва мамлакатимиздаги суд тизимининг адолатли эканлигига шубха уйғотади. Биринчидан, бу борада менинг қилаётган шикоятларим самарасиз кетаётган бўлса, иккинчидан, жиноий ишлар буйича шахар ва вилоят судларининг чиқарган бетайин,  хеч бир мантиққа эга бўлмаган ажримлари менинг шундай хулосага келишимга сабаб бўлмоқда.

И.Кувватов А.Худойқулов, Н .Боймуродов, У. Холмуродов ва Ш. Шерназаровлардан иборат апелляция судлов хайъати менинг шикоятимдаги важларни ўз йиғилишида кўриб чиқиб, келтирган хулосасига эътиборингизни қаратмоқчиман. Судлов хайъати Жиззах шахар судининг ажримини тўлиқ қўллаб-қўвватлаган холда, ўзи қуйидагича ажрим чиқаради: “Жабборов Олимнинг содир этган жинояти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 30 ноябрь кунги “Амнистия тўғрисида”ги қарорининг 6- банди таъсирига тушиб қолганлиги сабабли, жиноят иши ушбу қарорга асосан ҳаракатдан тўхтатилганлиги тўғри деб топилсин...”. . Жиноий ишлар бўйича вилоят судининг ажримидаги асосларни тўлиқ қўвватлаб, “отдан қолма байталим” қабилида иш  тутиб, қуйидагича қўшимчалар киритгани дард устига чипқон бўлди. Мана ўша важлар: “Олим Жабборов айбига тўла иқрорлик билдириб, қилган жинояти учун қаттиқ пушоймонлигини билдирди ҳамда “Амнистиянинг 6- моддасига асосан ўзини авф қилишини сўраган...”

Бошқа жойларни билмайман-у,  аммо бизнинг Жиззаҳда ҳуқуқ-тартибот  органлари  мансабда  ўтирган  ёхуд  пули  кўп  бўлган  шахсларни  у  кандай  жиноят  содир  этган  бўлмасин,  йулини  топиб жазодан  озод  қилиб  юбораверадилар.  Пули,  суянчиғи  йуқ  оддий  фукароларга  эса  бошқача  йул  тутилади.  Уларнинг  тавба-тааззурлари  инобатга  олинмайди,  йуқ  жиноятларни  буйинларга  илиб  жазо  тайинлаб  юбораверадилар. “Карға  карғани  кўзини  чўкимайди”.

Энг  ажабланарлиси  шундаки,  судлов  ҳайъати  менинг  асосли  важларим  билан  келишиб  бўлмаслигини  ўз  ажримида  аниқ-тиниқ  қилиб  айтиб  қўйганлигига  нима  деса  бўлади?

  Шахар  суди  ҳам  вилоят  суди  ҳам  ушбу  жиноят  ишини  атрофлича  ўрганмади,  туғрироғи  урганишни хоҳламади.  Жиноят  содир  этган шахсга тўлиқ хуқуқий баҳо берилмади ва ишга бир томонлама ёндашилди. О.Жабборовнинг маст холатда машинани бошқариб жиноят содир этгани,  воқеа  жойидан  қочиб  кетганлиги,  гувоҳларнинг  кўргазмалари  судга  келиб  иш  материалидан  чиқариб  ташланди.  О.Жабборовнинг  қатор  жиноий  харакатлари  “Амнистия  туғрисида”ги  қарорнинг  2-бандида  кўзда  тутилган  модда  билан  малакаланиб,  “Олим  Жабборовнинг харакатини  биринчи  марта  эхтиётсизлиги  орқасида  ижтимоий  хавфи  катта  бўлмаган  жиноятини  енгил  жазолар  турига  киргизиб, уни  суд залидан озод қилганлиги, жиззахчасига судловнинг яна бир кўринишидир.

Шаҳар ва вилоят судларининг чиқарган иккала ажримида ҳам мантиққа мутлоқа эга бўлмаган шундай жумлалар борки, уни ўқиб кўриб ҳам куласиз, ҳам куясиз. Иш холати бўйича вилоят апелляция судлов хайъатига раислик қилган И.Қувватов чиқарган ажримидаги мана бу жумлаларга эътибор берсангизлар: “Олим Жабборов эгаллаб турган лавозимига кўра мансабдор шахс хсобланади. Бундай кишилар жиноятни қасддан эмас, балки эхтиётсизлиги оқибатида содир қилиши мумкин”,- деб хулоса чиқарадида, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2006 йил 6 декабрь кунги бўлиб ўтган очиқ суд йиғилишига раислик қилган А.Худойқуловнинг ажримида келтирилган важларни сал бошқачароқ тарзда, тўғрироғи, лўнда, аниқ  қилиб такрорлаб, биринчи ажримни ўз кучида қолдирган. Вахоланки, мен шахар судининг ажримидан норози бўлиб, вилоят апелляция судлов хайъатига ёзган шикоятимда турмуш ўртоғим Дилшод Ишонқулов билан содир бўлган воқеа юзасидан дастлабки терговда гувохлик берган вилоят ИИБ ЙХХ бошқармаси ходимлари - кичик сержантлар Ашуров Бахтиёр ҳамда Худойбердиев Дилшод ЙХХ ходими Дилшод Ишонқуловни жиноят содир этган О.Жабборов бошкарган машина қандай ҳолатда босиб кетганлиги, жиноятчининг узи эса воқеа жойидан қочиб қолганлиги хакида атрофлича тушунтириш беришган. Аммо терговчи кейинги суриштирувларда далилларнинг бир қанчасини тақдим этган бўлса-да, суд бу далилларни очиқдан-очиқ, онгли равишда ўз ажримидан чиқариб ташлади. Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаш мумкин, холос: Жабборов Олим Русланович ЎзР Бош прокуратураси хузуридаги СВЖЖДЛД/ККД Пахтакор туман бўлимининг бошлиғи эканлигини хисобга оладиган бўлсак, терговни олиб борган шахснинг ҳам, Жиззах шахар ва вилоят судининг ҳам О.Жабборовга нисбатан тутган бундай йўлини тушуниш қийин эмас.

Гувохларнинг  кўргазмаларида баён  қилишларича, ЙПХ  ходими  Дилшод  Ишонқулов  йўлнинг  маьлум  қисмида  туриб, машина қатновини назорат қилган. Аммо бу ҳолатлар ва жиноят қандай содир этилганлигига бўлган икки нафар ички ишлар ходимларининг кўргазмалари ҳам, тушунтиришлари ҳам судда инобатга олинмади.

Агар турмуш ўртоғимга ўша пайтда дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилганида эди, балки у тирик қолармиди, деган армон мени қийнайди. Мухтарам президентимиз узининг кўпгина маърузаларида, ҳар бир фуқоронинг эркинлиги, ҳақ- ҳуқуқлари, қадр-қиммати адолатли қонун ҳимояси остида эканлигини қайта-қайта такрорлайди. Аммо жиноят ишлари буйича Жиззах шахар ва вилоят судларига раислик қилган А.Худойқулов ва И.Қувватовлар қонунни оёқ ости қилишиб, О.Жабборовга нисбатан бир ёқлама йўл тутишди. Уларнинг назарида, О.Жабборов мансабдор шахс бўлганлиги сабабли фақат эҳтиётсизлиги орқасида жиноят содир қилиши, у қасддан жиноят содир қилиши мумкин эмас экан. Улар уялгандай О.Жабборовнинг маст холатда машина бошқарганлиги, хизмат вазифасини бажараётган Дилшод Ишонқуловни уриб кетиб, воқеа жойидан шармандаларча қочиб кетганлиги, гувохларнинг кўргазмалари тўғрисида лом-лим деб оғиз очмайди. Сабаби эса оддий: О.Жабборов кўп йиллар тергов ва прокуратура органларида ишлаган одам, отаси - Руслан Жабборов ҳам обрули киши бўлган, умрининг кўп йилларини савдо ташкилотларига рахбарлик қилиш билан ўтказган. Худо кўрсатмасин ўғли жазо олиб кетадиган бўлса, нақ гўридан тикка туриб кетади-я! Бунинг устига О.Жабборовнинг 5 та фарзанди чирқиллаб турибди. Бевақт вафот этган Дилшод Ишонқуловнинг эса фарзанди бор-йўғи битта. Демак, судларнинг назарида орада анча фарқ бор.

Мен, ҳозир Ўзбекистонда адолатни қарор топтириш мумкин эмас, деган хулосага келганман. Бунга сабаб, юқори  идораларга йўллаган шикоятларимнинг самарасиз кетаётганлигидир. Мен ҳақиқатнинг юзага чиқишида ёрдам сўраб, ЎзР Бош прокуратураси, Олий Мажлиси Сенати, Олий суди, Олий мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) номига қайта-қайта шикоят ариза билан мурожаат қилганман. Мен улардан, “шикоят хатингизни  Жиззах вилоят  прокуратурасига (ёки вилоят судига) юбордик, натижаси ҳақида сизга маълум қилишади”- деган икки энлик жавоб олишдан бўлак бирон ёрдам кўрмаганман. Суд ва тергов амалиётининг жиззахчасига усули жуда кўп жабридийдалар қатори менинг ҳам хафсаламни пир қилган.

Эримдан ёдгорлик бўлиб ёлғиз фарзандим бўтадай бўзлаб қолди. Турмуш ўртоғим энг навқирон пайтида хаётдан кўз юмди. У яшаши керак эди. Менга энг алам қиладигани шуки, жиноят содир этиб эримнинг ўлимига сабабчи бўлган О.Жабборов ҳеч нарса булмагандай ўйнаб-кулиб юрибди. “Замон - зўрники” деб шунга айтсалар керак-да.

Мен яна такрор айтаман: эртанги кундан умидим сўнган, чунки мен яшаётган юртда адолатни қарор топтириш игна билан қудуқ қазишдек мушкул иш, шунинг учун дунё афкор оммасига дардимни тўкиб солишга ва тарқатишга қарор қилдим. Адолатни юзага чиқара олмай фироқда куйган мендек ёлгиз аёлга ёрдам берадиганлар топилиб қолар, деган умиддаман.

 

 

Жиззах вилоят, Жиззах тумани,  Гандумтош фуқоролар йиғини, Гандумтош қишлоғида яшовчи фуқаро                                  Махфуза  ИШОНҚУЛОВА

 

Жиззах вилоят хукук химоячилари

Ассоциацияси раиси Мамир Азимов

 

УИХЖдан:

 

Насиб этса, биз ноёб суд хукми ва ажримлари хакидаги ушбу маълумотни Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) ва бошка халкаро ташкилотларга етказамиз. Бу мухим нарса, чунки 2007 йил июль ойида ЕХХТнинг инсон хукуклари, хусусан, “Миллий суд системаси ва фукаровий жамият”, мавзусига багишланган, Австрия пойтахти Вена шахрида булиб утган нуфузли халкаро кенгашида Узбекистон Республикаси Олий суди жиноий ишлар буйича хайъатининг раиси Дилбар Суюнова 57 давлатдан келган хукумат делегациялари ва нодавлат ташкилотлари вакиллари олдида оташин нутк сузлаб: “Узбекистон суд системасида тубдан [кардинал] узгаришлар юз бермокда” – деб 400 дан ортик одамни ... алдаган экан. Мамлакат суд системасида тубдан узгариш булаётган булса, бу жараён барча вилоят ва регионларда сезилиши ва юзага келиши керак. Тубдан узгариш Тошкент шахри, Коракалпогистон Республикаси ва Бухоро вилоятларида амалга ошиб, Жиззах вилоятида, куполрок ибора билан айтганда, “бардак” холатда колиши мумкин эмас. Суд системасининг холатини Тошкент шахрида УИХЖ Тошкент шахар булими раиси, физика-математика фанлари доктори Собир Тулаганов ва журналист Равшан Бобомухаммедовлар устидан, Коракалпогистоннинг Тахиатош шахрида УИХЖ ККР булими раиси Турсунбой Утамуратов устидан, Бухоро вилоят Коракул шахрида узбекнинг камокда ётган буюк шоири Юсуф Жуманинг угли Машраб устидан булиб утган суд процессларида аник ва равшан курдик. Бу суд процесслари Д.Суюнованинг оташин нуткидан кейин булиб утган. Узбекистон Олий судининг катта бир булагини бошкараётган Д.Суюнова КАТТА ЁЛГОННИ кандай килиб буйинча килиб кийиб олган булса, суд системаси хам шундай килиб кийиб олган. Буни халкаро демократик хамжамият билиши керак ва биз уни билдиришга харакат киламиз.

Уша кенгашда Д.Суюнова менинг: “Тубдан айниган системада тубдан узгариш килиб булмайди” – деганимни уз кулоги билан эшитган. Тубдан айниган системани туби билан йукотиб узгартириш мумкин, холос.

Мухтарам синглимиз Махфузахон! Турмуш уртогингизни Аллох рахмат килсин. Ундан колган ёдгорлик – фарзандингиз аклли, хушли, чин инсон булиб униб уссин. Мусибат канча огир булса-да, Аллох Сизга сабр-токат берсин. Бирок Сиз И.Кувватов ва А.Худойкуловларга ухшашларга ялинманг ва улардан нажот кутманг. Уларнинг кузи хозир мойга ва конга тулган. Улар хам катта синов остидадирлар. Хисоб-китоб хали олдинда!

 

Толиб Ёкубов

УИХЖ раиси

 

Франция    

 

Просмотров: 2995 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей