Сешанба, 23.04.2024, 12:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 4 » Улуғбек Ҳайдаров Канадада
21:38
Улуғбек Ҳайдаров Канадада

Улуғбек Ҳайдаров Канадада

0004348.jpg
Uznews – Жиззахлик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров омон эсон Канадага етиб борди ва кейинги уч йил ичида қувғинга учраган деярли йигирма нафар ўзбекистонлик журналистларнинг бири бўлди.

44-ёшли Улуғбек Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, Канада ҳукумати унга ва унинг рафиқаси Мунирага Ванкувер шаҳар аэропортида кутиб олиб, унинг янги Канададаги уйида илиқ ва меҳмоннавоз учрашув ташкил қилишган.

«Бизни, эҳтимол об ҳавога тайёр бўлмаган ҳолда келишаяпти дея, ҳатто иссиқ кийим бошлар билан кутиб олишди, - дея ҳикоя қилади Ҳайдаров. – Гарчи, бунга зарурат йўқ эди, чунки биз иқлими бу ердагидан кам совуқ бўлмаган Қозоғистондан келган эдик».

Улуғбек Ҳайдаров, илгари Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)да мухбир, кейинчалик мустақил журналист бўлган, Жиззахда 2006 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган эди. Ҳайдаров қўлга олинганида бошқа бир жиззахлик мустақил журналист, президент Ислом Каримовнинг қадрдон жияни бўлмиш Жамшид Каримов руҳий касалхонага ётқизилган эди, у ҳанузгача чиқарилгани йўқ.

Икки нафар жиззаҳлик журналистларга бундай ҳужум кутилган эди – Ҳайдаров ва Каримов минтақадаги ягона мустақил журналистлар бўлиб қолишган ва Андижондаги қонли воқеалардан кейин кескин тозалаш навбати уларга ҳам етиб борган эди.

Ҳайдаровнинг ҳибсга олиниши, унинг “товламачилик”да айбланиб, олти йилга озодликдан маҳрум қилиниши, Каримовнинг мажбурий руҳий касалхонага ётқизилиши ўз самарасини берди – Жиззах ҳукумат доираларининг мустақил матбуотсиз ҳаётлари ҳотиржам ва ёқимлироқ тус олди.

2006 йилнинг ноябрида Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи шарофати билан Улуғбек Ҳайдаровни турмадан озод қилинишига муваффақ бўлинди, Тошкент унга эҳтироми белгиси ўлароқ мустақил журналистни туҳфа сифатида келтирди.

Тез орада Улуғбек Ҳайдаров турмадан чиқиши биланоқ қўшни Қозоғистонга йўл олди, у ерда ҳавфсиз мамлакатлардан бошпана беришларини сўраб БМТ Қочқинлар комиссарлигига ариза топширди. Бироқ уни Канадага жўнатишларини деярли бир ярим йил кутишга тўғри келди.

Бироқ, бугун Ҳайдаровнинг айтишича, агар у ўзи учун қадрдон бўлган Марказий Осиё ҳудудини тарк этиш қанчалик оғир бўлишини билганида, йўлга чиқишга шошилмаган бўлишини, ўз қадрдон Ўзбекистонига яқин жойда туриб ҳар кун лаззатидан баҳраманд бўлиши мумкинлигини айтади.

«Қачонки сен, ўз уйингда ортиқ яшай олмаслигингни ҳис қиларкансан, бу даҳшат, - дейди ўз интервьюсида Uznews.netга Хайдаров. – Бироқ сенинг ватанинг қаршингда фақат битта нарсани танлашни қолдиради – турма, йўқса чиқиб кетганинг маъқул. Бироқ мени Қозоғистонда кузатиб қолган дўстларимга жудаям ҳавасим келди, чунки улар қолишаётган эди…»

Нью Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) маълумотларига кўра, 2005 йилги Андижонда содир этилган оммавий қирғинлардан кейин Ўзбекистон журналистларни қувғинга учратган энг ёмон мамлакатлар ўнлигига кирган, 16 нафар журналистни қувғин қилган мамлакат сифатида 5-ўринни олган эди. Эндиликда Улуғбек Ҳайдаров CPJ нинг ушбу рўйҳатини, қувғинга учраган камида, 17-ўзбекистонлик журналист сифатида тўлдирди.

Аксарият бошқа сиёсий қочқинлар каби, Ҳайдаров, албатта Ўзбекистонга қайтажагини, фақат бунинг учун мамлакатда режим ўзгариши кераклигини айтади. Ҳозирча эса унинг қадрдон Жиззаҳдаги журналистлик ўрни бўш бўлиб туради.

Просмотров: 911 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей