Жума, 29.03.2024, 14:23
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 4 » Саммитда ҳикмат борми?
12:21
Саммитда ҳикмат борми?
Саммитда ҳикмат борми?

Сарвар Усмон

“Саломлашаётиб унинг қўлини сиқар экансиз, бир ҳовуч амалдорларнинг бойиши учун пахта далаларида меҳнат қилаётган ёш болаларни, миллионлаб вакиллари иш излаб узоқ ва яқин хорижга чиқиб кетаётган Ўзбекистон халқининг қийноқларини бир дақиқа тасаввур қилинг”.

Бу ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожир, мухолифат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари НATO саммити иштирокчиларига 3 апрель куни юборган мурожаатномадан бир парча.

Ҳужжатни имзолаганлар Бухарестда ўтаётган НATO саммитига Ўзбекистон президенти ҳам таклиф қилинганидан таассуф билдирган.

Тўлқин Қораев, Юсуф Расулов, Қудрат Бобожонов, Исмоил Дадажонов, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Фарғона вилояти бўлими раиси Рафиқ Ғаниев.

Юқоридагидар мурожаатномага имзо чекканларнинг баъзилари, холос.

Умуман эса, бошқа бир ўзбекистонлик муҳожир, “Эрк” демократик партияси Европа бўлими мувофиқлаштирувчиси Дўстназар Худойназарнинг ҳисоб-китобича, биргина Швециянинг ўзида сиёсий муҳожирлар бир неча юз нафарга етиб қолди.

“Юздан ортиғи бизнинг партия аъзоси. Бу ерда яна 300дан ортиқ бирликчи, ҳуқуқ ҳимоячилари, “Бирдамлик” аъзолари бор. Бу эркчилар фақатгина янги қабул қилинганлари. Умуман Швецияда 6000 та ўзбек бор”,- дейди Д.Худойназар.

Бу маълумотлар НATO саммити иштирокчиларига 3 апрель куни юборилган мурожаатнома ортида турган ўзбекларнинг нуфузини тасаввур қила олишингиз учун келтирилди.

Ҳужжатни имзолаганлар орасида Европанинг бошқа мамлакатларида, АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар ҳам бор.

Улардан бири - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубов Франция берган сиёсий бошпанада яшаяпти. У саммит иштирокчиларига мурожаат қилишга ундаган омиллар тўғрисида гапирар экан: “Андижон воқеларини Ғарб негадир унута бошлаган кўринади. Шунинг учун ҳам биз шуни унутмасликка, унинг қўлини сиқиб кўришаëтган пайтда бегуноҳ ўлган одамларни назарда тутиш кераклигига чақириқ билан чиқдик. Бундан ташқари, Ўзбекистонда салбий нарсалар тиқилиб ëтибди. Мурожаатимизда НАТО аъзоларини Каримов билан кўришганда ўшаларни ҳам кўз олдингизга келтиринг, деган чақириғимиз бор”,- деди.

Саммит иштирокчиларига мурожаат қилганлардан яна бири Муҳиддин Қурбонов фикрича, НATOга аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистондаги вазиятни тасаввур қила олиши керак.

“Ўзбекистонда битта одамнинг сўзи билан иш бошқарилиши ва қолган ҳеч бир одамга қулоқ солинмаслиги, фақат зўравонлик билан ҳукм юритилиши, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиш ўта тақиқлаб қўйилгани, сўз эркинлиги умуман йўқлиги, ким сўз эркинлигига ҳаракат қилиб, товушини чиқарса, ë қамалиши, ë тазйиққа учраши, кейин иложсизликдан юрти тарк этиши кабилар тасаввур қилиниши керак. Ҳозир Ўзбекистонда прокурорлар ҳам, милиция ва судлар ҳам битта президентнинг буйруғига қараб туради”,- дейди М.Қурбонов.

Толиб Ёқубовнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарининг НATO саммитида иштирок этишини мутлақо ҳикматсиз, деб ҳам бўлмайди.

“Бу жуда ҳам юксак даражада ўтказилаëтган саммит. Натижалари жаҳонда муайян бир ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Хусусан, Каримовнинг саммитга таклиф қилиниши Ўзбекистонда қандайдир ўзгаришларга олиб келиши мумкин, деган бир умид ҳам йўқ эмас”,- деди Т.Ёқубов.

Просмотров: 911 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей