Жума, 29.03.2024, 11:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Апрел » 3 » Амалдор қамалди
00:26
Амалдор қамалди

Амалдор қамалди

Сарвар Усмон

Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Муродов катта миқдорда пора олганликда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда хабар қилар экан, “Халқ сўзи” газетаси ўзининг 29 март сонида жиноят тафсилотларини ҳам кенг ёритди.

“Халқ сўзи”нинг ёзишича, А.Муродов лотерея ўйинлари уюштирувчи бир маҳаллий ширкатдан 10 минг доллардан зиёд пора олган.

“Озодлик” вилоят миқёсидаги юқори мартабали давлат амалдорининг қамалганини эшитган оддий фарғоналикларнинг бу воқеага муносабатига қизиқди.

Халқ демократик партиясининг Фарғона вилояти бўлим раҳбари Муҳаммадамин Исҳоқов “Озодлик” мухбири билан бу ҳақда умуман гаплашишни истамади.

Амалдорлардан фарқли ўлароқ, марғилонлик ҳаваскор журналист Тешавой ака бу мавзуда бемалол суҳбат қурди.

Озодлик: Сизда қандай ҳис бор? Адолат ғалаба қозонди, деган ҳисми ëки Алишер Муродов кимнидир манфаатларига қарши иш қилиб, шунинг учун қамалди, деган ҳисми?

Тешавой ака: Бу кимларнидир думини босиб қўйган бўлиши керак. Шунинг учун уюштириб қамаб юборишган бўлса керак.

Озодлик: Нима учун сизда адолат қарор топди, деган ҳис йўқ?

Тешавой ака: Чунки муайян жиноий гуруҳ бўлса ва бу гуруҳнинг орқалари қандайдир юқори лавозимдаги муайян раҳбарларга бориб тақалса, у ҳеч нарса бўлмайди. Ҳатто суднинг ажрими чиқса ҳам у жиноий жавобгарликка тортилмайди. Мен буни тажрибада кўрганман ва менда етарли ҳужжатлар бор. Мен буни ўзим ўрганганман.

Овози ёзиб олинишини истамаган яна бир суҳбатдош – Фарғонадаги ташкилотлардан бирининг раҳбари эса А.Муродовнинг қамалганини эшитиб: “Ҳолвани ҳоким ейди, калтакни етим”, деди-да, телефонни қўйиб қўйди.

“Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Фарғонадаги фаоли Ҳамдам Сулаймон А.Муродовнинг қамалишини шарҳлар экан, Ўзбекистондаги бугунги шароитда исталган амалдорни исталган пайтда жавобгарликка тортиш мумкинлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бунақа лавозимда ишлайдиган одамлар хоҳласа-хоҳламаса олиши керак, бериши керак.

Просмотров: 964 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей