Шанба, 27.04.2024, 02:41
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 31 » Tоза бўлмаган ҳокимлар ҳақида
12:09
Tоза бўлмаган ҳокимлар ҳақида
Tоза бўлмаган ҳокимлар ҳақида
Uznews – Ўзбекистон фуқаролари ҳукумат амалдорлари томонидан содир этилаётан қонунбузарликлар ҳақида уларни истеъфосидан сўнггина хабардор бўлишмоқда, Балиқчи ва Марҳамат туман ҳокимлари шулар жумласидандир.

Адҳам Мамажонов 2000 йилнинг январ ойидан 2006 йилнинг ноябригача Балиқчи туман ҳокими бўлиб ишлаган. У иш вақтида, айтишларича президент ва бош вазир қўллайдиган ифлос ҳақоратли сўкишларни яхши ўзлаштириб олган.

У қачон раҳбар ўз ҳақлигини исботлаб қандайдир асосли далиллар келтирар экан, ўзи билан баҳс қилаётган киши юзига кутилмаганда мушт тушурар ёки футболчи каби уни оёғи билан тепарди. Айнан мушт тушуришга рағбати кучли бўлгани учун ҳокимни балиқчиликлар Тайсон деб аташарди.

Бироқ агар уни иккинчи муҳаббати пул бўлмаганда эди, балки бахти кемтик бўлиб қолармиди. Қандайдир ўзбек сўмлари эмас, залворли америка долларлари... Унда бу муҳаббат президент қарори билан собиқ колхозлар ширкатларга (ижара хўжаликлари), ундан сўнг шошилинч фермер хўжаликларига айлантирилганда пайдо бўлди.

Масалан, "Улуғбек" ширкат хўжалигини тугатиш пайтида бўлган тендир чоғида у 15,4 гектор ерни "Бобур" хўжалигига бериш тўғрисидаги қарорни изолаш учун бор йўғи 5 минг доллар олади. "Ҳақиқат Балиқчи" фермер хўжалигига 8 минг кўки эвазига ер ажратиб беришга ваъда қилади.

Бу ҳали оз эди, у кўп тармоқли "Сардор" хусусий фирмасини ташкил этади ва унга ўз одами Ғуломжон Турғуновни раҳбар қилиб қўяди.

Фирма ривожланиб кетди. Ҳа, бошқача бўлиши мумкин эмас, туман раҳбарининг оғзаки кўрсатмаси билан фирмага ҳеч қандай ҳужжатсиз техникалар ажратиб берилади, ҳеч қандай навбатсиз ва асаббузарликсиз банк кредетлари берилади.

Оқибатда, бу каби товламачиликлар натижасида , андижонлик терговчилар фикрича давлатга 23 миллион 438 минг сўм зарар етказилган. Бироқ юртдошларини айтишича бу суммалар бироз пасайтириб кўрсатилган.

Бошқа ҳоким - Марҳамат туман раҳбари Козимжон Мадраҳимов қандай ишлаганлиги ҳақида "Андижоннома" газетасида "Қонун ҳаммага баробар" рукни остида босилган жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари Бахтиёржон Низомов ва газета мухбири Илҳомжон Эгамназаровларнинг "Раҳбарнинг ножўя қадами" мақоласида ҳикоя қилинади.

Масалан, Ҳакка қишлоғида "Пахтакор" ширкат хўжалиги ихтиёрида бўлган болалар уйи биноси қурилади. Бу қурилиш бўш турмаслиги ёки бошқа бегона қўлга ўтиб кетмаслиги учун у ҳокимнинг ўғли бўлган Паҳлавон Ҳакимжоновга "хусусийлаштирилиб" берилади.

Хўш, нима қилибди? Ахир ўз замонининг доҳийси ҳам болалар оталар учун жавоб бермайди деб айтганку. Эҳтимол. Лекин гап шундаки, хусусийлаштириш пайтида нафақат қонун қўпол равишда бузилган, балки ҳужжатларни сохталаштириш ва бинонинг ҳақиқий баҳосини камайтириб кўрсатиш ҳолати юз берган.

Натижада, собиқ болалар боғчаси кулгули 282 минг 288 сўм (220 доллар) учун туман ҳокими оиласининг шахсий мулкига айланади. Бу бинонинг ҳақиқий баҳосидан 810 минг 888 сўм камдир.

Собиқ Охунбобоев номидаги ширкат хўжалигида оилавий чорвачилик комплексига эга бўлиш мақсадида туман ҳокими ҳеч қандай аукцион ва тендерсиз бино, ҳайвонлар, ем-хашак, инвенторлар ва жами юзлаб миллион сўмлик нарсаларни ҳато устав жамғармаси қонунга асосан шаклланмаган "Обод Марҳамат" масъулияти чекланган жамияти ҳисобига ўтказиб юборади.

Бу ва бошқа "ножўя қадамлар" натижасида туман ҳокими давлатга сезиларли даражада зарар етказган.

Суд қарори билан собиқ ҳоким Козимжон Мадраҳимов 7 йилга озодликдан маҳрум этилган ва унга энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида - жами 4 миллион 968 минг сўм жарима белгиланган.

Бу ўринда айтиш керакки у "оз қон" йўқотди. Ахир барчаси , яъни ноқонуний йўллар билан ҳокимнинг, уни қариндошларини ва яқинларини шахсий мулки бўлиб қолган нарсалар шундай қолди.

Қамоқ муддати эса .... Қараб туринг,у президент томонидан эълон қилинган навбатдаги авфномага тушиб, уйига қайтади ва ҳеч нима бўлмагандек яшайверади.

Бу турли даражадаги раҳбарларни халқ ва унинг манфаати учун қандай ишлашларини, Ўзбекистондаги кадрлар сиёсати қанақа эканлигини кўрсатувчи атиги икки фактдир.

Ахир бу қанақаси? Вилоят ҳокимини ўз фармони билан президент сайлайди. Ва айнан президент ҳокимни ишдан бўшатади. Бироқ бу ҳақда гапиришда, биз хато қилдик. Лекин "биз" ўзи киммиз, буни изоҳлаш қийин.

Гарчанд бу тушунарли бўлсада. Ва раҳбарларни мансабга тайинлаш ва бўшатишда уларни президентга ёки вилоят ҳокимига итоаткорликларига, берган пораларига қараб эмас, балки, уларни ишчанлик сифатларидан келиб чиқиб амалга оширилмагунича бу ҳолат давом этаверади.

Бу материал тайёрланар экан, яна бир юқори лавозимли амалдор - Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдувоҳид Қувватов ўз вазифасидан озод этилгани ва тергов идораларида кўрсатма бераётгани маълум бўлди.

У саноат, ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, коммуникация ва ободонлик ишларини назорат қиларди ва ўз вазифасига 2005 йилнинг декабр ойида тайинланган эди
Просмотров: 1002 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей