|
|
|
|
Главная » 2008 » Март » 31 » Тошкентда яна ҳуқуқбонлар пикети бузилди
12:04 Тошкентда яна ҳуқуқбонлар пикети бузилди |
| Пикет иштирокчисига ҳужум |
Тошкентда яна ҳуқуқбонлар пикети бузилди 28.03.08
Uznews
– Саккиз ҳуқуқ ҳимоячиси ҳукуматга Конституцияни бузганлиги ва 2005
йилги Андижон қирғинини эслатгани учун Тошкентдаги Мирзо Улуғбек туман
ИИБда ўз судини кутиб ўтирибди.
Бугун яна учинчи марта Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида ҳуқуқ
ҳимоячилари ўтказган пикет бузилди, улар мана уч ойдирки ҳафтанинг
пайшанба кунлари шундай норозилик акциялари ўтказиб келишаётган эди.
Агар олдин икки марта ҳукумат пикетчиларга қарши лўлиларни ташлаган
бўлса, бу гал олти нафар аёллардан иборат гуруҳни ишга солди. Лўлилар
билан бўлгани каби, ҳуқуқбонларга қарши бозорчи аёлларни йўллаш янги
усул эмас. Балки, улар қандайдир манфаат юзасидан бу каби ўрин
алмашишга рози бўлишгандир.
Одатда бу аёллар калтак билан одамга ташланар экан, уни ҳақоратлаш ва
калтаклашни бошлашади.Бу гал ҳам шундай бўлди: аёллар ҳуқуқбонларга
муштлари билан ташланишди, уларни плакатларини йиртиб ташлашди, икки
нафари - Игнатенко ва Фозиловга тан жароҳати етказишди.
Мушташиш жойига тезда автобус етиб келди, унга барча пикет иштирокчиларини судраб тиқиб, уларни Мирзо
Улуғбек туман ИИБга олиб боришди. Провакатор аёллар эса бу вақтда жуфтакни ростлашганди.
Айни пайтда пикет иштирокчилари ИИБда сақланмоқда. Милиционерлар
жароҳатланган икки ҳуқуқбон учун тез ёрдам чақиришни рад этишмоқда.
"Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси" фаоли Елена Урлаеванинг
айтишича, яқин вақтда уларни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман
судига "жамоат тартибини бузганлик" айби билан суд қилиш учун олиб
боришади, эҳтимол бугун ҳеч ким уйига қайтмаслиги мумкин.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ахтам Шаймардановнинг фикрича, ҳукуматнинг пикетчиларга
нисбатан муносабати ёмонлашишининг икки асосий сабаби бор. Биринчидан,
агар бундан уч ой олдин пикетга кам сонли шаҳарлик кишилар чиқишган
бўлса, энди эса унда кўплаб кишилар иштирок этишмоқда, чунки, пайшанба
кунлари кўплаб вилоятлардан махсус пикет учун жуда кўп одамлар етиб
келмоқда.
Дарвоқе, фуқаролар анча далиллашиб қолишди, айни пайтда Тошкентда,
нафақат Бош прокуратура олдида, балки бошқа жойларда ҳам пикетлар бўлиб
ўтмоқда. Балки бу каби дадиллик ҳукуматни жиддий ташвишга солган
кўринади.
Иккинчидан, ҳуқуқ ҳимоячилари журъат билан ўзларини икки талаблари -
Ўзбекистондаги барча сиёсий маҳбусларни озодликка чиқариш ва Марказий
Сайлов Комиссиясини бир одам кетма- кетига уч марта президент бўла
олмаслиги тўғрисидаги Конституциянинг 90 моддасини бузганлиги учун
жавобгарликка тортишни талаб қилишдан чарчашмаяпти.
"Ҳукумат мамлакат Конституциясининг жуда юқори даражада бузилганини
тезроқ унутишни истамоқда, -дейди Шаймарданов. -Биз эса доимо бу ҳақда
эслатиб турибмиз".
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат яна Андижонда 2005 йилда булган тинч
намойишни ўққа тутилганини ҳам унутишни истайди, айнан бугун - Европа
Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан қабул қилган санкциялари қайта кўриб
чиқилиши олдидан. Бироқ, бу қонли қирғин ҳақида ҳуқуқ ҳимоячилари
ҳукуматга эслатиб туришга қарор қилишган.
Бугун "Альянс" фаолларидан бири Абдулла Тожибой ўғли 2005 йилнинг 13
май куни қуролсиз андижонликларни отишни рад этгани учун узоқ йилга
озодликдан маҳрум этилган 17 милиционерни озодликка чиқаришни талаб
қилиб чиққанди
|
Просмотров: 943 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|