|
|
|
|
Главная » 2008 » Март » 31 » Ўзбошимчаликларни тугатиш учун
11:59 Ўзбошимчаликларни тугатиш учун |
| Пикетчи уй эгалари; Uznews.net |
Ўзбошимчаликларни тугатиш учун 28.03.08 Uznews
– Бугун Тошкентнинг Чилонзор мавзейи 1-даҳасида уйларига тегишли
ҳудуддан ноқонуний қурилиш қуриш ва суд зўровонликларига қарши
навбатдаги пикети бўлиб ўтди.
Мана деярли бир йилдан буён 36-39 уйларда яшовчи фуыаролар уларнинг уйи
яқинида қурилиш бошлаган тадбиркор Мукамбар Максудова билан олишиб
келишади.
Қонунга кўра, қурилишдан норози адолат 600 нафар аҳоли томонда бўлиши
керак, бироқ шаҳар ва туман ҳокимлиги, шунингдек суднинг бирламчи
инстанцияси, уддабуррон тадбиркор аёл томонда, у ҳам ўз навбатида
қўрқмасдан ҳаммага пули кўплигини айтмоқда.
«шундай таасурот қоляптики, биз билан сичқон мушук ўйнашаяпти, - дейди
уй жой қўмитаси раиси Инна Залеская. – ўтган душанба куни биз туман
ҳокимлигида бўлдик, кузакда тўхтатилган қурилиш ишлари, суд жараёнлари
якунланмай туриб давом эттирилмаслигини ваъда қилган эди (ҳозирча фақат
чуқур ковланган), Ахир биринчи апрелдан суднинг навбатдаги мажлиси
бошланиши керак эди.
Шунга қарамасдан, Мақсудова ишчиларни олиб келди, улар тўсинларнинг бир
қисмини бузишди, бу эса тағин фуқароларни бугун яна плакат кўтариб
чиқишга мажбур қилди. Ҳозир ишчилар йўлнинг нариги бетида Мақсудовага
тегишли қурилиш материаллари ёнида ўтиришибди, бизнинг ниҳоят қачон
кетишимизни кутишяпти. Бироқ биз бу ерда қанча керак бўлса шунча
турамиз.
Яқинда биз ТСЖ 2004 йил планини топдик, бундан кўринадики, қурилишга
мўлжалланган ер аъзолари ўзимиз бўлган Уй жой эгалари ширкатига
тегишли, уни топшириш тўғрисидаги актга бизнинг ичимиздан ҳеч ким қўл
қўймаган.
Шунинг учун биз шу план билан шаҳар судига борамиз, майли бизга агар бўлса шундай ҳужжат бизга кўрсатишсин».
Ҳозирча уй эгалари ўз ҳуқуқларини охиригача ҳимоя қилишга тайёр туришибди.
|
Просмотров: 1001 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|