Якшанба, 22.12.2024, 13:38
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 30 » Паспорт дардидаги суд
10:08
Паспорт дардидаги суд
Охунов паспорти дардидаги суд
Сарвар Усмон
3 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманлараро фуқаролик судида Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси устидан 27 март куни бошланган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Бошқармани судга Ўзбекистон фуқароси, расмий қайддан ўтказилмай келаётган “Бирлик халқ ҳаракати” партияси лидерларидан бири Пўлатжон Охунов бир йилдан буён фуқаролик паспортини янгилаб бермаётгани учун берган.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов суднинг 27 март куни бўлиб ўтган дастлабки мажлиси тўғрисида гапириб: “Судья Мавлонова биринчи бўлиб “Бирлик” фаолини эшитди ва нима учун паспорт берилмаëтганлигини суриштирди. Умуман ИИВ идораси вакили сифатида келган шахс биронта саволга жавоб бера олгани йўқ”,- деди.

“Озодлик” суднинг дастлабки мажлиси тафсилотларини даъвогар Пўлат Охуновнинг ўзидан ҳам сўради.

Озодлик: Судья бир йилдан бери нимага паспорт бермаяпсизлар, деб сўраган бўлса керак. Буни ИИВ идораси вакили нима деб изоҳлади?

Пўлат Охунов: Судья ҳам, прокурор ҳам ҳамма ҳужжатлари бор экан, нимага бермаяпсизлар, деб сўради. Вакил: “Мен аниғини билмайман. Бу иш билан мен шуғулланганим йўқ. Шунинг учун аниқ жавоб бера олмайман”, деди. Масалан, мен вакилга 30дан ортиқ савол бердим. Биронта саволимга жавоб бермади. Фақат айтдиган гапи - “мен билмайман, бу иш билан мен шуғулланмадим”.

Абдураҳмон Ташанов эса жавобгар томон - Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси вакилининг судга мутлақо тайёргарликсиз келганидан ишда прокурор сифатида қатнашаëтган Мухторовнинг жаҳли чиқиб, судьядан судни тўхтатиш ҳақида ажрим чиқаришни сўраганини билдирди.

Масала тарихига доир қисқа маълумот: Ўзбекистондаги сиёсий мухолифатнинг таниқли вакилларидан бири П.Охунов 90-йиллар бошида сиёсий мотивлар билан қамалиб, бир неча йил ўтириб чиққанидан сўнг Ўзбекистонни тарк этган ва бир неча йилдан буён оиласи билан Швеция берган сиёсий бошпанада яшаб келаётган эди. Лекин у Ўзбекистон фуқаролигини сақлаб қолган ва паспортининг амал қилиш муҳлати якунига етаёзгани учун уни алмаштириш мақсадида 2007 йил бошида ватанига келган.

Бундан қарийб 13 ой олдин П.Охунов муддати тугаган паспортини Ўзбекистон Республикаси Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармасининг Андижон вилоятидаги маҳаллий бўлимига топширган. Ўшандан буён унга янги паспорт берилмаяпти. Шунинг учун Пўлат Охунов на Ўзбекистоннинг ўзида эркин ҳаракатлана оляпти, на Швецияда қолган оиласи олдига бора оляпти.

Паспорт берилмаётганининг муҳтамал сабаблари тўғрисида Абдураҳмон Ташанов мана бундай фикр билдирди:

“Ҳозир Пўлат Охунов сиёсий фаолияти учун паспорт берилмаётганини иддао қилмоқда. Бошқа нарса бўлиши мумкин, деб ҳам фараз қиляпти. Назаримда, бошқа мухолифат вакилларига солиштирганда Пўлат Охун шахси нуқтаи назаридан юмшоқ сиëсатчи, ҳукумат учун ташвиш туғдирадиган ëки агрессив қарашларга эга одам эмас. Шунга қарамай, унга паспорт берилмаëтгани маъносини тушуниш қийин. Менимча, мантиқ қидириб овора бўлиш керак эмас. Кимдир буни шахсий ғараз нуқтаи назаридан ушлаб турган бўлиши мумкин”.

П.Охуновнинг ўзи эса унга паспорт берилмаётгани сабабини сиёсий мотивларда кўрмоқда.

“Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси ходимларининг ўзи ҳам бу улар ҳал этадиган масала эмаслигини, бу ишга Миллий хавфсизлик қўмитаси аралашганини, ўшаларнинг босими билан паспорт берилмаётганини айтяпти”,- деди П.Охунов
Просмотров: 1022 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей