Чоршанба, 24.04.2024, 15:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 27 » Қозоғистонда Роҳат Алиев устидан сиртдан ҳукм ўқилди
20:06
Қозоғистонда Роҳат Алиев устидан сиртдан ҳукм ўқилди
Қозоғистонда Роҳат Алиев устидан сиртдан ҳукм ўқилди

Остонадаги ҳарбий маҳкама Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевни ҳарбий тўнтаришга тайёргарлик кўриш айблари билан йигирма йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Маҳкамага кўра, Роҳат Алиев ўзининг ўн олти нафар шериги билан давлатни тўнтариш, Қозоғистон армиясининг махсус бўлинмаси устидан назоратни
қўлга киритишни режалаган.

Роҳат Алиев яқин-яқингача энергия заҳираларига бой Қозоғистонда энг қудратли сиёсатчилардан эди.

У мультимиллионер, корчалон, сиёсатчи ва мамлакат президентининг арзанда куёви эди, энди эса, Қозоғистон маҳкамасига кўра, Роҳат Алиев жиноятчи ҳамдир.

Аввалига жиноий маҳкама, энди Остонадаги ҳарбий трибунал жаноб Алиевни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Маҳкама унга қўйилган бир нечта, жумладан ҳукуматни ағдаришга уриниш, маҳаллий бизнесменни ўғирлаб кетиш ҳамда уюшган жиноий тармоққа бошчилик қилиш каби айбловларни асосли дея топди.

Аммо Роҳат Алиевга белгиланган жазо муддати қозоқ ҳукумати уни ушлаганидан кейингина кучга киради.

Бу тез орада бўладиганга ўхшамайди - Роҳат Алиев ҳозирда Венада яшамоқда ва Австрия ҳукумати уни экстрадиция қилишга рози бўлмади.

Қудратли оила

Роҳат Алиевнинг кўтарилиш ва қулаши тарихи бир оила томонидан идора этиладиган Қозоғистон сиёсатининг ўта ҳайратли қирраларини очиб ташлади.

Яқин-яқингача жаноб Алиев Қозоғистон президентининг куёви ва Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари эди.

Қозоғистоннинг ўта бой зодагонлари доирасида Роҳат Алиев ва Дариға Назарбоева энг қудратли оила вакиллари ҳисобланишарди.

Лекин оддий халқ орасида Роҳат Алиевнинг умуман обрўси йўқ эди.

Корчаллонлар эса унга жиддий хавф сифатида қарашарди.

Улар Роҳат Алиев мамлакат молиявий полициясига бошчилик қилган йилларида, бож йиғиш "рекет" идорасига айланганини айтишади.

Жаноб Алиев қайси бизнес ёки ширкатни истаса, ўша нарса кўп ўтмай уники бўларди.

У ва қайнотаси ўртасига совуқлик тушганда кўпчилик роса хурсанд бўлган.

Яна кўп ўтмай ҳукумат Роҳат Алиевни жиноий тўдага бошчилик қилишда айблаб чиқди.

Роҳат Алиев ўзига нисбатан тергов бошланган пайтда хотини ажралганлик тўғрисидаги ҳужжатни унга факс орқали йўллаганини айтади.

Роҳат Алиев ҳам Австрияда қўл қовуштириб ўтирмади - у қайнотасини Қозоғистонни тоталитар ва коррупциялашган мамлакатга айлантиришда айблади.

Бироқ Қозоғистонда Жаноб Алиевнинг демократга айланиб қолганига жуда кам одам ишонади.

Худди шунингдек, улар Роҳат Алиевга ҳукм чиқарган маҳкамага ҳам адолат тимсоли сифатида қарашмайди: бу, оддий қилиб айтганда, бир оила томонидан идора этиладиган мамлакат тарихининг бир саҳифасидир.

Просмотров: 956 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей