Жума, 19.04.2024, 02:51
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 27 » « Демократлар бирлашинг!»
22:41
« Демократлар бирлашинг!»

« Демократлар бирлашинг!»

Узбекистондаги хозирги вазият демократик кучларнинг ягона платформада харакат килишини талаб килмокда . Бу бир гурух шахсларнинг эмас, балки демократиянинг манфаатидир. Шу сабабдан узини демократ деб биладиган хар бир фукаро ёки ташкилот ушбу эзгу ишда астойидил иштирок этмоги лозим деб биламиз . Шиоримиз « Демократлар , демократия манфаатлари учун бирлашинг!»

Абдилло Тожибой угли.

Узбекистан Республикаси демократик кучларининг ДЕКЛАРАЦИЯси

Узбекистон катта бир империянинг чок-чокидан сукилиб кетиши натижасида давлат мустакиллигига эришуви уз-узидан содир булгани йук, албатта. Бу мустакиллик авваламбор Узбекистондаги демократик кучларнинг мехнатлари махсули булиб, шу пайтда хокимият тепасида утирган хукмрон партия вакиллари узларининг мутелик, итоаткорлик сиёсатларини хохлаб-хохламай узгартиришга мажбур булдилар. Бунинг биринчи сабаби собик, тузумни тиклаш имконияти йуклиги булса, иккинчиси демократик кучларнинг демократия манфаатлари учун бир максад йулида харакат килишида эди. Шу вазиятда демократик кучлар жамиятда уз урнига, уз салмогига эга булиб, расмий хокимият улар билан хисоблашишга мажбур эди. Шу сабабдан демократик кучларни парчалаб ташлаш буйича улар ута усталик билан, мохирона сиёсат олиб боришди. Натижа эса кутилганидан хам зиёда булди. Демократик кучлар парчаланиб, уз мавкеларини бой бера бошлашди. Ички адоватлар авж олиб демократия манфаатлари эмас, шахсий иддаолар бирламчи булиб колди. Натижада эса демократик кучлар жамиятдаги уз мавкеи, салмогини йукотиб давлат, жамият сиёсатига таъсир утказиш механизмларидан махрум булишди. Окибатда гайридемократик, якка шахснинг хукмронлигига асосланган тузум юзага келди. Мазкур тузум демократик кучларнинг таркоклиги, узи билан узи овора эканлигидан фойдаланиб, демократик андозалардан воз кечиб инсон хукукларини топташ бошланди, халкимизнинг кашоклашиши чукурлашмокда. Уз манфаатлари йулида Конституция ва конунларга узгартиришлар киритишди.

Расмий хокимият чекланмаган имкониятлардан, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб демократик кучларни бадном кила бошлади. Шундай вазиятда, модомики биз узимизни демократ деб хисоблар эканмиз, авваламбор шахсий иддаоларни эмас, балки демократия манфаатларидан келиб чикиб харакат килмогимиз даркор. Бу хар к,андай демократ учун замон ва келажак авлод талабидир. Агар келажак бизга лаънатлар айтишини хохламас эканмиз, хозирдан демократик тамойилларни амалда булиши учун асос яратмогимиз лозим. Бунинг бирдан бир йули Узбекистондаги барча демократик кучларни, ягона максад, демократия манфаати атрофида жипслаштириб, демократик кучларнинг ягона тизимини ташкил этмогимиз хамда хамкорликдаги фаолиятни йулга куймогимиз лозим.

Демократлар-демократия манфаатлари йулида жипслашайлик!


Узбекистон Республикаси демократик кучларининг ягона тизим булиб хамкорликда фаолият курсатишига доир

А ХДНОМАСИ
------------ 2008 йил . Тошкент шахри

Ахдлашувчи томонлар:

-халкаро хукук нормалари, Узбекистон Республикаси Конституцияси

ва амалдаги конунларига риоя килган холда:

- демократия, умуминсоний кадриятлар, инсон хукуклари устиворлигини
эътироф этиб:

- миллат, халк,, ватан манфаатларини, шахсий иддаолар, гаразлардан
устун билиб:

- халк,имизнинг бирликда ва таркокликда, ахилликда ва ноахилликда
булган кунларидан тегишли сабок, чикариб:

- тарихимизнинг ок, ва кора варакларини чукур тахлил килиб:

- жамиятнинг кон томирлари-конунлар эканлигини калбдан хис килиб:

- хар кандай жамият ривожаланишининг асоси-харакат, хурфикрлилик,
хамфикрлиликдан иборатлигини хисобга олиб:

- жамиятнинг ривожланиш к,онуниятларининг бузилиши демократия ва
инсон хукукдарини топталишига, тургунликка, кризисга, шахсга сигинишга,
диктатурага олиб келишини таъкидлаб:

- демократик кучларнинг сиёсий иттифоки тарихий заруриятлигини тан
олиб:

- миллат, халк,, ватан ва келажак авлод олдидаги маъсулиятни чукур
англаб етиб:

- бундан буён демократия ва инсон хукуклари манфаатлари йулида, ягона
тизим булиб хамкорликда фаолият курсатишни лозим деб биладилар.

1. МАКСАД ВА ВАЗИФА

Узбекистонда демократик институтлар, инсон хукуклари амалда булган эркин фукаролик жамияти куриш ахдлашувчи томонларининг асосий максадидир.

Ушбу максадни амалга ошириш учун куйидаги вазифалар амалга оширилади:

-демократик кучлар ягона тизимига кирувчи сиёсий партиялар, жамоат нохукумат, нотижорат ташкилотлари умумий фаолияти мувофиклаштирилади;

- демократик кучлар ягона тизимига кирувчи сиёсий партиялар, жамоат,
'нохукумат, нотижорат ташкилотлари фаолиятини конунлаштириш, легаллашгиришда узаро ёрдам чора тадбирлари курилади;


- демократик кучлар ягона тизим кирувчи сиёсий партиялар, жамоат,
нохукумат,нотижорат ташкилотларининг худудий тузилмаларини шакллантирилади,мукаммаллаштирилади;

- демократик кучлар ягона тизими ахборот-тахлил хизмати йулга
куйилади ва моддий-техника базаси яратилади;

- кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш амалга оширилади ва
химоя килиш механизми яратилади;

- оммавий тадбирлар, сиёсий акцияларни утказиш мувофиклаштирилади;

- махаллий ва олий вакиллик органларига булдиган сайловларда
хамкорликда иштирок этилади;

демократия ва хукуклари мавзусида конференциялар, укув машгулотлари ташкил этилади;

- жойларда таргибот ва ташвик,от ишлари жонлантирилади:

- жахон хамжамияти, халкаро жамоатчилик эътибори Узбекистонга
каратилади.

2. ТОМОНЛАРНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Томонлар куйидаги хукукларга эгадирлар:

- ахдномага кириш ва шартли холат юз берганда ундан чикиш;

- ташаббус, таклиф ва кушимчалар билдириш:

- оммавий тадбирдарда, сиёсий акцияларда иштирок этиш:
конференция, укув машгулотларида иштирок этиш.

Томонларнинг мажбуриятлари:

- ахдномага риоя этиш:

- оммавий тадбирлар, сиёсий акцияларда к,атнашиш:

- юклатилган вазифаларни бажариш;

-томонларнинг шахсиятига, манфаатига зиён етказувчи харакатлардан узини тийиш;

гайриконунний, гайридемократик харакатларни содир этмаслик.

3. АХДНОМА МУДДАТИ

Ахднома муддати шартли холат, яъни демократик институтларнинг амалда булиши билан белгиланиб, унгача ахдномани бир ёклама бекор килинишига йул к,уйилмайди.

Ахднома томонларнинг сонига муносиб равишда тузилиб, имзоланган пайтдан кучга киради, хамда барча демократик ташкилотлар учун очикдир.

АХДЛАШУВЧИ ТОМОНЛАР:

Просмотров: 1038 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей