Шанба, 20.04.2024, 06:32
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 23 » Мусулмонлар қашшоқликка қарши курашишмоқчи
14:01
Мусулмонлар қашшоқликка қарши курашишмоқчи
Мусулмонлар қашшоқликка қарши курашишмоқчи
Сенегал пойтахти Дакарда Исломий Конференция Ташкилоти вакиллари учрашиб, дунёдаги мусулмонлар бирдамлигини кучайтиришмоқчи.

Шунингдек, қашшоқлик ва экстремизмга қарши кураш ҳам 30дан зиёд мусулмон ўлкаси раҳбарлари тўпланган икки кунлик саммитнинг бош мавзусидир.

Конференция тарихида илк бора АҚШдан ҳам вакил иштирок этаётир.

Мухбирларимизга кўра, шу пайтгача самарасиз, дея танқид қилинадиган ташкилот ўз фаолиятида сезиларли ўзгариш киритишга интилмоқда.

Чунки Исломий Конференция Ташкилоти анчадан бери қуруқ гапдан бошқасига ярамайдиган гуруҳ, деб аталади.

Аммо учрашувга мезбонлик қилаётган Сенегал энди мазкур ташкилот доирасида дунёдаги мусулмон ўлкаларида қашшоқликка қарши курашишга чақирмоқда.

Учрашувга келган 50дан зиёд мамлакат орасида пул етишмаслиги муаммо бўлмаса керак.

Чунки мусулмон мамлакатларининг аксариси дунёнинг энг бой ўлкалари сирасига кирадилар.

Хусусан, Саудия Арабистони ва Қувайт каби нефт ишлаб чиқарувчилар шулар жумласидан.

Аммо бунга номуносиб бир тарзда Африкадаги мусулмон ўлкалари қашшоқликда яшайдилар.

Айни пайтда эса бу гуруҳ дунё бўйлаб ортаётган исломофобияга ҳам карши курашиш ниятини айтмоқда.

 
Просмотров: 972 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей