Якшанба, 22.12.2024, 13:20
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 23 » Би-би-си меҳмони - Бахтиёр Ҳамроев
10:05
Би-би-си меҳмони - Бахтиёр Ҳамроев
Би-би-си меҳмони - Бахтиёр Ҳамроев
 
Бахтиёр Ҳамроев
Бахтиёр Ҳамроев Ўзбекистонда фаолият юритаётган саноқли инсон ҳуқуқлари фаолларидан биридир
Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.

54-ёшли 12 йилдан буён Жиззах вилоятида юз бераётган қонунни бузиш ҳолларини жаҳон ҳамжамиятига хабар бериб келади.

Бахтиёр Ҳамроев - беш ўғил ва бир қизнинг отаси.

Унинг 21 ёшли фарзанди Ихтиёр Ҳамроев 2006 йил сентябрида Жиззах шаҳар маҳкамаси томонидан безориликда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганди.

Халқаро ташкилотлар Ихтиёр Ҳамроевнинг озодликдан маҳрум этилишини унинг отаси Бахтиёр Ҳамроевнинг инсон ҳуқуқлари борасида олиб бораётган фаолиятига тўғридан-тўғри боғлиқ эканини айтишган эди.

Би-би-си: Ўш шаҳридан Ортиқали Мингбоев нима учун инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғуллана бошлаганингизни сўраган.

Бахтиёр Ҳамроев: Ўтган асрнинг 70-чи йилида, 16 ёшларда эдим, қўлимга "Америка" номли рангли китобча тушиб қолди. Бу китобчада Америка ишчиларининг намойиши ҳамда кўп қаватли уйларнинг расмлари бор эди. Қарасам, барча намойишчилар яхшигина кийинган. Менда ўз-ўзидан:- "Булар бунча яхши кийнган булса, нега нарозилик қилиб кўчага чиқишибди?" - деган савол туғилди. Ўшандаги мавжуд Совет тузумга қалбимда биринчи марта нарозилик туғилди. Ҳаммаси ўшандан бошланган. Мен 1983-92 йиллар мобайнида Жиззах вилоят махсус алоқа бўлимида фельдъегерь бўлиб ишлаганман. 1985 йилда, ҳеч эсимдан чиқмайди, иш мабойнида биз фельдъегерчилар вилоятда жойлашган "Маржонбулоқ" конидан чиққан олтин хом ашёсини таширдик ва махсус поездларга жойлаб узоқ Россияга жўнатар эдик. Бир куни, Ғаллаорол туманидаги йул чекасида жойлашган узоқ қишлоқларнинг бирида машинамиз бузилиб қолди. Йўл чекасида жойлашган хароба ҳолга келган уй олдида совуқда қотиб қолган бир тўрт-беш яшар гўдакни кўриб даҳшатга тушганман. Ўшанда "Нега? Ахир, шу, биз ташиётган олтиннинг асли эгаси мана шу гўдак-ку, уйининг тагидан олиб кетилаётган тиллолар ким қаёқларга кетаяпти," - деган оғриқли ўйлар жуда қийнаган эди. Хуллас, мана шундай фожеали ҳолатларни кўриб, жим ўтира олмасимдан келиб чиқиб, олдин "Бирлик" ҳаракатига аъзо бўлдим ва кейин ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғуллана бошладим. Ҳозирги кунгача фаолият олиб бораяпман. Ҳеч қачон инсон бир кунда ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб қолмайди. Бунинг учун йиллар керак, қалбингиз келажак авлод учун ёниши керак.

Би-би-си: Эркин Истамов деган мухлисимиз сўрабди: “Фаолиятингизга оилангиз томонидан қаршилик бўлганми?”

Бахтиёр Ҳамроев: Ҳа бўлган. Фарзанларимнинг онаси Муяссархон кўпинча қарши бўлиб келган. Менинг фаолиятим туфайли оиламиз кўплаб азобларни кўрди: кўчада уриб кетишлар; уйимизнинг ичига босқинчилар каби бостириб киришлар; деразамизни тошбўрон қилиб синдириб кетишлар; фитнага тўла хатлар ва варақаларни уйимизга ташлаб кетишлар; қўйинг-ки нима кўргулик бўлса, кўрдик. Навбатдаги фитналардан кейин фарзанларимнинг онаси Муяссархон ҳолатини кўриб, жуда қаттиқ азобланардим. Аслини олганда. Муяссархон сабр-қаноатли инсон бўлганидан шу кунгача етиб келдик. Ўғлимиз Ихтиёрни ҳукумат қамагандан сўнг, аёлим қамоқхонлардаги ҳақсизликларни кўплаб кўргандан сўнг, бу жамиятда яшаётган ҳар бир инсон жим турмаслиги кераклигини янада тушунди ва фаолиятимга қаршилик қилмай қўйди. Ҳатто мени ёрдамчимга айланди.

Би-би-си: Лондондан Нодира Ҳакимова “эркин фаолият юритишингизга” нима халақит беришини сўраган.

Бахтиёр Ҳамроев: Қизиқ савол. Ҳар қандай соҳада фақат эркин фаолият, ёки чекланган фаолият, деган тушунча бор, холос. Аслида ҳаёт шундай қурилган-ки, қийинчиликларсиз, қаршиликларсиз ва ҳакозаларсиз ҳаёт давом этмайди. Фақат курашиш керак, холос.

Би-би-си: Британиядан Жозиба исмли мухлисимиз: “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти қай ижобий даражада ўзгарди?” – деб сўрабди.

Бахтиёр Ҳамроев: Йўқ. Ҳеч қандай инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзгаришларни кўраётганим йўқ. Кейинги вақтларда Олмония ҳукумати бошлаб берган мулоқот ва бу мулоқотни давом эттираётган АҚШ ҳукумати, ва умуман Оврўпа Иттифоқининг сай-ҳаракатлари туфайли қамоқлардан чиқарилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг озод этилиши албатта қувонарли, аммо бу қандайдир ўзгаришлар бўлаяпти, дегани эмас. Мана яқиндан бошлаб, Жиззахда ва республика бўйлаб ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа ҳур фикрловчиларга нисбатан бошланиб кетган тазйиқлар ҳам шуни кўрсатмоқда.

Би-би-си: Қўқондан Эркин Абдурраҳмонов: - “Ўзбекистонда демократик жамият қурилишига ишонасизми? Бунинг учун замина борми?” – деб сўраган.

Бахтиёр Ҳамроев:Ўзбекистонда демократик жамият қурилишига албатта ишонаман ва бунга аминман. Тарихга назар солсангиз, революцион жараёнларда халқнинг маълумгина қисми, яъни, халқимизнинг зиёли, халқпарвар лидерлари томонидан бу жараёнлар бошқарилган ва халқ иштроки ила амалга оширилган. Ҳамма гап мана шунга келиб тақалаяпти. Бунинг учун албатта замина ва доно халқимиз бор. Мен оптимист инсонман. Янада қўшимча қилсам, мен ҳамиша ёшларнинг тарафидаман. Қани энди, мухолифат ичида талантли ёшлар жуда кўп бўлса! Биз ёши катталарнинг энг катта ҳатоси ёшларга этиборни кам қилганимизда бўлди. Бу кечирилмас ҳато эди. Бундан ташқари 1992 йил 16 январдаги талаба ёшларнинг чиқишларини, ҳукумат режали равишда, узоқни кўзлаб, қонли бостириши ўта фожеали ҳодиса эди. 16 йил ўтибди-ки, бу қонли бостиришдан кейин ёшлар на сиёсий саҳнада, қолаверса фуқаролик жамиятда фаол қатнаша олмаяптилар. Яқиндан бошлаб ёшларнинг мухолифатга кириб келиши кузатилаяпти. Бу яхши ва бундан жуда хурсандман. Чунки яна тарихга назар солсак, барча революцион жараёнларда асосий ролни ёшлар ўйнаган ва ёшлар иштироки билан амалга оширилган.

Би-би-си: Тошкентдан Жавоҳирбек Султонов эса Президент Каримовдан кейин кимни президент бўлишини исташингизни сўраган.

Бахтиёр Ҳамроев: Халқ сайлаган президентни мен истардим. Чунки, фуқаролик жамияти қурилгандан кейингина, демократик жамият қурилгандан кейингина, халқ ҳокимияти ўрнатилгандан кейингина янги президентни мен қўллаб-қувватлаган бўлардим. Бу жараёнлар юз бермагунча, бу ҳолат рўй бермайди, деб ўйлайман. Ким бўлишидан қатъи назар.

Би-би-си: Қўшма Штатлардан “Жим Кэрри” тахаллуси билан мактуб йўллаган доимий тингловчимиз эса: - “Ўзбекистонда мухолифат тарқоқ, деган фикрларга қўшиласизми?” – деб сўраган.

Бахтиёр Ҳамроев: Мухолифатни, ташқарида ҳам , ичкарида ҳам бирлаштиришга кўплаб ҳаракат бўлди. Минг афсуски, бу ҳаракатлар зое кетди. Нима учун шундай? Менинг фикримча. ташқаридаги мухолифат ҳам, ичкаридаги мухолифат ҳам айрим гуруҳларни, яъни ёш қатлам мухолифатни ҳисобга олмади ва ўз потенциалини деярли тугатиб бўлди.

Би-би-си: Тошкентлик яна бир мухлисимиз – Тоҳир Юсупов эса мухолифатдаги “Эрк” ва “Бирлик” вакиллари ҳокимиятга келса, “Ўзбекистонда шароитлар жуда илгарилаб кетадими?” – деб сўрабди.

Бахтиёр Ҳамроев:Юқорида бу саволга, бир оз умумий бўлса-да, жавоб бердим. "Эрк" ҳам "Бирлик" Халқ Ҳаракати ҳам аллақачон тарихга айланиб бўлган. Улар ҳеч қачон энди давлат тепасига кела олмайди.

Би-би-си: Ўзбекистондаги ҳозирги вазиятдан ўз хавотирларини билдирган Невадалик мухлисимиз Бахтиёр Қодиров: “Наҳотки бу тузумни ўзгартириб бўлмаса?..” – дея фикрингизни сўраган.

Бахтиёр Ҳамроев:Жуда оғир савол. Бу тузумни ўзгартириш мумкин. Фақат халқ ҳокимияти ўрнатилгандан кейингина бу тузум ўзгариши мумкин.

Би-би-си: “Ўзбекистонда эркин жамият қуриш учун одамларни қандай қилиб ўз эркини ҳимоя қилишга чорлаш мумкин?” – деб сўрабди мактубига “Ватанпарвар” номини қўйган мухлисимиз.

Бахтиёр Ҳамроев: Ҳар бир инсон - аслида катта ёш бўладими, кичик ёш бўладими - ўзи яшаётган мавжуд жамиятда фуқаролик бурчидан келиб чиқиб, ватан олдидаги бурчидан келиб чиқиб ўзининг фикрини, дардини оммага билдириши керак. Билдирганда ҳам, ошкора билдириши керак. Қандай бўлишидан қатъи назар. Бу билан у, биринчидан, инсонийлик бурчини бажарган бўлади ва, иккинчи навбатда, ватан олдидаги бурчини бажарган бўлади.

 
Просмотров: 1015 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей