Жума, 26.04.2024, 21:35
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 23 » Юсуф Жума ҳимоячисиз маҳкамага юз тутмоқда
09:50
Юсуф Жума ҳимоячисиз маҳкамага юз тутмоқда
Юсуф Жума ҳимоячисиз маҳкамага юз тутмоқда
 
Юсуф Жума ва оиласи Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилган
Ҳимоячи Руҳиддин Комиловнинг Би-би-сига айтишича, таниқли шоир ва мухолифатчи Юсуф Жума устидан маҳкама жараёнининг қачон бошланиши сир тутилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, тергов жараёни шу ой бошларида ниҳоясига етган ва маҳкама келаси ҳафта бошланиши мумкин.

Аммо тергов мулозимлари маҳкаманинг қачон ва қаерда бошланиши ҳақида маълумот беришдан бош тортишмоқда.

Ҳимоячининг айтишича, расмийлар маҳкама жараёнини ҳеч кимга хабар қилмасдан бошлаб юборишлари ҳам мумкин.

Айблов ва маҳкама тафсилотларини сўраб, тергов мулозимларига мурожаат этган Руҳиддин Комиловга Юсуф Жуманинг 'ҳимоячидан воз кечгани' айтилган.

Ҳимоячи Юсуф Жумага босим ўтказилаётган бўлиши мумкинлигини айтади.

'Қатағон'

50 ешли шоир ва унинг ўғли Бобур Жумаев ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда айбланишмоқда.

Улар ўтган йил декабрида Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб ўтказилган намойишлардан сўнг ҳибсга олинган.

Шоирнинг Қоракўл туманидаги хонадонига уюштирилган рейд чоғида ўқотар қуроллар ишлатилгани хабар қилинган.

Юсуф Жуманинг яқинлари у ва ўғлининг ҳибсда қийноққа солинаётганини айтишган.

Шу кунларда Бухородаги маҳкама Юсуф Жуманинг қамоқдаги яна бир ўғли Машраб Жумаевга нисбатан чиқарилган 3 йиллик қамоқ жазосини яна бир йилга узайтиргани ҳақида хабарлар олинган.

Президент Каримовнинг ашаддий танқидчиси бўлган Юсуф Жума 2001 йилда бир туркум шеърлари учун "конституцион тузумга тажовуз қилиш" да айбланиб, уч йиллик шартли жазога маҳкум этилган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Юсуф Жума ва оиласи Президент Каримовнинг сиёсатига қарши эгаллаган фаол фуқаролик мавқеълари учун қатағон қилинаётганликларини айтишади.

Каримовга мактуб

Шу кунларда қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, диссидент шоир ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Юсуф Жуманинг тақдиридан хавотир билдирган.

Мактубда Президент Ислом Каримовнинг истеъфоси талаби билан пикетларни ўтказганлиги учун ҳибсга олинган Юсуф Жума, ўғли Бобур ва аввалроқ ҳибсга олинган яна бир ўғли Машрабнинг мунтазам қийноққа тутилаётганлари ва уларга ёмон муомала қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан ташвиш янграган.

Front Line Президент Каримовга мурожаат қилиб, Юсуф Жума ва фарзандларининг жисмоний ва руҳий хавфсизликларини таъминлашга, шунингдек, уларни зудлик билан озод қилиш йўлида чораларни амалга оширишга даъват этган
Просмотров: 934 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей