| Cуратда: Тошкентдаги пикетлардан бирида |
Наврўзолди «тозалаш»… 20.03.08 Uznews
– Бугун Тошкентда қадимий шарқ байрами Наврўз олдидан Ўзбекистон Бош
прокуратураси биносини пикет қилиш мақсадида тўпланган бир гуруҳ ҳуқуқ
ҳимоячилари ва бошқа тинч фуқаролар калтакланди.
Мана уч ойдирки "Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси" ҳафтанинг
пайшанба кунлари Бош прокуратура олдида пикет ўтказмоқда. Ҳар гал
уларнинг асосий талаблари шундай: Марказий Сайлов комиссияси ва Ислом
Каримовни мамлакат фуқаролари кетма кетига фақат икки марта
президентлик вазифасига сайланмаслиги ҳақидаги Конституциянинг 90
моддасини бузганликлари учун жавобгарликка тортиш, шунингдек, "сиёсий
маҳбусларга озодлик".
Пикетга ўзбек ҳукумати қонунбузарликларидан чарчаган оддий одамлар ҳам ўз талаблари билан иштирок этишади.
Бироқ ўтган пайшанба куни, олдин хабар қилганимиздек, пикетчиларга
қарши провакация уюштирилди: ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан
тайёрланган бир гуруҳ лўлилар уларга ташланишди.
Лекин бу гал тошкент милицияси кутилмаган ҳаракатларни амалга оширди.
Маълумки, сўнгги кунларда эртанги Наврўз байрами олдидан шаҳарда ялпи
"тозалаш" ўтказилмоқда - кўчалар ахлатлардан ва барча шубҳали
кишилардан (бомжи) тозаланмоқда, уйларга участка нозирлари юриб,
руйхатда турганларни текширмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларини навбатдаги пикети ҳам эътибордан четда қолмади.
"Биз ҳозир Мирзо Улуғбек туман ИИБда ўтирибмиз, биз 11 кишимиз, -деди
шошилганча телефон орқали ҳикоя қилади "Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари
альянси" фаоли Елена Урлаева. -Бизга мобил телефонлар орқали гаплашишни
таъқиқлаб қўйишган.
Биз барчамиз калтакланганмиз, жарҳат олганмиз, Виктория Баженовани
сочларини юлиб ташлашди. Биздан фото камера,баъзилардан мобил
телефонлар ва пулларни тортиб олишди. Бу ишни ИИБ ходимлари, жумладан
Илёс Мустафоев қилди. Бизга "Ҳамманг Россияга йўқол" дея қичқиришди,
кейин эса 303 АО ПАЗ рақамли автобусига тиқишди".
"Ҳаммаси олдингидек бошланди, лўлилар бизга ташланиб плакатларимизни
йирта бошлашди, таёқлар, темир дасталар билан уришди, кейин эса уларга
милиционерлар қўшилди..." -дейди йиғлаб Урлаева.
Uznews.net воқеа ривожини кузатиб боради.
|