Якшанба, 22.12.2024, 13:04
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 22 » Элчини гапидан ҳайрон бўлдик
22:25
Элчини гапидан ҳайрон бўлдик

ukraina-russ.JPGЭлчини гапидан ҳайрон бўлдик

Бахтиёр Ҳасан, Украина.

Яқинда мен “Уйғон Ўзбекистон!” Демократик Ёшлар Ҳаракати томондан ташкил қилинаётган бир акцияни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Бу акцияда ким қаерда бўлмасин иштирок этиши керак. Бу фикр мени ҳам ўйлантириб қўйди. Мен бу ташаббусни қўллаб- қувватлаган ҳолда норозилик акциясини Украинада ташкил этишга киришдим. Бу акция 31 мартга мўлжалланган бўлса ҳам биз Украинда яшаётган мухолифат ва муҳожирлар уни 20 мартдан бошлаб юборишга қарор қилдик. Шу куни меҳнат муҳожири - Илёс ака, Санобар опа ва Жамшидбек Киевдаги Россия элчихонаси олдида соат 14 00 да учрашадиган булдик. Мурожаатномани Интернет саҳифасидан принтер орқали бир неча нусхада чиқариб элчихона олдига етиб келдим.

Бу ерда жамоат жам эди. Кўнглим анча кўтарилди. Ҳар бир ўзбекни Киевда кўрсам хурсанд бўлиб кетаман. Элчихона олдидаги ҳолат мени қувонтириб юборди. Чунки, у ерда мен танимаган ёшлар ҳам келган экан. Акциямиз бошланиб кетди. Милиция ходимлари Жамшидбекни чақириб “Кимларсиз ва ҳужжатингиз борми?” дея сўраб кетди. Шунда Жамшидбек каттамизга боринг, деб мени кўрсатди. Мен милиция ходимлари билан жуда яхши илиқ сўрашиб, акциямиз тинчлик акцияси дея тушунтириб кетдим. Хатимиз ва мурожаатимиз бор, дедим. Шунинг учун биз элчи ёки бирон бир дипломат чиқишини талаб қилдик.

Орадан чамаси ўн дақиқалар ўтгач элчихона мулозимлари фақат бир киши қабул қилинишини айтишди. Биз рози булдик ва мени киришимни Жамшидбек таклиф қилди.

Мени шахсан элчининг ўзи қабул қилиб субатлаша бошлади. Шу пайт озодлик радиосидан Ҳасанжон ака телефон қилиб қолди. Элчи менга фамилиясини айтмади ва бир шарт қўйди. “Мен фамилиямни сизларга айтмайман, лекин мурожаатномангизни қабул қиламан ва консулга топшираман”, деди. Мен уни исми шарифини сўраганимда айтмаслигини, мени чиқиб кетишимни талаб қилди.

Акция 1 соатга яқин давом этган бўлди. Рус милицияси ва дипломати очиқдан очиқ (бунга пикет қатнашувчилари гувоҳ) “Бизларда (Россияда демоқчи) нафақат ўзбеклар ўлдирилмоқда, ўлдирилаётганлар ичида руслар ҳам бор”, деди.

Шунда мен унга “Ие, сиз бу билан нима демоқчисиз? Наҳотки одам ўлдириш сизларда оддий ҳол бўлса?” дедим. У эса гапини тугатиб “Кетинглар, кетинглар, сизларни эшитиб бўлдик” деди.

Кўриб турганингиздек бу нарса россияликлар учун оддий ҳол. Айниқса, тақирбошларга ҳукуматнинг бепарволиги яққол кўриниб туриши анча ачинарли ҳол эди. Шунинг учун биз ҳар куни Россиянинг янги президенти Д.Медведев ва Давлат Думаси номига ёзилган мурожаатни Киевдаги Россия элчихонасига келиб топшириб кетишга қатъий келишиб олдик.

Токи Россиялик дипломатлар ҳам тақирбошлар қотилликларига бефарқ бўлмасинлар… Ўзбеклар ўлдирилмасин!

Бахтиёр Ҳасан

Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ураина секцияси раиси ўринбосари.

Киев.
20 март 2008 йил.

Просмотров: 933 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей