Якшанба, 22.12.2024, 13:11
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 21 » СТОКГОЛЬМДА НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ
22:39
СТОКГОЛЬМДА НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ

СТОКГОЛЬМДА НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ.

20 март куни соат 11.00да Швеция қироллиги пойтахти Стокгольм шахрида бир гуруҳ ўзбек мухожирлари, мухолифат вакиллари ва хуқуқ химоячилари Россия Федерациясининг швециядаги элчихонаси олдида норозилик пикетини ўтказдилар. Стокгольмнинг Gjörwellsgatan 31 манзилида жойлашган Россия элчихонаси 15 нафар Ўзбекистонлик иштирок этган норозилик акциясининг нишонига айланди.

Пикет қатнашчилари “Бирлик” халқ ҳаракати партияси, “Бирдамлик” халқ ҳаракти ва ҳуқуқ ҳимоячилари вакилларидан иборат бўлган бу гуруҳ “2005 йилги Андижон қирғинидан кейин Россия ҳукумати Ўзбекистондаги қонхўр режимни қўллаб чиқганди ва ҳозирда ҳам улар Каримов режимига энг яқин маслакдош ва дўст бўлиб қолишда давом этмоқда. Россия бизнинг талабларимизга беэътибор қолдирилса, биз келажакжакда кенг жамоатчилик билан бирга бу акцияларимизни узлуксиз давом эттирамиз”, - дейди пикет иштирокчиларидан бири Бирдамлик харакати Европа бўлими раиси Аваз Фаёзов.

Нарозилик намойиши қатнашчилари асосан таъқиб ва таъзйиқлар, ҳамда ноҳақ айбловлардан қочиб Россия ҳудудларига кирган Ўзбекистонлик қочоқларнинг ўз мамлакатларига ноқонуний экстрадиция қилиниши, баъзи ҳолларда Ўзбекистонлик қочоқларни Ўзбекистон махсус хизмати ходимларига яширин равишда топшириб юборилиши, шунингдек меҳнат мигрантларининг “Скенхедлар” (тақирбошлар) гуруҳлари томонидан аёвсиз ўлдирилиши каби масалалар кўтарилди, - дейди намойиши қатнашчиси Бирдамлик харакати Европа бўлими раиси ўринбосари Алим Карабаев.

Нарозилик намойиши қатнашчиси Қудрат Азимов Ўзбекистон хукумати ўз фуқароларини хуқуқини химоя қила олмаётганлиги сабабли Россиядаги Ўзбеклар ахволи кундан кунга ёмонлашиб бораётгани айтиб бундай намоишларни ўтказиш долизаб масала эканлигини айтди.

Пикет иштирокчиларидан яна бири, Швецияда рўйхатдан ўтказилган “Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халкаро Жамияти” раиси Муҳиддин Қурбоновнинг айтишича, яқин орада Россия яна бир Ўзбекистонлик қочоқни Ўзбекистонга бериб юборишни мўлжалламоқда.

“6 март куни Россия ҳудудида ватандошимиз Исоқов Абдуллажон қўлга олинди ва ҳозирда қамоқда сақланмоқда. Уни ҳам Ўзбекистон томони ҳар сафаргидек, сохта айбловлар билан айблаш йўлларини қидирмоқда”, - дейди Муҳиддин Қурбонов.

Шунга кўра, пикетчилар томонидан “Депортациялар тўхтатилсин!”, “Ирқчилик тўхтатилсин!”, “Тақирбошлар фаолияти тўхтатилсин!” ва “Ирқчиликнинг қайта шаклланиши Россия учун мос эмас” каби чақриқлар кўтариб чиқдик дейди намойиши қатнашчиси Бирдамлик харакати Швеция бўлими раиси Георгий Мороз.

“Биз Россия ҳукмати ва Президенти номига битилган мурожаатимизни уч тилда тайёрладик. Ўзбек тилида – ўзбекча иш юритувчи вебсаҳифалар учун бўлса, рус тилидагисини Россия элчихонасига топширдик. Инглиз тилидагисини эса кўп нусхада тайёрлаб, уни атрофдаги одамларга тарқатаяпмиз”, - дейди суҳбат чоғида пикет иштирокчиларидан яна бири, Швецияда сиёсий бошпана олган Бирдамлик харакати раиси ўринбосари Ҳаитбой Қўзиев.

20 март куни, кундуз соат 11 да бошланган норозилик акцияси бир соат давом этди ва шу вакт ичида пикетчилар ўз мурожаатларининг инглиз тилидаги нусхаларини атрофдаги кузатувчиларга тарқатдилар. Улар Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилаётган Абдуллажон Исхоковни озод қилиш талаби битилган алоҳида мурожаатномани ҳам Россия элчихонаси почта қутисига ташлашди.



“Бизнинг олдимизга чиққан Россия элчихонаси ходими ўзини таништиришдан бош тортди, талабларимизни ёзма шаклда почта қутисига ташлашимизни уқдирди”, - дейди нарозилик намойиши қатнашчиси Арипов Шавкат

Норозилик намойиши тугаши асносида йиғилганларга мурожаат қилиб Андижон фожеасининг, яни 2005 йил 13 майда тинч норозилик намойишини ўтказаётган ахолини хукумат қуролли кучлари томонидан отиб ташланганлиги(қатли ом)ни 3 йиллиги тадбирларини ўтказиш масаласида бир анжуман ташкил қилиш лозимлигини уқтирди Европа ўзбеклари кенгаши раиси Вохид Умаров

Шу куни айни тарздаги талаблар билан чиққан Ўзбекистонлик қочқинлар Украина ва Қирғизистон Республикаларидаги Россия Федерациясининг элчихонаси олдида нарозилик намойишларини ўтказишди.

Сураткашлар:АвазФаязов, Алим Крабаев ва Мухиддин Курбановлар

Нашрга тайёрлади: Тўлкин Қораев

-----------------------------130273006819777 Content-Disposition: form-data; name="file1"; filename="" Content-Type: application/octet-stream
Просмотров: 1160 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.3/3
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей