Жума, 19.04.2024, 08:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 20 » ҚИЗИЛ ХОЧ КУЗАТУВЛАРНИ СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРДАН БОШЛАШИ КЕРАК
02:35
ҚИЗИЛ ХОЧ КУЗАТУВЛАРНИ СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРДАН БОШЛАШИ КЕРАК
ҚИЗИЛ ХОЧ КУЗАТУВЛАРНИ СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРДАН БОШЛАШИ КЕРАК

O’zbekiston Inson Huquqlari ”EZGULIK”Jamiyati
Human Rights Society of Uzbekistan “EZGULIK”
Raisi – Vasila Inoyatova – Tashkent-700000, Navoiy ko’chasi 7-408.
tel. (99871) 240-68-29; fax:142-85-88; 131-48-72
E-mail:vasilaez@dostlink.net; httr: www.ezgulik.org

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
Баёноти


ҚИЗИЛ ХОЧ КУЗАТУВЛАРНИ СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРДАН БОШЛАШИ КЕРАК

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий қарашлар, сўз эркинлиги ва эътиқод ҳурлигини бўғишда айблаб келади. Сиёсий қарашлари эвазига сохта айбловлар билан жазо камераларида ўтирган мухолифат фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг озод қилиниши талаблари билан чиқади. Кейинги пайтларда Европа Иттифоқи ва демократик Ғарб билан яқинлашув асносида бироз юмшаётган вазиятнинг демократик қадамга айланишидан умидланаётган жамият фаоллари бу йўлда ўзига хос коридор очилаётганидан мамнунлигини эътироф этишмоқда.

Хусусан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг қайта фаолият бошлагани, Ҳьюман Райтс Вотч ваколатхонасининг қайта очилиши арафасида турган айни кунларимизда Қизил Хоч фаолларига Ўзбекистон ҳибсхоналардаги вазиятни ўрганишга қисман рухсат тегиши ўзига хос имкониятдир. Андижон воқеаларидан сўнг юзага келган ҳуқуқий кризис, ахборот ваакуми оддий одамлар қатори ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам мураккаб аҳволга солиб қўйди. Ҳимоячиларнинг ўзлари ҳимояга муҳтожликлари, уларнинг қатағон қилиниши билан боғлиқ ҳолатларга дунё ҳамжамияти деярли таъсир кўрсатиша олмади. Аммо кейинги кунларда қўйилаётган қадамларнинг қанчалик унумли бўлиши кичик имкониятлардан нечоғли фойдалана олишга боғлиқдир. Зеро, авторитар мамлакатларда яратилган ҳар қандай имконият муваққат бўлиши мумкинлиги тажрибада синалган.

Модомики, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига Ўзбекистон ҳукумати жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларига киришга рухсат бераркан, қўмита танишувни айни пайтда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган сиёсий маҳбуслардан бошлаши лозим. Улар:

1. Исроил Холдоров, «Эрк» демократик партияси фаоли.

2. Абдурасул Худайназаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлими раиси. УЯ-64-21

3. Мамаражаб Назаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зарбдор туман бўлими раиси.

4. Дилмурод Мухитдинов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Мароҳамат туман бўлими раиси. УЯ-64-29

5. Аъзам Фармонов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси. УЯ64-71

6. Алишер Кароматов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоли. УЯ-64-71

7. Муътабар Таджибоева, “Ўтюраклар” клуби раҳбари, УЯ-64-7
9. Санджар Умаров, “Қуёшли Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари, УЯ-64-47

10. Насим Исаков, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими фаоли.

11. Норбой Холжигитов - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Самарканд вилояти Иштихон тумани раиси, УЯ-64-49
12. Мурод Жураев, Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати

13. Мамадали Махмудов, ёзувчи. УЯ-64-71

14. Ғайрат Михлибаев, журналист. УЯ-64-29

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳукуматини Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси томонидан ўтказиладиган кузатувларни эркин ва объектив ташкил этишга чақиради. Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари эътиборини демократик қадамга айланиши мумкин бўлган мазкур жараёнга қаратиб, барчани фаолликка ундайди.

Просмотров: 898 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей