Жума, 26.04.2024, 11:47
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 18 » Xижоб кийган аёлларни ишга олишмайди
11:23
Xижоб кийган аёлларни ишга олишмайди
Xижоб кийган аёлларни ишга олишмайди
92969.jpgГулсин Юсупова, Москва.

Ёздан кейин куз келади, куздан кейин киличини судраб киш етиб келади. Хаш-паш дегунча, кишни урнини бахор эгаллайди. Мана, мухожирликда юриб, яна бир бахорни куришга муяссар булдик. Руссия диёрида юриб, качон киш кетиб урнини бахор эгаллаганини хам билмай колади одам. Тонг отгандан кун ботганча мехнат килиб, фаслларга хам эътибор бермай коладиган булибмиз узиям. Биз мухожирларга албатта ёз фасли яхши. Нимага деганда пулларимизни тежаймиз. Этик, пальто вахокозаларни олиш муаммоси булмайди. Айтишингиз мумкин, нима, хар йил янги пальто билан янги этик олиш шартми, бир маротаба олсангиз анча йилларга булмайдими? деб. Булмайди-да. Сиз аввалги вактга караманг. Авваллар бир маротаба кийим-кечак сотиб олсак, анча йиллар кийишга кийимимиз буларди. Хозирчи, хозир бозорлардан хитой махсулотини оламиз, чунки анча арзон. Аммо биринчи марта тогорага киргунча. Кир булиб колса агар, бир маротабар ювилса бас, ранги хам, формаси хам узгаради колади. Ёзда-чи? Ёзда битта шим сотиб олсак, бутун ёз кийишга кийимим бор деб юраверамиз. Энди, бизнинг бечора аёлларимиз атлас куйлакларни хам унутганларига анча булди. Куйлак кийиб кучага чиксалар агар, биринчи постовой милиса тухтатиб “ваши документы” деб колади. Куйлакли келгиндини куриб колишса роса кувонишади шу милисалар. Худди аммасини кургандай. Тугрида, куйлакда юрган бечора аёллардан анча-мунча пул олиб, кейин куйворишади. Амманг хам бермайди шунча пулни. Ушани учун, милисаларни кувонтирмаслик учун (кариндошларига ухшатиб куймасин тагин деб) шим кийиб юрганимиз анча яхши дейишади хотин-кизларимиз. Сочларимизни кесиб, ола-мула килиб буяб куйсак янаям яхши, купрок русларга ухшаб коламиз. Факат хозирча кулимизда пиво шишаси ёки сигарета тутатиб юрмаймиз, барибир андиша киламизда дейишади. Лекин ишдан кейин, квартираларимизга келиб, мазза килиб сигарета тутатамиз, аламимизни ана шу захарканда сигаретадан оламиз, байрамларда ичкиликлар хам ичиб, кайгу-гамни бироз булса зам унутишга харакат киламиз дейишади. Албатта хамма хотин-кизларимиз бунака фикрга эга эмаслар Аллохга шукур. Диёнатли, каерда булмасинлар, миллий урфларни саклаб келаётган аёлларимиз хам йук эмас. Аммо вакт утгани сари, Россия деган улка хаммани уз измига солиб куяверади. Масалан, хижоб кийган аёлларни ишга олишмайди, чунки купинча бизнинг юртимиздан келган хотин-кизларни купинча фаррошликка ва шу каби кора ишларга олишади. Фаррошлик киламан десангиз, узларининг иш кийимини кийишга мажбурсиз. Яъни бошингизга хижоб эмас, косинка боглашингиз керак. Магазинларда ишласангиз агар яна шу гап. Колпак деган нарса бор, анна шуни кийишга мажбурсиз. Хижоб кийган аёл факатгина бозорларда сотувчи булиб ишлаши мумкин, агар иш берувчи олса албатта бу ишга. Иш берувчи хам карайди афту-ангорингизга, ёшгина жувон булсангиз бахтингиз юришиб ишга олиши хам мумкин. Ёшингиз утиб колган булса (афсуски, Узбекистондан келиб турган аёлларимизни куписи 45-50 ёшларда. Оила бокиш, угил уйлантириш дегандай, кизини турмушга чикариш ва хакозалар каби муаммолар билан келган мухожир хотинлардир) омадингиз юришмай, Россияда иш ахтариб овора булиб юраверасиз. Энг кийин ва энг кора ишларда ишлашингиз керак булади. Шунисига хам шукур килиб, юраверасизда хурсанд булиб иш топганингизга.
Мактабни битказганимизга мана 20 йил булибди. Не-не орзулар билан мактаб дарвозаларидан чикибмиз-а. Бир синфда 30 дан ортик угил-кизлар эдик. Купчилигимиз олий маълуматли хам булдик. Олийгохларда укиб, кандайдир бир бахтли кунларни утказдик, талаба йиллари энг бахтли йиллар дейишади. Хакикатдан хам тугри гап. Олий даражали мутахассислар булдик. Яхши ишларда ишлаймиз деб умид килгандик. Аммо+. аммо йиллар утган сари бу умидимиздан кул тортишга мажбур булдик ва Россия, Козогистон деган улкаларга таркаб кетишга мажбур булдик. Дипломларимизни онамизнинг сандикларига махкам яшириб (яхши кунлар келиб колса аскотар деган умидда), белларимизни махкам боглаб, енгларимизни шимириб, кора ишларга киришиб кетдик. Бунисига хам шукур. Орзу-умидларни вактинча унутишга тугри келди. Аммо вакт утган сари яхши кунларнинг келишига хам ишончимиз колмаяпти. Ха майли, биз курмасак, балки фарзандларимиз куришар яхши кунларни. Фарзандларимизнинг умидлари сунмаса бўлгани.
Хозирги вактда мактаб укувчиларидан сураб колсангиз агар ким булиб ишлашни хохлардинг деб, уғил бола булса албатта милиса ёки ГАИ ходими дейди, кизлар юрист, врач ёки телевидение диктори дейишади, аксарият кизларимиз эса фотомодель булишни истайман дейди. Агроном, укитувчи, бухгалтер ёки болалар богчасида тарбиячи булишни истайман дегани оз топилади. Тугри-да, агроном булиб, ер кавлаб ойига 50-60 минг маош билан рузгор тебрата олмаслигини билишади айни пайтда. Кизларимиз яхшиси бир ой Дубайда мирикиб “ишлаб” келишса, агрономнинг бир йиллик маошини топиб келишади. Бунинг учун Гулнора Каримовага учрашишса бас, олиб кетади Дубайга. Бахти ишлаб, узга юртда турмушга чикиш бахтига эга булиб колишса агар, кайтиб келишмайди хам. Тугри-да, нима килади Узбекистонга кайтиб, нима бор Узбекистонда? Факат ишсизлик, камбагалчилик, очлик хукм сурмокда ватанимизда. Узбекистонда факат орган ходими булиб ишласангиз кун куришингиз мумкин. Чунки маошидан ташкари пора деган нарса бор. Ишкилиб рузгорингизни бинойидек бокасиз. Аммо хаммани хам олишавермайди милисага ишга. Унинг учун катта-катта жойларда ишлайдиган кариндошларингиз булиши керак, ёки жудаям катта микдорда пулингиз булиши керак. Оддий халкда унисиям, бунисиям йук афсуски. Агар ёзувчи ёки шоир булсангиз, албатта Каримовни мактаб ёзишингизга тугри келади. Тугри гапни ёзаман десангиз агар, уша куниёк шурингизга шурва тукилиб, турмада кузингизни очишингиз хеч гап эмас.
Ана шунака гаплар. Бахор хам келди, аммо яхши кунга булган умидларимиз киш корларига ухшаб эриб кетмокда.

www.figon.at.ua

Просмотров: 1694 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей