Пайшанба, 25.04.2024, 08:29
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 17 » Би-би-си меҳмони - Бахтиёр Ҳамроев
21:33
Би-би-си меҳмони - Бахтиёр Ҳамроев
Би-би-си меҳмони - Бахтиёр Ҳамроев
 
Бахтиёр Ҳамроев
Бахтиёр Ҳамроев Ўзбекистонда фаолият юритаётган саноқли инсон ҳуқуқлари фаолларидан биридир
Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаолига саволларингизни саҳифамизнинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

54-ёшли 12 йилдан буён Жиззах вилоятида юз бераётган қонунни бузиш ҳолларини жаҳон ҳамжамиятига хабар бериб келади.

Бахтиёр Ҳамроев - беш ўғил ва бир қизнинг отаси.

Унинг 21 ёшли фарзанди Ихтиёр Ҳамроев 2006 йил сентябрида Жиззах шаҳар маҳкамаси томонидан безориликда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганди.

Халқаро ташкилотлар Ихтиёр Ҳамроевнинг озодликдан маҳрум этилишини унинг отаси Бахтиёр Ҳамроевнинг инсон ҳуқуқлари борасида олиб бораётган фаолиятига тўғридан-тўғри боғлиқ эканини айтишган эди.

Бахтиёр Ҳамроев билан суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз
Просмотров: 981 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей