Якшанба, 19.09.2021, 09:24
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 17 » Диктаторга карши Кузголончи: Бугуннинг тугуни!
07:42
Диктаторга карши Кузголончи: Бугуннинг тугуни!

Диктаторга карши Кузголончи: Бугуннинг тугуни!

Юрагимга найзадек кадалиб колган бир уткир санчикли огрик менга тинимсиз азоб беради, у мени тинимсиз огир уйловларга гирифтор килади. Унинг оти Ечилмаган Муаммо, Бугуннинг Тугуни яьни бир дилеммадир. Бу дилемма дунёдаги миллионлаб инсонларни хаётларига уз чангалини солиб, уларни огир азобларга гирифтор килмокда. 

Диктатура! Бу инсоният тарихидаги энг огир муаммолардан биридир, у миллионлаб инсонларни хаётларига зомин солди ва хали хануз, хар куни, бирор бир кузга куринарли каршиликсиз инсонлар хаётига зомин солишда давом этмокда.

Минг афсуски, бундай ошкора худбинлик ва жиноятни кура била туриб уни яхшилар хам, ёмонлар хам оддий бир холдек кабул килиб келмокдалар. Минг йиллардан бери!

Шу сабаб ута кайгули ва фожиаларга бой булсада бир фильм яратилса ва унда инсонларнинг диктатура зулми остида кандай огир кийинчиликларга дучор килинаётганларию, уларни бундай ахволини кура била туриб 21 асрнинг энг етук саналмиш рахнамолари ва рахбарлари, имонсиз ва виждонсиз сиёсатчилари ана уша, куринишидан одамга ухшаб сипо кийинган аммо аслида ута золим булган Осиё ва Африканинг диктатор ва деспотлари билан кандай апок-чапок булиб юришлари тасвир этилса...Балки ушанда биз бундай фильмни ярата туриб бу ёлгонга бой дунёни сал булсада согломрок булишга хисса кушган булар эдикми...

Аммо бугуннинг тугуни шундай бир ёмон ахволга келганки, агар бир кузголончи бирор бир золим диктаторга карши бош кутариб чикса унга карши дархол дунёи олам ва энг аввало юкорида айтилган соткин ва виждонсиз сиёсатчилар бош кутарадилар ва кузголончига "террорист" деган тавки лаънатни ёпиштиришга шошиладилар. Диктаторнинг илтимоси ёки хатто талабига асосан бу ривожланган дунё жахолатга карши бош кутарган, озодлик ва саодат учун кураш майдонига отилган инсонни террорист деб эълон киладилар. Ва бу инсон энди барча давлатларнинг полициялари ва энг аввало Интерпол, Европол ва АКШ томонидан кундузи чирок ёкиб излана бошланади.

Айни пайтда эса асл террористлар булмиш диктаторнинг милиция/полиция ва махфий хизмат ходимлари сифатида ишловчи малайлари ва гумашталари диктаторнинг буйругига асосан уз халкига карши зулм утказишда давом этаверадилар!

Ахир кандай килиб бундай разолат ва курнамакликни оддий нарсадек кабул килиб юравериш мумкин?

Кандай килиб бундай буюк адолатсизликка йул куйиш, кейин эса гуёки хеч кандай ёмонлик булмаётгандек жимгина яшаш мумкин?

Йук, булди бас! Ортикча бундай курнамакликка йул куйиш мумкин эмас ва имкон борича тезрок адолатни тиклашга, диктатура тузумларини агдариш йулидаги  харакатларга йул очиш керак. Балки ана шу хакдаги бир фильм бу буюк кураш йулидаги илк кадамлардан бири булар.

 

Хазраткул Худойберди, Узбекистондаги Ислом Каримов диктатурасига карши булган потенциал кузголончилардан бири.

www.stopdictatorkarimov.com
Просмотров: 856 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей