Якшанба, 22.12.2024, 13:26
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 16 » Ўзбекистон пул жўнатмаларини сўмда беради
02:10
Ўзбекистон пул жўнатмаларини сўмда беради
Ўзбекистон пул жўнатмаларини сўмда беради

ImageЎзбекистонда эркин конвертацияланадиган валютанинг ўта тақчиллиги ва давлат бюджетида пул йўқлиги важидан долларда пул жўнатмалари олмоқчи бўлган мамлакат фуқаролари буни фақат маҳаллий валюта - сўмларда олармиш. Бу хабарни айрим манбалар хукуматга қарашлигини, баъзилари эса президентнинг қизи Гулнора Каримовага бевосита тегишли эканини айтаётган "Узметроном" интернет тахририяти беради.

Хабарнинг давомида айтилишича, республикада бир неча ой давомида доллар ёки еврони нақд ўзини олишнинг иложи йўқ. Валюта алмаштириш шохобчаларида ва тижорат банкларида валюта йўқ эмиш. Банкдаги хизматчиларнинг маълумот беришига кўра, яқин кунларда ҳам валютанинг бўлиши кутилмаяпти.


Лекин "munosabat" Тошкентга сим қоқиб "Пул бозори" аввалгидай ишлаётганини билди. Пулпуришлар бир Америка долларини 1400 сўмдан олаётган экан. Лекин Ўзбекистон банкларида давлат курси бўйича, шу йилнинг 11 март куни белгиланган расмий курс бўйича 1 АҚШ доллари 1298 сўмдан ошиқроқ.


Бу хабарга изоҳ берган бир Ўзбекистонлик:
- Бу ҳукуматимизнинг одатдаги қаллоблигидан бир-да! Мана қанча одамларимиз Россияда мардикорлик қилиб уйига долларда 5-10 танга жўнатади-а? Энди шу мардикорларнинг жўнатаётган пулидан ҳам уриб қолишни ўзига эп кўраётган экан, бунақа давлатни қай даражада худо урганини ўзингиз баҳолайверинг! - деди.
 

Манба: "munosabat".
Просмотров: 993 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей