Америкаликлар янги 50 таликни муомалага чикарди
Кеча Америкада янги 50 долларлик пуллар муомалага чиқарилгани борасида "Российская газета"си
хабар беради. Янги 50 таликда аввалгидай собиқ президент Линкольннинг
сурати бўлиб, пуллар юқори даражада ҳимоя воситасига эга ва анча-мунча
усталар ҳам уни қалбакилаштиришни уддалай олмайди.
Янги пулларни муомалага чиқариш бўйича Америкадаги масъул ташкилотнинг
бошқарма бошлиғига кўра, эндиги 50 долларликни атиги бир неча сонияда
қалбаки эканлигини аниқлаш мумкин.
Бу хабар Ўзбекистоннинг пул бозоридагиларни ва Россия каби дунёнинг
тўрт томонига сочилиб,мардикорлик ёки яна бошқа қора мехнатни бажариб
уйига пул жўнатаётган ўзбекистонликларни биринчи даражада қизиқтириши
мумкин.
Шунинг учун хабарга қўшимча: Америкалик мутахассисларнинг
таъкидлашича янги 50 долларлик ҳозирча фақат Американинг ўзида
муомалада бўлади ва кейинчалик аста-секин бошқа мамлакатларга тарқайди.
Янга эътиборли жойи эски 50 талик ҳам янгиси билан бирдай муомалада
ишлатилайверади.
Янги 50 таликнинг ўзига хослиги пулнинг ўртасида ёруғ-бинафшарангни
аста-секинлик билан қирғоққа томон борганида жигарранг кўринишга
айланишидир. Аммо ахоли пулни қалбакисидан ажратишда, химоянинг асосий
белгиларига(сув тўлқин сифат белгиларга ва йўл-йўл ҳимоя воситаларига)
эътибор бериши керак, зинхор пулнинг рангига эмас, дейишади Америкалик
мутахассислар. Расмий ташкилотнинг айтишига кўра эса, 2007 йилда
Америкада умумий миқдори 61,4 миллион қалбаки пуллар аниқланган.
Манба: "munosabat"
|