Якшанба, 22.12.2024, 13:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 15 » Тошкентда ҳуқуқ ҳимоячилари чиқишига қарши фитна
23:42
Тошкентда ҳуқуқ ҳимоячилари чиқишига қарши фитна
Тошкентдаги пикет 6.03.08; Uznews.net
 
14.03.08 01:33
Тошкентда ҳуқуқ ҳимоячилари чиқишига қарши фитна
Uznews – Бугун ўзбеклар пойтахти Бош прокупратураси биноси олдида, оқибати намойишчиларга ҳужум ва балки, ҳатто ўзини ўлганга солиш саҳналари билан якунланган «Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» тарафдорларининг навбатдаги пикети бўлиб ўтди…

Мана деярли уч ойдирки Бош прокуратура биноси олдида «Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» фаоллари томонидан уюштирилаётган – ҳукумат ўзбошичаликларидан чаарчаган оддий фуқаролар иштирокидаги пикетлар давом этаяпти. Одатда улар қаршисига прокуратура, МҲҲ ва ИИВ вакиллари чиқишади, норозилик билдираётганларнинг талабларини ёзиб олишади ва ҳатто баъзан қандайдир чоралар ҳам кўришади.

Лекин бу сафар ҳаммаси одатдагидан бошқача якун топди. Бошида ҳаммаси тинчгина бошланди: 20 нафарга яқин шахс – ҳуқуқ ҳимоячилари ва республиканинг оддий фуқаролари – сафланиб, қўлларида шиорлар ва талаблар ёзилган плакатларни ушлаб туришди. Орадан анча вақт ўтиб, ҳуқуқ ҳимоячилари, улар қаршисига ҳеч ким чиқмаётганидан безовталана бошлашди. Бироқ шу пайт бирдан лўлилар тўдаси пайдо бўлди.

«Улар, бирданига ёпирилиб келишиб, бизга ҳужум қилишди ва шиорларимизни сумкаларимизни тортқилаб юла бошлашди. Бита ёши каттароқ пикет иштирокчисининг қўлини қонини оқизиб тимдалаб ташлашди – унга тезёрдам чақиришга тўғри келди, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Ахтам Шаймарданов.

– Бироқ энг муҳими кейин бўлди: бита лўли аёл асфальтга ётиб олди, унинг шериклари, доду вой солишиб уни олиб кетишди. Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларидан ҳеч ким йўқ эди – уларнинг ҳаммаси 6-туғуруқхона биноси ортига беркиниб олишганди, йўл ортидан туриб, воқеалар ривожини кутиб туришарди.

Кейин улар бизнинг олдимизга келиб ҳаммасига биз айбдор эканлигимизни, лўли қиз ўлганлигини айтишди».

«Биз буни м ахсус хизматнинг очиқдан очиқ провокацияси деб ҳисоблаймиз», - дея қўшимча қилади Шаймарданов.

Шуни таъкидлаш лозимки, аёлларни, шу жумладан лўлиларни, эвазига айбидан кечиш орқали турли фитналар уюштиришга мажбур қилиш махсус хизматларнинг севган усулларидан бири. Кўпинча аёллар тўдасини юбориш орқали ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни бошқа шундай чиқишлар қилмаслиги учун қўрқитиб қўйишади.

Эслатиб ўтамиз, илгаригидек, ҳуқуқ ҳимоячиларининг асосий талаблари Марказий сайлов комиссиясини ва Ислом Каримовни Конституциянинг 90 моддасини бузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишдир, ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистон фуқароси президентлик лавозимига икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас, ҳуқуқ ҳимоячиларининг иккинчи талаби эса, барча сиёсий мабусларга озодлик беришлишини талаб қилишдир».
Просмотров: 1017 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей